Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунчилик палатаси ва ССП ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

16.11.2017

Президентнинг 2017 йил 19 июндаги "Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини ижро этиш ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён ССП деб юритилади) фаолиятини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори соҳани янада ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди.

 

Мазкур жараёнда қонунчилик, суд ва ижро этувчи ҳокимиятлар, шунингдек, банк-молия ташкилотлари ва бозор инфратузилмасининг бошқа субъектлари ҳамда нодавлат ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

 

Бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари билан бевосита мулоқотлар олиб бориб, уларни қийнаётган масалаларни ечиш бўйича амалий чора-тадбирларни кўриш билан бир қаторда қонунчиликни такомиллаштириш йўналишида фаолият олиб боришмоқда.    

 

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши, унинг ҳуқуқий кафолатларини янада  мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик битими* имзоланди.

 

Мазкур битим томонлар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳамда хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилишга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

 

Ҳамкорлик битимида хусусий мулкчиликни ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эксперт гуруҳларини шакллантириш, Қонунчилик палатасида қабул қилинадиган қонун лойиҳаларининг ишланиши ва қабул қилиниши жараёнларига ССП вакилларини жалб этиш, шунингдек, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганишда ҳамда қонун ҳужжатларини назорат-таҳлил тартибида ўрганишда палата вакиллари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бориш кўзда тутилган.

 

Шу билан бирга, тадбиркорлик соҳасига оид қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишида қонун лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича хулосалар ССП  томонидан тақдим этиб борилиши белгиланмоқда.

 

Қутлимурат БАБАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

 ЎзЛиДеП  фракцияси аъзоси.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум