Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

МБ валютани нақдлаштириш учун комиссияни маълум қилди

15.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Регуляторнинг сўзларига кўра, банк кассалари орқали халқаро тўлов карталаридаги (ХТК) хорижий валютани нақдлаштириш учун комиссия 0,5 – 1%ни ташкил этади, айрим банкларда умуман бепул. Бу МДҲ бўйича ўртачадан пастдир (2%).

 

Марказий банк комиссия миқдорини тартибга солмайди – уни банклар мустақил равишда белгилайди. Тарифга, масалан, ХТК орқали барча транзакциялар амалга ошириладиган халқаро тўлов тизимларининг (Visa, Master Card, China Union Pay ва ҳ.к.) комиссия тўлови таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, банкларнинг нақд чет эл валютаси билан боғлиқ операцион харажатлари ҳам мавжуд бўлиб, улар нақд хорижий валютани олиб кириш, олиб чиқиш, қайта санаш, транспорт ва бошқа харажатларни ўз ичига олади.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан бошлаб мамлакатдаги банкоматлар фақат сўм беради. ХТКдан валютани фақат банк кассаси орқали ечиб олиш мумкин. Жисмоний шахс-резидентлар (Ўзбекистон фуқаролари) учун қандайдир чекловлар йўқ. Фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат: паспорт ёки ҳарбий гувоҳнома зарур бўлади.

 

Мамлакатдаги барча айирбошлаш шохобчалари тегишли терминаллар билан жиҳозланган. Республика бўйлаб 633 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари «24/7» режимида фаолият кўрсатмоқда.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум