Инвестициялар соҳаси тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
Кон-металлургия саноати қандай ривожлантирилади
Уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар орасида - Мис саноати кластерини ташкил этиш, нодир ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш.
Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади
Президентнинг қарори билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.
Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди
Ўзбекистон ва Венгрия савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиради.
Идоравий НҲҲни қабул қилиш қоидалари ўзгарди
Хусусан, қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президентнинг фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан уларни қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир ойдан ошмаслиги лозим.
Почта ходимлари ҳар йили қайта тайёрлашдан ўтадилар
Ўқитиш дастури жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича замонавий техника, усуллар ва йўналишларда хабардорлигини оширишга йўналтирилган.
Ким МБ базасидан банклардаги ҳисобварақлар тўғрисида маълумотлар олиши мумкин
Қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан банклардаги ҳисобварақлар тўғрисида маълумотлар олиши мумкин бўлган органлар белгиланди.
Давлат НТМни қандай қўллаб-қувватлайди
Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари рағбатлантирилади
Олтин медаль учун $200 000, кумуш медаль учун - $100 000, бронза медаль учун - $50 000 бир марталик пул мукофоти тўланади.
Тошкентда янги университет ташкил этилади
Президент томонидан 23 июнь куни «Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Кўп квартирали уй-жойлар бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади
2021 йил 1 октябрдан бошлаб қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади.
«Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш учун $100 млн ажратилади
Шунингдек Андижон вилоятидаги тадбиркорларга молиявий кўмак кўрсатилади.
"Турбай" конлари бўйича лойиҳанинг ТИА тасдиқланди
$132 425,4 минг суммадаги инвестиция лойиҳаси 2024 йилдан бошлаб йилига таркибида олтин бўлган 2 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олишга йўналтирилган.
"E-qaror" электрон тизими жорий этилади
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш 1 июлдан бошлаб "E-qaror" электрон тизими орқали амалга оширилади.
Бизнесга ўқитиш учун кредитлар қандай ажратилади
Тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70%и давлат томонидан компенсация қилинади, битирувчиларга эса бизнесини ташкил этиш учун микрокредит ажратилади.
Қандай қилиб талаба битта ОТМдан бошқасига кўчирилиши мумкин
Кўчириш тартиби Президентнинг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Маданий мерос агентлиги нималар билан шуғулланади
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.
Мебель ишлаб чиқарувчиларга харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
Ҳудудларда кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил қилинади.
ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) бўлган муддатда ЯИДХП ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Адлия вазирлиги НҲҲларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлади
Қонунлар, Президентнинг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларининг ҳисоби юритилиши лозим.