Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Агар қарздор банкрот бўлса нима қилиш керак?

19.05.2016

Биз вужудга келган қарздорликни судгача ҳал қилишнинг айрим усулларини, шунингдек суд орқали қарзларни ундириш тартиботини кўриб чиқдик. Мавзу ниҳоясида қарздорда банкротлик аломатлари аниқланганда кредитор нима қилиши лозимлиги хусусида. Корхоналарни банкрот қилишдан маъно борми ва у қандай содир бўлади? Бу тартиботнинг айрим жиҳатлари ҳақида қисқача – бизнинг шарҳимизда.

 

Аввал ёзганимиздек, амалиётда суд қарорларини  узоқ вақт бажармаслик  натижасида талай муаммолар вужудга келади. Кўпинча бу қарздор принцип жиҳатидан тўлашни хоҳламаслигидан эмас, балки ҳақиқатда у қарзларни сўндира олмаслиги сабабидан содир бўлади.  Бу ҳолатда кредиторлар қандай йўл тутишади? Кимдир фаол равишда турли инстанцияларга шикоят қилиб, айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қила бошлайди. Кўп ҳолларда бу ўз натижасини беради – ҳеч ким қонун билан боғлиқ муаммо бўлишини хоҳламайди. Қарздорлар ўз дебиторлари билан ишлашни бошлашади ёки қарзларни сўндириш ҳисобига ўз мол-мулкларини топширишади. Бироқ бошқача тарзда ҳам бўлади.

 

Баъзи ўзига ишонган қарздорлар кредиторларнинг суд қарорини олиб, унинг ижро этилишини узоқ вақт кутишдан бўлак  бошқа таъсир қилиш дастаклари йўқ деб ҳисоблашади. Шунинг учун ҳам унча қайғуришмайди – яна кутиб туришади, қаерга ҳам боришарди. Лекин вазият кескин ўзгариши мумкин.

 

Ҳамма кредиторларнинг ҳам ижро этилишини йиллаб кутишга сабрлари чидамайди. Ва агар турли маъмурий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилган шикоятлар натижа бермаган бўлса, кўпчилик қарздорга нисбатан банкротлик тартиботи ташаббуси билан чиқишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади. Нимага эътибор қаратиш лозим?

 

Банкротлик (иқтисодий ночорлик) - хўжалик суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги1.

 

Қуйидагилар банкротликнинг асосий қонуний аломатлари ҳисобланади:  қарз миқдори (қарздор-юридик шахс - камида 500 ЭКИҲ ёки якка тартибдаги тадбиркор – камида 30 ЭКИҲ) ва  уч ой давомида кўрсатилган пул талабининг бажарилмаслиги. Банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун олдиндан давлат божи сифатида 3 ЭКИҲ тўлаб, тегишли ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиш зарур.

 

Инобатга олиш лозимки, банкротлик – аввал кўриб чиқилган жараёнлар ичида энг узоқ давом этадиганидир. Қарздорнинг молиявий аҳволига боғлиқ ҳолда суд алоҳида банкротлик тартиботларини юритиши мумкин: кузатув, санация, ташқи бошқарув, тугатишга доир юритиш, шунингдек пировардида бирини бошқасига ўзгартириш. Шу тарзда банкротлик бир неча йил давом этиши мумкин.

 

Кредиторлар олдида муайян молиявий харажатлар туради – бунда, айтиб ўтилган давлат божидан ташқари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар ҳам бор. Жараёнга айрим мутахассисларни жалб қилиш зарурати ҳам вужудга келиши мумкин. Масалан, қарздор мол-мулки қийматини аниқлаш учун баҳолаш ташкилотлари билан битимлар тузилади. Айрим ҳолларда аудиторлар, молиявий ёки солиқ маслаҳатчилари керак бўлиши мумкин. Тушунарли, бу хизматларга алоҳида ҳақ тўланади.

 

Эҳтимол, банкрот-корхоналар ўзини қандай тутиши ҳақида ҳам айтиб ўтса арзийди.

 

Кўп ҳолларда уларга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш кўрилаётган қарздорлар мулк ва бошқа активларни  шошилинч равишда назорат остидаги бошқа шахслар фойдасига ўтказишади, кейин эса янги “пешлавҳа” остида ишлашни давом эттиришади. Бошқача айтганда, фақат “душманларга” тегмасин қабилида ҳаракат қилишади.

 

Шунга ўхшаш ҳолатнинг олдини олса бўладими? Таъминлашга доир чора-тадбирлар кўрилиши юзасидан илтимоснома берган ҳолда мумкин бўлади. “Банкротлик тўғрисида” Қонуннинг 46-моддасига биноан ХПКда кўзда тутилган кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлардан ташқари хўжалик суди суд бошқарувчиси билан келишмасдан битимларни амалга оширишни тақиқлашга, қарздорни қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари ва бошқа мол-мулкни сақлаш учун бошқа шахсларга топширишга мажбур қилиш ва қарздор мол-мулкининг сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа чораларни кўришга ҳақли.

 

Эслатиб ўтамиз, ХПКнинг 77-моддаси билан даъвони таъминлашнинг қуйидаги чора-тадбирлари кўзда тутилган:

 

жавобгарга тегишли бўлган мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;

 

жавобгарга муайян ҳаракатларни қилишни тақиқлаш;

 

бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни қилишни тақиқлаш;

 

даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш;

 

давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг низолашилаётган ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш;

 

мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисида даъво тақдим этилган тақдирда уни реализация қилишни тўхтатиб туриш.

 

Бундан ташқари, суд бошқарувчисига бундай битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва мол-мулкни қарздорга қайтариш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган.

 

Амалда, қоидага кўра, аниқланадики, бундай ташкилотлар нафақат бизнес бўйича ўз ҳамкорлари ва бошқа контрагентларга нисбатан, балки ўз ходимларига нисбатан ҳам нопок бўлади. Бунда иш ҳақи, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича йирик боқимондага эга банкротга дуч келганда, кредиторлар нафақат ўз навбатларини кутиб вақтни бой беришлари, балки умуман ҳеч нарсасиз қолишлари мумкин.   

 

Айтиб ўтилганларни инобатга олган ҳолда, асосли савол туғилади: бу шунга арзийдими? Бу ҳақиқатан бир маънога эга эмас. Қоидага кўра, бизнесда амалга ошириладиган барча ишлар аниқ натижага эришишга қаратилган, шунинг учун қарорлар қўйилган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.  Хориж амалиётида кейинчалик қўшиб олиш мақсадида кўпинча қарздорларга нисбатан банкротликнинг айрим тартиботлари киритилади. Бугунги кунда йирик халқаро (трансмиллий) корпорацияга айланган кўпгина чет эл компаниялари ўз вақтида анча майда рақобатчилар ҳисобига кенгайган. Шунчаки бизнес – бошқа ҳеч нарса эмас.

 

Бизда эса ҳаммасидан кўра кўпроқ анча оддий мақсад – берилиши лозим бўлганни ундириш кўзда тутилади. Масаланинг ахлоқий томони тўғрисида ҳам ўйлаб кўрган маъқул, ахир ўз қарздорини банкрот қилиб, кредиторлар нафақат унинг эгасини бизнесидан маҳрум қилишади, балки  унинг барча ходимларини ишсиз қолдиришади.

 

Эҳтимол, бундай дастакларни: ҳақиқатда бошқа усул билан ундириш имконияти бўлмаган  йирик қарзлар мавжуд бўлганда сўнгги чора сифатида ишга солиш лозимдир.

 

 

Дебиторлик қарзини бошқариш мавзусига якун ясаймиз

Балансда дебиторлик қарзини ушлаб туриш ниҳоятда фойдасиз, бироқ ундан ақл билан: ўз молиявий ҳолатингизга зиёнсиз ва қонунчилик доирасида халос бўлиш керак. Аниқланишича, амалиётда кредиторлар учун етарлича имкониятлар мавжуд. Контрагент билан ўзаро муносабатлар тарихи, қарз суммаси, унинг ҳосил бўлиш санаси ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда:

 

- қўшимча келишув ёки вазиятга мос келадиган бошқа шартнома тузиш ёки қарзни бутунлай кечиб юбориш;

 

- банк ёки солиқ инспекциясига мурожаат қилиш;

 

- қарздорга талабнома йўллаш ёки судга қарзни ундириш учун ариза бериш;

 

- қарздорни банкрот деб эътироф этиш.

 

Бироқ, ёндашувларнинг турли-туманлигига қарамай, дебиторлик қарзи ҳамон кўп бизнесменларнинг сал бўлмаса энг асосий бош оғриғи бўлиб қолмоқда. Бу мавжуд дастакларнинг ҳақиқатда самарадорлиги ҳақида бош қотиришга мажбур қилади. Эҳтимол, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, эксперт ва бизнес-ҳамжамияти фикрини тинглаш ҳамда мазкур масала бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш вақти келгандир.

 

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, айниқса улар молиявий харажатларни талаб қилса, ноқулайликларни олдини олган яхши.   Халқимизда ишон, лекин текшир деган гап бор. Ҳақиқатан ҳам, бўлғуси бизнес-ҳамкорни текшириш ва у билан ҳамкорликдан келгусида келадиган хатарларни баҳолашга кўпроқ вақт ажратган маъқул.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Дебиторлик қарзи: ундириш мумкин эмас, кечиб юборилсин!

 

Қарзни ундириш осон иш эмас 

 

 


1 Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида” 24.04.2003 йилдаги 474-II-сон Қонуни 3-моддаси иккинчи хатбошиси.  

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16