Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қайта молиялаштириш ставкаси илгариги 16% даражасида сақлаб қолинди

17.01.2020

Рус тилида ўқиш

Мазкур қарор инфляциянинг пасайиб бораётган прогноз трендига тўлиқроқ ишонч ҳосил қилиш учун маълум муддат зарурлиги ҳамда тартибга солинадиган нархларнинг оширилиши бўйича айрим ноаниқликларнинг мавжудлиги билан изоҳланади.

 

Бу ҳақда Марказий банк ўз сайтида маълум қилди. Бунда кейинги йиғилишларда асосий ставкани бироз пасайтириш томонга қайта кўриб чиқиш эҳтимоли мавжуд. Марказий банк 2020 йил учун инфляциянинг базавий прогнозини белгиланган 12-13,5% даражасида сақлаб қолмоқда.

 

Транспорт инфратузилмаси ва бозорлардаги рақобатни ривожлантириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида зарурий таркибий ислоҳотларни амалга ошириш инфляциянинг барқарор секинлашишининг асосий омили ҳисобланади.

 

Бунда Марказий банк инфляцион омиллар хусусияти ва хатарларни диққат билан ўрганиб боради, инфляциянинг прогноз динамикасига нисбатан мустаҳкам ишонч ҳосил бўлган шароитда асосий ставкани пасайтириш бўйича тегишли қарор қабул қилади.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум