Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Тиббиёт ходимларининг ойлиги 26,5%га, олий таълим ва илм-фан муассасалари ходимлари иш ҳақи 1,5 баробарга оширилади

Тиббиёт ходимларининг ойлиги 26,5%га, олий таълим ва илм-фан муассасалари ходимлари иш ҳақи 1,5 баробарга оширилади

31.10.2018

Рус тилида ўқиш

2019 йилда солиқ ва мажбурий тўловлар тури 19 тадан 15 тагача қисқартирилади, корхоналар тасарруфида қўшимча 5,2 трлн сўм, тадбиркорларда эса 2 трлн сўм даромад қолади. Аҳоли даромадлари 6,5%га ошади.


Бундай макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди, дея хабар қилади ЎзА.


Хусусан, 2019 йил 1 январдан тушумдан олинадиган мажбурий ажратмаларни тўлиқ бекор қилиш натижасида корхоналарда қўшимча 5,2 трлн сўм даромад қолади.


Юридик шахслар мол-мулк солиғи 5%дан 2%гача, фойда солиғи 14%дан 12%гача, кичик бизнес субъектлари учун ЯСТ 5%дан 4%гача камайтирилиши натижасида тадбиркорлар ихтиёрида 2 трлн сўм қўшимча маблағ қолади. Умуман олганда, мавжуд 19 та солиқ ва мажбурий тўловлар тури 15 тагача камайтирилади.


Жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг юқори ставкаси 22%дан 12%гача, ЯИТ 25%дан 15%гача туширилиши, шунингдек 8 фоизлик суғурта бадали бекор қилиниши натижасида аҳоли даромадлари 6,5%га ошади.


Ижтимоий нафақалар учун маблағлар ҳажмини 20%га кўпайтириш, ойлик ва унга тенглаштирилган тўловларнинг Давлат бюджети харажатидаги улушини эса 49%дан 54%га ошириш режалаштирилмоқда.


– Келаси йил ҳам бюджетдан тўланадиган ойлик, пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш сиёсатини давом эттиришимиз керак. Бунда ойлик маошининг ўсиши нисбатан паст бўлган ижтимоий соҳа ходимларига асосий эътибор қаратиш, жумладан, тиббиёт ходимларининг ойлигини 26,5%га, олий таълим ва илм-фан муассасалари ходимлари иш ҳақини 1,5 баробарга ошириш зарур, - деди давлатимиз раҳбари. 


Шунингдек Президент томонидан ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган механизмини жорий этиш, мавжуд имтиёзларни хатловдан ўтказиб, оптимизация қилиш бўйича ҳам топшириқлар берилди. 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум