Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Қувват берувчи ичимликларни сотиш – назоратда, ўсимликлар карантинини бузганлик учун жарималар оширилади

Қувват берувчи ичимликларни сотиш – назоратда, ўсимликлар карантинини бузганлик учун жарималар оширилади

09.11.2018

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 8 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар 5 та қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

1. «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ҳужжат сифатли ва ҳосилдор маҳсулотлар уруғларини етиштириш ишларини кенгайтириш, уларни халқаро бозорларда илгари суришга қаратилган.  Шунингдек, қонун лойиҳаси уруғчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш, уруғлик экспорти учун қулай шарт-шароитлар яратишни ҳам кўзда тутади.

 

2. «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Ҳозирда амал қилиб турган ҳужжат  22 йил муқаддам 1996 йил 29 августдаги 261-I-сон қонун билан тасдиқланган. Ўтган давр мобайнида миллий қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, шунингдек, ҳозирги кунда шаклланган амалиёт, хорижий тажриба ва халқаро ҳуқуқ нормаларини инобатга олган ҳолда, даврнинг ўзи мазкур ҳужжат такомиллаштирилишини тақозо этмоқда. Шу муносабат билан парламент қуйи палатаси томонидан Консуллик устави янги таҳрирда тайёрланди.

 

3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ҳам депутатлар диққат марказида бўлди. Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Европа агентлиги (EFSA) таҳлилларига кўра, 18-29 ёшда бўлган йигит ва қизларнинг 70%и энергетик ичимликларни алкоголь маҳсулотига қўшиб ичиши маълум бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ичкиликбозлик алкоголнинг ўзидан заҳарланишдан кўра анча хавфлироқ. Депутатларнинг фикрича, таклиф қилинаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши амалдаги қонун хужжатларидаги мавжуд бўшлиқни тўлдириш билан бирга, қувват берувчи ичимликларни реклама ва реализация қилиш ишлари устидан самарали назорат ўрнатиш механизмларини қўллашга кўмаклашади. Эслатиб ўтамиз, шу мазмундаги қонун лойиҳаси бир йилдан кўпроқ олдин муҳокама қилинган эди.

 

4.Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатлар фикрига кўра, таҳлиллар “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги, “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги ҳамда “Ўрмон тўғрисида”ги қонунларнинг нормалари жамоатчилик назорати субъектлари доирасини чеклаб қўяётганини кўрсатмоқда. Кўрилаётган лойиҳа билан қонун ҳужжатлари нормалари ўртасидаги номувофиқликни бартараф этиш мақсадида юқорида келтирилган қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

 

5. Депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар. У Президентнинг 28.03.2018 йилдаги ПҚ-3626-сон қарорининг 17-бандига асосан ишлаб чиқилган. МЖТКнинг 107-моддасига ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда. Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашнинг санитария қоидаларини ва бошқа хил қоидаларни бузиш жарима – фуқароларга ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса, ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда оширилади.  Чет мамлакатлардан келтирилиб, карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетиш  учун санкцияни (МЖТКнинг 108-моддаси) – фуқароларга ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса, ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда ошириш таклиф қилинаётир. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса, ЭКИҲнинг 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиш бўйича қўшимча киритиш назарда тутилмоқда.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси материаллари асосида

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум