Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қисман ҳақ тўланадиган таътил қандай расмийлаштирилади

31.03.2020

Рус тилида ўқиш

Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашнинг бошқа турлари орасида Солиқ кодексида “асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар” зикр этилган (374-модда 3-банд). Buxgalter.uz га бундай тўловларни меҳнат қонунчилиги талабларини бузмаган ҳолда қандай расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида  юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил Юсупович ГАСАНОВ сўзлаб берди.

 

- Карантин чоралари муносабати билан корхонада иш тўхтатилган. Бўш туриб қолинган вақт учун ходимларга ўртача иш ҳақини сақлаб қолишнинг молиявий жиҳатдан имконияти йўқ, улар эса ўзларига иш ҳақи сақлаб қолинмаган ҳолда бериладиган таътил тақдим этиш тўғрисида ариза ёзишдан бош тортишмоқда. Ушбу вазиятда  ходимларга таътилни расмийлаштириш ва уларга, айтайлик, МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида ҳақ тўлаш мумкинми?

 

- Ҳа, мумкин. Иш ҳақини қисман сақлаб қолган ҳолда таътил тақдим этиш имконияти ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатда ёзилиши керак.

 

Агар корхонада жамоа шартномаси бўлмаса, бундай таътил тақдим этишнинг тафсилотларини ходим билан тузилган меҳнат шартномасига қўшимча келишувда келишиб олинг.

 

- Бироқ амалдаги Меҳнат шартномаси ходимларга бундай таътил тақдим этилишини назарда тутмайди. Бу меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланмайдими?

 

- Ҳақиқатан, амалдаги МК ходимга иш ҳақини қисман сақлаб қолган ҳолда таътил беришни назарда тутмайди. Бироқ МК – бу меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ҳаммаси эмас. Таътил мобайнида бундай ҳақ тўлаш тўғрисида Солиқ кодексининг 374-моддасида айтилган.

 

Бундан ташқари, МКнинг 4-моддаси 2-қисмига асосан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари (қонунлардагига нисбатан қўшимча)  бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан – шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқиш мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16