Адлия вазирлиги жорий йилнинг январь ва февраль ойларини “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларидаги вакант штат бирликларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдириш ойлиги” деб эълон қилди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Адлия вазирлиги давлат органларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдиради
Адлия вазирлиги давлат органларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдиради
29.01.2018

Адлия вазирлигининг сайтида келтирилган маълумотда таъкидланишича, бундай тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад давлат органлари ва ташкилотларида бўш турган юридик хизмат ходими лавозимларини малакали ҳуқуқшунос кадрлар билан тўлдиришдир. Шу йўл билан улар фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг ролини ошириш кўзланган.
Сайтдаги хабарда мазкур эълонни барча ҳуқуқшуносларга етказиш сўралган. Ушбу ойлик мобайнида барча хоҳловчилар олий юридик маълумотга эга бўлган номзодлар ҳақидаги маълумотномаларни ҳудудий адлия органларига тақдим этиши мумкин. Улар вазирлик томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин, вакант штат бирликлари мавжуд бўлган давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиниши юзасидан тавсия қилинади.
Бундан ташқари, сўнгги пайтларда юридик хизмат ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари сезиларли даражада кўтарилгани алоҳида таъкидланган. Уларнинг лавозим маошларига узоқ муддат хизмат қилганлиги ва мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақлар жорий қилингани ҳамда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5%и, бироқ ЭКИҲнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотлар жорий қилингани ҳам айтиб ўтилган.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
Янги сонларда ўқинг
2025, 11 ноябрь№ 45
- Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
- МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
- Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
- Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
- Компания қўшиб олинди: унинг қарзлари ва солиқлар бўйича ортиқча тўловлар нима қилинади
2025, 11 ноябрь№ 45
- Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
- Ногиронлиги бўлган ходимга таътил бўйича имтиёзлар
- «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
- «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


