Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Минфин и ГНК привели свои разъяснения по НДС в соответствие с законодательством – читайте на buxgalter.uzПочему НДС создает дополнительные хлопоты посредникам – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzПереход на НДС: кому требуется помощь – читайте на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Юридик шахсларга газ баллонли автомобилларни ялпи хатловдан ўтказиш учун тақдим этиш мажбурияти юкланди

Юридик шахсларга газ баллонли автомобилларни ялпи хатловдан ўтказиш учун тақдим этиш мажбурияти юкланди

24.09.2018

Читать на русском языке


Ҳукумат газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, шунингдек, табиий газда ишлайдиган марказлаштирилган қозонхоналардан бехатар фойдаланишга доир шошилинч чора-тадбирларни қабул қилди (ВМнинг 19.09.2018 йилдаги 745-сон қарори).

 

Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакатимизда автотранспорт воситаларининг 50%дан ортиғида муқобил ёқилғи сифатида сиқилган табиий газдан фойдаланилмоқда. Баллонларни тўлдиришда, бириккан жойлар зичлиги ва ишончлилигини даврий синовдан ўтказишда, шунингдек, жисмонан ва маънан эскирган баллонлардан фойдаланиш оқибатида белгиланган талаб ва тартибларни бузиш ҳолатлари учраб, бу бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, 18.09.2018 йилда «Ғузор–Бухоро–Нукус» А-380 автомобиль йўлининг 201-километрида автобусдаги газ баллони портлаганда 5 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган.   

 

Шу сабабли юқори хавф манбаларини ялпи хатловдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. Бунинг учун махсус республика ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилди.

 

Қуйида хатловдан ўтказиш тартиби ва муддатлари кўрсатилган:

 

Ускунанинг тури

Хатловдан ўтказиш муддатлари

Хатловдан ўтказиш жойи

Хатловдан ўтказиш натижаси

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автобуслар, микроавтобуслар ва енгил автотранспорт воситалари (таксилар)

2018 йил 1 декабргача

ЎзР ИИВнинг ЙҲХББ ва вилоят ЙҲХБ томонидан белгиланган жойларда, ш.ж. «Ўзстандарт» томонидан аккредитацияланган сервис марказларида

 

Ҳудудий комиссия далолатнома тузади ва ЎзР ИИВнинг тегишли ЙҲХБга беради

 

Жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари

Техник кўрикни ўтказишнинг белгиланган муддатларида (Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига қаранг)

Ташкилотларнинг махсус техникаси

 

Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари

 

2018 йил 15 ноябргача

 

Станция жойлашган жойда

Ҳудудий комиссия далолатнома тузади ва уни станцияларнинг лицензияларини тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлган «Ўздавнефтгазинспекция» ДИга тақдим этади

Марказлаштирилган қозонхоналар

 

2018 йил 1 ноябргача

 

Қозонхона жойлашган жойда

Ҳудудий комиссия далолатнома тузади ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун УКХ вазирлигига тақдим этади

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_