Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • МҲХС «PROFI: Хабардор бўлинг!» бепул онлайн-конференцияси 18 майдан 22 майга қадар ўтказилади

МҲХС «PROFI: Хабардор бўлинг!» бепул онлайн-конференцияси 18 майдан 22 майга қадар ўтказилади

11.05.2020

Profi Training бизнес-мактаби барча хоҳловчиларни МҲХС «PROFI: Хабардор бўлинг бўйича бепул онлайн-конференцияда иштирок этишга таклиф этади. Унда молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов ва халқаро экспертлар иштирок этади.

 

Конференция қандай масалаларни очиб бериши мумкин

 

Президентнинг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон қарорига асосан акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб  молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиши керак. Худди шу йилдан бошлаб камида 3 нафар мутахассис компанияда аккредитациядан ўтган халқаро ўқув марказларида ўқишдан ўтган ҳолда "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга эга бўлиши шарт.

 

Шу муносабат билан Profi Training, ACCA DipIFR (Rus)нинг аккредитациядан ўтган маркази экспертларни йиғди, уларнинг фикри ва тажрибаси мутахассисларга «PROFI: Хабардор бўлинг!» конференцияси жонли эфирида аниқ саволларга тўлиқ жавоб олиш имконини беради. https://profimsfo.uz/ ҳаволаси бўйича якка тартибда савол бериш мумкин.

 

Тадбир қуйидагиларга мўлжалланган:

  • МҲХС асосида молиявий ҳисобот тайёрлайдиганлар учун;
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХСга ўтадиганлар учун;
  • хорижий инвестицияларни жалб қилишни режалаштираётганлар ёки жалб қилиш жараёнида бўлганлар учун;
  • вақт талаблари билан бирга боришни хоҳловчилар учун

 

Конференциядан:

  • жаҳоннинг исталган нуқтасидан;
  • барча қурилмалардан фойдаланган ҳолда;
  • ўзбек ва рус тилларида фойдаланиш мумкин.

 

ОНЛАЙН-КОНФЕРЕНЦИЯ ДАСТУРИ:

 

1. 2020 йил 18 май

“Ўзбекистонда МҲХСни жадал жорий этишни рағбатлантириш бўйича чоралар”

Спикер: Дилшод Султонов – Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

Спикер: Алтин Шакирханова – АССАнинг Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари

 

2. 2020 йил 19 май

МҲХСни дастлаб қўллаш”

Спикер: Жамшид Қамбаров – МҲХСни жорий қилиш ва ҳисоботни трансформация қилиш амалиётига эга аудитор, Big4 (Deloitte & PwC) халқаро эксперти

 

3. 2020 йил 20 май

“МҲХМ бўйича ҳисоботни тайёрлаш жараёнининг тузилиши”

Спикер: Альмира Шакиева – KPMG нинг Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги директори

 

4. 2020 йил 21 май

“Ўзбекистонда МҲХСни жорий этиш: “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тажрибаси

Спикер: Ҳамза Тухсанов - “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХСни жорий этиш бўлими бошлиғи

 

5. 2020 йил 22 май

“АССА билан молияда карьера”

Спикер: Жанна Искенова –Қозоғистон ва Марказий Осиёда АССАнинг таълим қисми бўйича менежери

Барча эфир YouTube платформасида 18 майдан 22 майга қадар соат 17:00 дан бошлаб ўтказилади. https://profimsfo.uz/ ҳавола бўйича ўтиб рўйхатдан ўтиш мумкин

 

Ташкилотчи - Profi Training бизнес-мактаби:

  • ACCA DipIFR (Rus)нинг ЎзР ҳудудида аккредитациядан ўтган маркази;
  • Ўқишни муваффақиятли тугатган 7 000 нафардан ортиқ битирувчиларга эга;
  • Молия ва бизнес бўйича 9 та йирик тадбир ташкилотчиси;
  • Ҳар йили Ўзбекистонни халқаро таълим форумларида ифода этади

 

Барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг - Profi Training билан бирга бўлинг!

 

Контактлар:

 

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:

https://profimsfo.uz/

Иштирок этиш қиймати: бепул.

Youtube https://www.youtube.com/channel/UCV8jzDioWb4Mb4G1GJw4T9g?view_as=subscriber

Facebook https://www.facebook.com/profitraininguz

TG https://bit.ly/2OKG1G5

Сайт https://uztraining.uz/

Контактлар: (+998 71) 200-24-27, (+998 90) 957-24-27

Email: info@uztraining.uz

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16