Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Сенаторлар томонидан 6 та қонун маъқулланди

09.02.2021

Рус тилида ўқиш

2021 йил 5 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XII ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

 

Ушбу Қонун сайлов жараёнига нисбатан ягона шаффоф ва самарали ёндашувларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, у билан бир қатор ўзгартишлар киритиляпти.

 

Жумладан, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилмоқда ва уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига юкланмоқда. Шунингдек хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби, чет давлатларда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кўчма қутиларда овоз беришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.

 

Бундан ташқари, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида, ҳарбий қисмларда ташкил этилган сайлов участкаларини кузатувчилар ўз ташрифи ҳақида камида 3 кун олдин хабардор қилиш тартиби белгиланмоқда. Киритилаётган ўзгартишлар билан сайловларни октябрь ойида ўтказиш таклиф қилинди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Шундан сўнг Парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлиси кун тартибидаги навбатдаги масалага ўтилди - «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Амалдаги қонун 2000 йилда қабул қилинган бўлиб, ислоҳотлар туфайли сўнгги йилларда аудит бозорида рўй берган ўзгаришлар унинг тўғридан-тўғри амал қилиш сифатларини пасайтириб, самарасиз, бугунги талабларга тўлиқ жавоб бермайдиган ҳолга келтирган.  

 

Қонуннинг янги таҳрири халқаро принциплар ва илғор хорижий тажрибалар асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжат бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган аудиторлик хизматини ташкил этиш, иш сифати ва аудиторлик касбининг нуфузини оширишни ҳам назарда тутади.

 

Қонуннинг муҳим жиҳатларидан яна бири – аудиторлик фаолиятининг лицензияланадиган фаолият турлари таркибидан чиқарилиши ҳақидаги норма белгиланаётганидир. Қонун билан аудиторлик фаолияти фақат Аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширишга ўтказилмоқда. Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотлар рўйхати ҳам шакллантирилмоқда. Умуман олганда, аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган қоида ва нормалар ҳамда меъёрий ҳужжатларни ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатда жамлаш тизимлашмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сенатнинг ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама марказида бўлди.

 

Қонун билан, хусусан, прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг ҳаёти, жамият ва давлатнинг манфаатларига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳамда бошқа коррупцион ва мансабдорлик жиноятлари бўйича дастлабки тергов амалга оширилиши назарда тутилмоқда. Ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг соғлиғи, мол-мулки, жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган, давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан мамлакат конституциявий тизими, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ҳамда бошқа манфаатларига қарши қаратилган жиноятлар бўйича дастлабки тергов амалга оширилади.

 

Жиноят-процессуал кодекси кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш (депонентлаш)га оид янги институт билан, айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув институти билан ҳамда жиноят процессида шахснинг ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган меъёрлар билан тўлдирилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сенат мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун ҳам муҳокама қилинди.

 

Жиноят кодексида 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш учун жавобгарлик белгиланмоқда. Вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, уларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида жавобгарлик масаласи кучайтирилиб, вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилиши назарда тутилмоқда.

 

Шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

 

Сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунни муҳокама қилдилар.

 

Қонун билан 5 та Қонституциявий қонун, 294 та қонун ва 1 та Олий Мажлис қарорига ўзгартиш киритилмоқда. Бунда мазкур барча ўзгаришлар мазмуни ва концептуал жиҳатидан бир хил ҳисобланади.

 

Мажлисда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатларидир. Президентнинг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонуности ҳужжатларидир. Шуларга асосан мазкур Қонун билан қонун ижодкорлиги ва қонунчилик соҳасида ишлатилиши лозим бўлган атамалар билан боғлиқ ўзгаришлар киритилмоқда.

 

Ялпи мажлис кун тартибига киритилган «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланиши таъкидланди. Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик кунини байрам сифатида белгилашдан асосий мақсад инсонлар, халқлар, давлатлар, умуман олганда, жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_