Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: суғурталовчининг чекланган мажбуриятлари

23.10.2015

Давлат порталида Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.


 

Лойиҳада суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар)нинг экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори – суғурта захиралари ва ўз маблағлари манбалари суммасининг 15 фоизидан ошмаслиги белгиланди.

 

 

Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун лойиҳада  экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномалари бўйича алоҳида белгиланган мажбуриятлар жамининг миқдори ўз маблағлари манбалари суммасининг 150 фоизидан ошмаслиги таклиф қилинмоқда.

 

 

Эслатиб ўтамиз,суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори суғурта захиралари ва ўз маблағлари манбалари суммасининг 20 фоизидан ошмаслиги шарт. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун мажбуриятлар жамининг миқдори ўз маблағлари манбалари суммасининг 200 фоизидан ошмаслиги шарт.

 

 

 

Лойиҳа  келишув босқичида, унга ўзгартириш ва тўғирлаш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах