Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва акцияларни олишга розилик онлайн берилади

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва акцияларни олишга розилик онлайн берилади

24.08.2020

Рус тилида ўқиш

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўрсатиладиган иккита янги хизмат пайдо бўлди. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 338-сон қарори бундай хизматлар кўрсатилиши учун асос ҳисобланади.

 

«Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш» хизмати юридик шахсларга кўрсатилади ва ЭРИ бўлиши талаб этилмайди.

 

Хизмат ариза берувчи – юридик шахсларга хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик олиш учун ариза тақдим этиш имкониятини яратиб беради.

 

«Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш» хизмати ЭРИ мавжуд бўлганда юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилади.

 

Ушбу хизмат ариза берувчи – юридик ва жисмоний шахсларга акцияларни (улушларни) олишга доир битимларни амалга оширишга монополияга қарши курашиш қўмитасининг рухсатини олиш учун электрон шаклда ариза тақдим этиш имконини беради.

 

Хизматни олиш учун молиявий ҳисобот, шахслар гуруҳи таркиби тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек шахсларнинг ушбу гуруҳларга кириши учун асос тақдим этилиши лозим.

 

Сўралган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу хизматлар кўрсатилиши рад этилади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16