Хусусий субъектлар учун тижорат банкларида улуш миқдорларига белгиланган чеклов олиб ташланди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2014-4, 14.09.2018 й.) билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди
ICTWEEK O‘zbekiston 2018 ҳафталиги дастури мазмунга бой
Ҳар йилги АКТ ҳафталиги жорий йилда 24-29 сентябрь кунлари ўтказилади. Ташкилотчилар ўтказиладиган тадбирлар дастурини тақдим этдилар
UzCard: тизим иши яқин соатларда тикланади
Айни пайтда UzCard тизими қисман фаолият юритмоқда, унинг ишлаш қобилиятини тиклаш ишлари давом эттирилмоқда
Тошкентда прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга органларга «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ қўшилади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Мажбурий ижро бюроси электр энергияси ва газ учун ортиқча тўловни қандай қайтаради
Молия вазирлиги электр энергияси ва табиий газдан фойдаланганлик учун ортиқча (хато равишда) ўтказилган маблағларни Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан истеъмолчига қайтариш қоидаларини ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Қолипли нон бозор нархида сотилади, кам таъминланганларга ЭКИҲнинг 10%и миқдорида компенсация тўланади
Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан таъминланади. Вазирлар Маҳкамаси 13.09.2018 йилда 731-сон билан тегишли қарорни қабул қилди
Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг солиқ тўлаши устидан назорат кучайтирилди
Табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлашнинг ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тасдиқланди
Меҳнат мигрантларини хорижга жўнатиш учун лицензия қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 725-сон қарори қабул қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги стационаргача тезкор тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштиради
ҚҲТБТ порталида 2018–2024 йилларда тезкор тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар комплекси муҳокама қилина бошлади
5 йилда 278 та намунавий меҳмонхона қуриш режалаштирилмоқда
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ана шундай ташаббус билан чиқди. Осонлаштирилган схема бўйича қурилиш учун ер, шунингдек имтиёзли кредитлар бериш орқали хусусий инвесторларни лойиҳага жалб этиш таклиф қилинди
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш таомилига 20 дақиқа кетади
Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси қандай қилиб янгисига алмаштирилади? Нега амалиётда Давлат хизматлари агентлиги ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорида кўрсатилган тўлиқ бўлмаган рўйхатни тақдим этиш талаб қилинади? Жавоблар – ушбу шарҳимизда
Қандай товарларга экологик йиғим солиш таклиф этилмоқда
Экологик йиғимни ундириш таклиф этилаётган товарлар рўйхати тузилди, уни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ишлаб чиқилди. Тегишли лойиҳалар (ишлаб чиқувчи – Давлат экология қўмитаси) ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Қурилиш нормалари ва қоидалари бузилиши қандай бартараф этилади
Ушбу шарҳда «Обод маҳалла» дастурини амалга оширишнинг юридик жиҳатлари ҳақида сўз юритамиз
Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларга қўшилиши кўзда тутилмоқда
Мамлакатимизнинг муаллифлик ҳуқуқи ва фонограммаларни ишлаб чиқиш борасидаги учта халқаро шартномага қўшилиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
Давлат автовокзаллари тармоғини ривожлантириш билан янги корхона шуғулланади
“Ўзавтовокзал сервис” ДУК ташкил этилди. Корхона Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 15 та давлат автовокзаллари ва автостанцияларини бошқаради
Сув хўжалигида АКТ: онлайн-мониторинг, мобиль иловалар
Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 йилдаги 714-сон қарори билан сув хўжалиги тизимига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
Фотосуратлар, аудио-, видеоёзувлар жиноят ишига қандай қўшилади
Олий суд Пленуми томонидан қабул қилинган қарорларда жиноят ишлари бўйича далиллар мақбуллигига оид масалалар кўриб чиқилган ва фуқаролик ишларини кўришга тайёрлаш тартиби белгиланган
Янги солиқ солиш тизими шароитида бизнес юритиш учун қандай тайёргарликлар кўриш керак?
Бу саволга жавоб топишда «Norma» профессионал ривожланиш маркази ёрдам беради. Бу ерда кичик бизнес вакиллари учун махсус тренинглар туркуми ўтказилди
6 та минтақада янги йўллар ва водопровод тармоқлари қурилади
Ўзбекистон Республикаси билан Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (ҚАИТЖ) ўртасида имзоланган 30,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз битими доирасида 138 км автомобиль йўли ва 198 км сув таъминоти тармоғи қурилади
Илғор технологиялар маркази резидентларига солиқ ва божхона имтиёзлари
“Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди
Муҳандислар-консультантлар уюшмаси ва ихтисослаштирилган инвестиция компанияси ташкил этилмоқда
Бу Президентнинг 11.09.2018 йилдаги «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3939-сон қарори билан белгиланган
Фармацевтика соҳасини ривожлантиришда олимлар фаол иштирок этадилар
Фанлар академияси фармацевтика соҳаси учун янги технологиялар ва маҳсулотлар яратиш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
ХУМШ учун қишга тайёргарлик кўриш бўйича қўлланма ишлаб чиқилди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги кўп квартирали уй-жой фондини кузги-қишки даврга (бундан кейин – КҚД) ўз вақтида тайёрлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқди. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Инвестиция лойиҳалари янги қоидалар бўйича амалга оширилади
Президентнинг 11.09.2018 йилдаги «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Солиқ органлари кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини қандай ҳисобга қўядилар
ҚҲТБТ порталида жисмоний шахслар ўртасида кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини солиқ органларида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини белгиловчи низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Кўчмас мулк ҳақида онлайн билиб олиш мумкин
davreestr.uz махсус ахборот портали ташкил этилди. Бу ҳақда сайт ишлаб чиқувчиси «Геоинфоком» ДУК Facebookдаги саҳифасида маълум қилди
Аудиторлик ташкилотлари рейтинги эълон қилинди
Аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва аудиторлик ташкилотлари фаоллигини ошириш масалаларига бағишланган конференция якунлари чиқарилди
Тошкентда совуқ сувни вақтинча ўчириш амалга оширилади
«Сувсоз» ДУК водопроводларда босимнинг пасайиши ва жадвал бўйича совуқ сув ўчирилиши тўғрисида маълум қилди
Бола туғилганида бир марталик нафақа кимларга тўланади
Давлат томонидан тўланадиган нафақани тайинлаш тартиби ўзгарди.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Кредит олган шахснинг қарздорлиги қандай қопланади
Айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш бўйича ўзгаришлар киритилди.
Пенсия миқдорлари инфляция даражасига мувофиқ индексация қилинади
Мазкур чора-тадбирлар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.
Давлат ҳимояси: адвокат қачон ишга киришиши керак
Тегишли ишда ўзининг иштирок этишини тасдиқлаган адвокат прокурорнинг қарори ва суднинг ажримида белгиланган муддатда ишга киришиши шарт.
Экология назоратчилари олдига қандай вазифалар қўйилди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги учун улар пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Тўловга қобилиятсизлик: қонунларга қандай ўзгартиришлар киритилди
Ҳужжат билан тўловга қобилиятстизликнинг алоҳида жиҳатларига оид 25 та қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомдан камерал текширувларга оид ваколатлар чиқарилмоқда.
Давлат уй-жой фондидан фойдаланишнинг янги тартиби
Тартиб 2024 йил 1 июлдан кучга киради, давлат уй-жой фондидан фойдаланишга аризалар фақатгина давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қабул қилинади.
Наврўз байрамини нишонлашга тайёргарлик бошланди
Байрам «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» деган бош ғоя асосида нишонланади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)