Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида БИТИМ

16.11.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади)ваЎзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси(бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади), бундан буён матнда Тарафлар деб аталувчилар:

Қонунчилик палатаси қўмиталари ва Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий шериклик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишқуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:

 

1-модда

 

Ҳамкорлик қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади:

хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

жойлардаги ишларнинг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш юзасидан тадбирларўтказиш;

Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида тузиладиган эксперт гуруҳлари, қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш;

тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, уларни такомиллаштириш масалаларига бағишланган тадбирларни (конференция, семинар, давра суҳбатлари) ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилиш.

 

2-модда

 

Ҳамкорликнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунга бўйсуниш;

тенг ҳуқуқлилик;

очиқлик ва шаффофлик;

мустақиллик;

ўзаро ҳурмат, манфаатларнинг инобатга олиниши ва масъулият;

мажбуриятлар қабул қилишнинг ихтиёрийлиги.

 

 

3-модда

 

Ушбу битимни амалга ошириш доирасида Қонунчилик палатаси:

Қонунчилик палатасида ҳукумат аъзолари ҳамда давлат ва хўжалик бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимият органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар (тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар) юзасидан ахборотини эшитишга бағишланган мажлисларга Савдо-саноат палатаси вакилларини таклиф қилади;

Савдо-саноат палатаси кўмагида тадбиркорлик фаолияти соҳасигаоид қонунлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини ташкил қилади;

хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича Қонунчилик палатаси депутатларининг сайёр қабулларини ташкил қилишда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик қилади.

Қонунчилик палатаси қўмиталари ўз ваколатлари доирасида:

тадбиркорлик фаолияти соҳасига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, тадбиркорлик субъектлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокамасига эксперт гуруҳлари, ишчи гуруҳлар йиғилишларига Савдо-саноат палатаси вакилларини таклиф қилади;

Савдо-саноат палатасига қонун лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисида хулоса тақдим этиш учун қонун лойиҳаларини юборади;

Савдо-саноат палатасидан юборилган ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолати бўйича таҳлил натижаларини кўриб чиқади, зарурат бўлганда парламент назорати институтларидан фойдаланади;

хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва ходимларининг ҳисоботларини эшитиш жараёнига

Савдо-саноат палатаси вакилларини жалб қилади;

тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, ушбу соҳада қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган тадбирларга (конференция, семинар, давра суҳбатлари) Савдо-саноат палатаси, тадбиркорлик субъектлари вакилларини таклиф қилади;

 

Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлик ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва уни чеклаётган қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини мустаҳкамлашга, уларнинг ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган таклифларини кўриб чиқади.

Қонунчилик палатаси депутатлар ўз ваколатлари доирасида:

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқиладиган, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган қонун лойиҳаларини Савдо-саноат палатасига фикр ва мулоҳазалар олиш учун юборади.

 

4-модда

 

Ушбу битимни амалга ошириш доирасида Савдо-саноат палатаси:

Қонунчилик палатасининг таклифига биноан  ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар (тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар) юзасидан ахборотини эшитишга бағишланган мажлисларда иштирок этиш учун ўз вакилларини юборади;

тадбиркорлик фаолияти соҳасига оид қонунлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини ташкил қилишда Қонунчилик палатаси билан ҳамкорлик қилади;

хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича Қонунчилик палатаси депутатларининг сайёр қабулларида ўз вакилларини иштирокини таъминлайди;

тадбиркорлик фаолияти соҳасига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, тадбиркорлик субъектлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокамасига эксперт гуруҳлари, ишчи гуруҳлар йиғилишларида ўз вакиллари иштирокини таъминлайди;

Қонунчилик палатаси қўмиталарига ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолати бўйича таҳлил натижаларини кўриб чиқиш учун тақдим қилади;

Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан ташкил этиладиган хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва ходимларининг ҳисоботларини эшитиш жараёнига Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокни таъминлайди;

Қонунчилик палатаси қўмиталарига қонун лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисида хулоса тақдим этади;

тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, ушбу соҳада қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган тадбирларга (конференция, семинар, давра суҳбатлари) Қонунчилик палатаси депутатларини таклиф қилади;

Қонунчилик палатаси қўмиталарига тадбиркорлик ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва уни чеклаётган қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини мустаҳкамлашга, уларнинг ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган таклифларни киритади;

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган қонун лойиҳалари бўйича Савдо-саноат палатаси фикр ва мулоҳазаларини тақдим этади.

 

5-модда

 

            Тарафлар ушбуБитим доирасида ҳамкорлик қилиш учун масъул шахсларни тайинлайди.

 

6-модда

 

Тарафлар ушбу Битим доирасида алоҳида келишувлар, баённомалар ва меморандумлар тузиши мумкин.

 

7-модда

Заруратга қараб,ушбуБитимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

8-модда

 

Ушбу Битим номуайян муддатга тузилди ва имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

 

Битим тарафлардан бири бошқа тарафни уч (3) ойдан кам бўлмаган давр ичида битимни тугатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилгунига қадар амал қилади.

 

Ушбу Битим икки нусхада тузилди. Унинг ҳар бир нусхаси  бир хил юридик кучга эга бўлиб, бир нусхаси Қонунчилик палатасида иккинчи нусхаси эса – Савдо-саноат палатасида сақланади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах