Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлар ва тошларни тўғридан-тўғри сотиб олишларига рухсат берилади

14.01.2019

Читать на русском языке

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2019 йилдаги 16-сон қарорида бу ҳақда сўз борган.

 

Ҳужжат билан «Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинган. Унда маҳаллий хом ашё базасида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш назарда тутилган.

 

Шу муносабат билан ҳужжатда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган:

 

Биринчидан, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслардан тўғридан-тўғри шартномалар асосида уларни сотиб олишга рухсат бериш. Бунда қимматбаҳо металларнинг нархлари бевосита уларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг ўзи ҳамда тижорат банклари тармоқлари орқали белгиланади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозир заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун буюртманомалар берадиган МБ ҳамда ваколатли тижорат банклари иштирокида қимматбаҳо металларни сотишнинг алоҳида схемаси амал қилади (10.08.2017 йилдаги ПҚ–3199-сон қарор). Худди шу ҳужжат билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган.  

 

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, 1.10.2017 йилдан бошлаб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қимматбаҳо металлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш МБ ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.  

 

Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар парчаси ва қайта ишланган қимматбаҳо тошларни юридик ва жисмоний шахслардан шартнома асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

 

Иккинчидан, тегишли ишлаб чиқариш базасига эга бўлган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган корхоналарда қимматбаҳо металлар ёмбиси ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Қимматбаҳо металлар ёмбиси савдосини эса МБнинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари орқали амалга ошириш. Ёмбилардан конвертация қилинадиган валюта ўрнини босувчи инвестиция воситаси – нақдсизлаштирилган металл ҳисоб рақамлари очиш учун фойдаланилади.

 

Маълумот учун: ёмбилар – энг олий пробали, вазни 1 000 граммгача бўлган қимматбаҳо металлар қуймалари.

 

Учинчидан, ташкилотлар – заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга лизинг асосида қимматбаҳо металлар берилиши механизмини жорий этиш.

 

Маълумот учун: Лизинг шартномаси бўйича бир шахс (лизингга берувчи) бошқа шахс (лизингга олувчи) учун мол-мулк сотиб олади ҳамда уни лизингга олувчига ҳақ эвазига 12 ойдан ортиқ муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун беради.

 

Тегишли идоралар жорий йилнинг 1 апрелигача юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга оширишга доир таклифларни киритишлари шарт. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_