Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Добровольные взносы на ИНПС: нужно ли платить НДФЛ при досрочном снятии со счета в Халк банке Как изменились правила возмещения НДС и оформления счетов-фактур по ПКМ №393 Обновлены правила торговли: как не нарушить новый лимит наличных расчетов

Зўравонликдан жабр кўрган болалар ва аёлларни ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

03.07.2026

Читать на русском языке

Президент томонидан 01.07.2026 йилдаги ЎРҚ-1156-сон Қонун имзоланди, унга мувофиқ айрим қонун ҳужжатларига болалар ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга ҳамда тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, Оила, Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиришлар киритилиб, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги ва "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги қонунларга "боланинг энг яхши манфаатлари" тушунчаси киритилди.

 

Боланинг энг яхши манфаатлари ва уларни таъминлаш кафолатлари боланинг фаровонлиги, хавфсизлиги, соғлиғи ва тўлақонли ривожланиши устуворлигини танлашни англатади. Шундай қилиб, оилада улғайиш, таълим олиш, шунингдек, шаъни, қадр-қиммати ва шахсий дахлсизлигини таъминлаш ҳуқуқи қонун билан мустаҳкамланган. Қарор қабул қилишда энди боланинг фикри ва унинг индивидуал хусусиятлари албатта ҳисобга олинади.

 

Бундан ташқари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқий ҳимояси мустаҳкамланмоқда. "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ташкилотлар, шу жумладан, хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жабрланувчиларнинг манфаатларини кўзлаб давлат божи тўламасдан судларга мурожаат қилиш ва суд мажлисларида уларнинг номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи берилди.

 

Шунингдек, Қонунда жабрланган аёл ихтисослаштирилган марказга жойлаштирилганда унинг иш жойи (лавозими) сақлаб қолиниши, шунингдек, унга бир ойгача бўлган муддатга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисида маълумотнома берилиши белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                              Лола Абдуазимова