Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Визасиз режим – 7 давлат фуқаролари учун, виза беришни соддалаштириш – 39 мамлакат учун

06.02.2018


Президентнинг 3.02.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.

 

10.02.2018 йилдан қуйидаги давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим кучга киради:

  • Исроил давлати;
  • Индонезия Республикаси;
  • Корея Республикаси (Жанубий Корея – таҳр.);
  • Малайзия;
  • Сингапур Республикаси;
  • Туркия Республикаси
  • Япония.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари экипажининг аъзолари учун ҳам шундай режим татбиқ этилади.

 

Бундан ташқари, кўрсатилган санадан бошлаб 39 та давлат, шу жумладан Европа Иттифоқи, Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари, шунингдек Ҳиндистон Республикаси, Канада, Янги Зеландия, Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун туристик визалар беришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. Хусусан, туристик ваучерни ёхуд таклиф қилаётган юридик ёки жисмоний шахснинг ТИВга мурожаатномасини тақдим этиш талаб этилмайди. Визалар эса 2 иш куни  мобайнида расмийлаштирилади (ҳужжатлар қабул қилинган кун бу муддатга кирмайди).

 

Бунда 1.07.2018 йилдан бошлаб электрон кириш визаларини бериш тизими жорий этилади.

 

Маълумот учун. Визаларни бериш Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари Тартиби билан тартибга солинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_