Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Агар ходима ҳақ тўланадиган декрет таътилини тўхтатса, иш ҳақи тўлиқ ҳажмда тўланадими

Агар ходима ҳақ тўланадиган декрет таътилини тўхтатса, иш ҳақи тўлиқ ҳажмда тўланадими

11.12.2020

Рус тилида ўқиш

“Ходима ҳомиладорлик муддатининг 30-ҳафтасида меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этган ҳолда декретга чиқди. Иш берувчи унга ҳақ тўлади. Бироқ бола туғиш чоғида нобуд бўлди, аёл декрет тугашидан олдин ишга чиқиш истагини билдирди. Бундай вазиятда иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? У ходимага “касаллик варақаси” учун тўлиқ миқдорда ҳақ тўлади, энди эса иш ҳақи тўлаши керак, сабаби ходима ўз меҳнат вазифаларини бажаришга киришди”.

 

Мазкур вазият юзасидан buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА ва «Profi Training» бизнес-мураббийи, молиявий директори Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) ўз фикри билан ўртоқлашишди:

 

Иш берувчини “касаллик варақаси” мавжуд бўлган тақдирда ишга қўйганлиги учун жазолашлари мумкин

 

Ленара ХИКМАТОВА:

 – “Касаллик варақаси” шу боис ҳам меҳнатга лаёқатсизлик варақаси дейилади, сабаби ходим муайян вақт соғлиғининг ҳолати бўйича ишлолмайди (мазкур ҳолда – яқинда бўлган туғруқ муносабати билан) ва тегишинча – иш ҳақи ололмайди. Нафақа эса айнан бундай даврда ходимани моддий қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Бунинг устига иш берувчи шуни назарда тутиши жоизки, аёлнинг туғруқдан кейин дарҳол меҳнатга лаёқатсизлик варақасида белгиланган тиклаш даврисиз ишда бўлиши, унинг соғлиғининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

 

Шу боис ўйлайманки, иш берувчи ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан ишга муддатидан олдин чиқиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирмаслиги ва ҳатто у тегишли ариза тақдим этган тақдирда ҳам “касаллик таътили” тугагунга қадар ишга  қўймаслиги керак”.

 

Эътибор беринг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мавжуд бўлган тақдирда ишга қўйганлик учун компания раҳбарини меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш учун МЖТКнинг 49-моддасига биноан мамурий жавобгарликка тортишлари мумкин.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум