Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Электр энергияси, газ ва сув учун 100% олдиндан тўловни амалга оширмаганлар қандай жазоланади

Электр энергияси, газ ва сув учун 100% олдиндан тўловни амалга оширмаганлар қандай жазоланади

21.05.2018

Айни пайтда тадбиркорлар истеъмол қилиниши назарда тутилган энергия ресурслари учун тўловни ҳар ойда олдиндан амалга оширишмоқда. Бу Президентнинг ПФ–5059-сон Фармони билан кўзда тутилган. Турли сабабларга кўра олдиндан тўлов ўтказа олмаганларга қандай чоралар қўлланилади, келгуси ойда уларни истеъмол қилиш миқдорини тадбиркорлар қандай қилиб олдиндан аниқлашлари мумкин? Мажбурий ижро бюроси Тошкент тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Убайдулло Мирзаевга шундай саволлар билан мурожаат қилдик.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши Президентнинг 29.05.2017 йилдаги ПФ-5059-сон “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони билан белгилаб берилган. Бундан ташқари, Президентнинг 16.11.2017 йилдаги ПФ-5241-сон «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, 2018 йил 1 январдан бошлаб барча гуруҳ истеъмолчилари сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун юз фоизлик олдиндан ҳақ тўлайдиган бўлди.

 

Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчилар мажбурий тарзда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан узилади. Тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси шуғулланади.

 

Аслида юридик шахслар илгари ҳам газ, электр энергияси ва сув учун олдиндан тўловни амалга оширар эдилар. Аммо жарима миқдори ва тармоқдан узиш ҳолатлари кам бўлган, қолаверса, олдиндан тўлашга қарздорлик тарзида қаралмаган. Тўлов интизомини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўрилганидан кейин вазият ўзгарди. Интизомга қатъий амал қилиш талаб этила бошланди.

 

Қайта улаш учун эса юридик шахслардан ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида (ҳозирги вақтда - 1 722 400 сўм) жарима ундирилади. Ундан ташқари ҳар ойда муддатини ўтказиб юборган ёки олдиндан тўловни амалга оширмаган юридик истеъмолчиларга сўзсиз пул ундириш мақсадида банкларга инкассо талабномалари МИБ томонидан қўйилади.

 

Айтиш жоизки, инкассо талабномалари банклар бажариши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади. Агар тадбиркорнинг ҳисобварағида етарлича маблағ мавжуд бўлса, шу заҳоти ечиб олинади ва газ, электр энергияси, сув етказиб берувчи ташкилотларнинг ҳисобварақларига ўтказилади.

 

Агар ҳисобварақда етарлича маблағ мавжуд бўлмаса, у “картотека 2”га қўйилади. Бунда қачон ҳисобвараққа пул келиб тушса, шунда қарз ечиб олинади.

 

Бундан ташқари, юридик шахслар ходимларининг яшаш жойи бўйича қарзлари уларнинг иш ҳақи ҳисобидан юридик шахснинг ҳисобварағидан ечиб олинади. Бу МИБ талабномаси асосида амалга ошририлади.  Бундан ташқари МИБ юридик шахслар ходимларининг шахсий қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда уларнинг пластик карталаридан ЭКИҲнинг 2 бараваригача бўлган суммани ҳар ойда сўзсиз ечиб олиш ҳуқуқига ҳам эга.

 

Бу - муҳим. 2018 йил 1 майдан бошлаб газ, электр энергияси ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича қарзи бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг Қарздорлар ягона маълумотлар базаси яратилиши бошланди. Ушбу рўйхатга киритилганлар йирик битимлар тузиш, молия-кредит операцияларининг айрим турларидан, халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқларидан маҳрум этилади.

 

Ташкилот келаётган ойда газ, электр энергияси ёки сувни қанча миқдорда истеъмол қилмоқчи эканини қандай аниқлайди?

 

Жорий йилнинг январь ойида Вазирлар Маҳкамасининг 22-сон “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори иловаларида “Электр ва газдан фойдаланишнинг янги тартибдаги қоидалари эълон қилинди. Унда намунавий шартномалар ҳам келтириб ўтилган ва шартноманинг иловасида истеъмол қилиш лимити ҳам кўрсатиб ўтилган. Корхона ва ташкилотлар ўша лимит миқдорида олдиндан тўлов ўтказишади.

 

Албатта, лимитдан ошиб қолган сумма кейинги ойга ўтказилади, агар шартнома бекор қилинадиган бўлса, ортиқча сумма ҳисобвараққа қайтарилади. Ортиқча истеъмол қилинган тақдирда сумма кейинги ойда қўшиб тўланади.

 

Фозила Ашурова суҳбатлашди.

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Дилдора :

2018-06-09 14:38:09

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16