
Мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш учун ер участкалари берилади
Ер майдонлари деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилади.

Тошкент шаҳрида Пиза университети филиали ташкил этилади
Унинг вазифаси - геология бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва ушбу соҳада тадқиқотлар ўтказиш.

Одам савдоси соҳасида жиноятлар тўғрисидаги маълумотлар ягона базага киритилади
Базага одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, одам савдосидан жабр кўрганлар ҳақидаги маълумотлар аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, жиноят содир этиш усуллари тўғрисидаги ва бошқа ахборотлар киритилади.

“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди
Унга трансчегаравий суғурта, қайта суғурта, биргаликдаги суғурта, суғурта (қайта суғурта) шерикчилиги, пруденциал нормативлар каби тушунчалар киритилган.

Суд экспертиза соҳасида кадрларни тайёрлаш қандай амалга оширилади
Тегишли экспертиза турлари бўйича камида 6 ойлик экспертларни тайёрлаш курсларини тугатгач ушбу соҳа мутахассиси бўлиш мумкин.

Имтиёзли шахсларни қабул қилувчи хусусий клиникада нималар бўлиши керак
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар тасдиқланди.

Крипто-биржа савдоси қоидаларига қандай ўзгаришлар киритилди
Хусусан, токен тушунчасига янгича таъриф берилди, крипто-актив ва токенлар олди-сотдисига оид битимлар миллий валютада ҳам тузилиши мумкинлиги белгиланди.

Етим қизлар уй-жой билан таъминланади
Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни вақтинчалик жойлаштириш учун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан уй-жойларни сотиб олиш параметрларига ўзгартиришлар киритилди.

2022 йил учун "Фуқаролар учун бюджет" эълон қилинди
Ушбу нашр ҳар йили кенг жамоатчиликка тақдим этиладиган Давлат бюджети бўйича нашрлардан биридир.

Янги Ўзбекистон: маъмурий ислоҳотлар
Улар давлат органларининг мақоми, штат бирликлари, уларнинг моддий-техник таъминоти ва бошқаларга дахл қилади.

Абитуриентларнинг мактабда олган баҳолари олий таълим ташкилотларига киришда ҳисобга олинади
Мактаб битирувчисининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари олий таълим ташкилотларига кириш балларига қўшилади.

Тошкент шаҳрига ўтказилган ер майдонларининг инфратузилмаси ривожлантирилади
Пойтахтга ўтказилган туманларни комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди, унда саноатни ривожлантириш ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш назарда тутилган.

Қорақалпоғистонга тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари жалб қилинади
Ҳудудда ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада ривожлантириш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Санаторийларга йўлланмалар ДХМ ёки ЯИДХП орқали берилади
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан НҲҲ лойиҳалари қандай тайёрланади
Ушбу ҳужжатлар НҲҲлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилади ҳамда ҳуқуқий ва гендер экспертизадан ўтказилади.

Кўп квартирали уйлар юқори тезликда ишлайдиган интернет тармоғига уланади
2022-2024 йилларда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.

Тошкент шаҳрида суғориладиган ерлардан фойдаланиш мақбуллаштирилади
Аҳоли ишсизлигини камайтириш мақсадида ажратилаётган ерларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида аҳолига берилади.

Коррупция тўғрисида хабар қилган шахсларнинг яқин қариндошлари ҳимояда бўлади
Коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ маъмуриятчилиги ва йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади
Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида бир қатор қонунлар муҳокама қилинди.

"Аждодлар изидан" ҳарбий-тарихий жамияти ташкил этилади
Унинг вазифаси - Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек, унинг чегаралари ташқарисида бўлиб ўтган ҳарбий-тарихий аҳамиятга эга тарихий ҳужжатлар ва воқеалар тавсиф-баёнини тўплаш, Ўзбекистон тарихида юз берган ҳарбий-тарихий воқеалар харитасини тузиш ва бошқалар.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди
"Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги 116-сон ВМҚга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Бухорода ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" фестивали ўтказилади
Фестиваль ҳар икки йилда бир маротаба май ойида ташкил этилади, якка ижрочилар 30 ёшгача бўлиши, ижодий жамоаларда эса хонанда ва созандалар сони 15 нафардан ошмаган бўлиши керак.

Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил қилинади
Кластерга «Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи» АЖ, «Агрегат заводи» АЖ, «Технолог» АЖ, «Технолог-Стан» МЧЖ, «Агросаноатмашинвест» МЧЖ бирлаштирилади.

Геном бўйича рўйхатга олиш қандай амалга оширилади
У ИИВнинг Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан мажбурий ёки ихтиёрий равишда юритилади.

Оролбўйида Кардиология маркази очилади
Унинг вазифаси - ҳудуд аҳолисига, шу жумладан Оролбуйи минтақаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.

Тошкент вилоятида янги телерадиоканал ишга туширилади
Тошкент вилояти телерадиоканали – “Nurafshon TV” ташкил этилади. У кечаю кундуз эфирга чиқади.

Юридик шахслар транспортни қисқа муддатли ижарага олишлари мумкин
Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

"Ғиждувон" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилди
"Ғиждувон" ЭИЗ дирекциясига Пешку тумани ««Жонгелди» МФЙдаги ва Қоровулбозор тумани «Бўзачи» МФЙдаги 100 гектардан бўш турган ер участкалари ўтказилади.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Қурбон ҳайити 6 июнда нишонланади
2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Мебель саноати учун имтиёзлар ва преференциялар
Президент мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади.

Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
У ўрмонлар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилади, замонавий технологияларни жорий этади ва бу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланади.

Ўрмон фонди ерлари алоҳида муҳофаза қилинади
Ўрмон фонди ер майдонлари тоифасини ўзгартириш фақат Президент қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

Фойдаланишга топширилган объектнинг камчиликларини бартараф этиш харажатлари қандай қопланади
Бюджет тизими ҳисобидан фойдаланишга топширилган объектларни суғурталаш тартиби белгиланди.

ННТлар хорижий сафарлар ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилади
Сафрардан олдин унинг мақсади, учрашув/тадбир ўтказиладиган манзил, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот бериш керак.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради