Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

24 та монополист корхона ўзининг устун мавқеини суиистеъмол қилди

11.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

2019 йил давомида тузилган шартномалар таҳлили шуни кўрсатдики, кўп ҳолларда уларга хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқларини чеклайдиган шартлар киритилади. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси  2019 йил давомида Товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган 132 та корхонанинг 2000 дан зиёд шартномасини ўрганиб чиқди.

 

Айрим монополист корхоналар шартномаларга истеъмолчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг хуқуқларининг чеклашга, шунингдек товар ёки молия бозорига бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг кириши учун турли тўсиқлар барпо этишга сабаб бўладиган ҳар хил камситувчи шартларни киритадилар. Мазкур ҳаракатлар “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига зид ҳисобланиб, устун мавқени суиистеъмол қилиш сифатида баҳоланади.

 

Ўрганиш якунларига кўра, 24 та корхонанинг шартномаларида (Қорақалпоғистон – 2, Андижон вилояти – 5, Фарғона вилояти – 1, Қашқадарё вилояти – 6, Наманган вилояти – 1, Сирдарё вилояти – 2, Тошкент  вилояти – 1, Хоразм вилояти – 5, Тошкент шаҳри – 1) хўжалик юритувчи субъектларнинг тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш ёки бажармаслик бўйича жавобгарлиги билан боғлиқ бўлган шартларда шунга ўхшаш ҳолатлар аниқланди. Ушбу шартномаларда контрагентларга монополист корхоналарга қараганда анча қатъий молиявий ва бошқа  мажбуриятлар шартлари белгиланган.

 

Ҳуқуқбузарлар жумласига, масалан,  «UzAuto Motors» АЖ, «Toshkent аgrokimyo-himoya» АЖ, электр ва газ таъминоти корхоналарининг ҳудудий бўлинмалари, баъзи тижорат банклари филиаллари, дон маҳсулотлари тармоғининг ҳудудий корхоналари ва бошқалар киради. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан уларга рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида тегишли кўрсатмалар юборилди. Натижада барча қонунчиликни бузиш ҳолатлари бартараф этилди.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум