Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ТИВ: стикерлар, хорижга чиқиш паспортлари, фуқароликдан чиқиш, хорижда ишлаш ҳақида

08.08.2017

ТИВ чет элга чиқувчи фуқароларга оид НҲҲ хужжатларини тайёрлади. Гап стикерни бекор қилиш ва хорижга чиқиш паспортларини босқичма-босқич жорий этиш, шунингдек, фуқароликдан чиқиш жараёнини соддалаштириш ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини лицензиялаш хусусида бормоқда.

 

Мазкур масалалар бўйича ишлар юзасидан маълумотлар идоралараро кенгаш чоғида тингланди, хабар беради ТИВ.

 

Республикамиз Президентининг топшириғига биноан давлат раҳбарининг қатор қарорлари лойиҳалари тайёрланди ва идоралараро мувофиқлаштирув босқичида турибди. Улар қаторида:

  • фуқароларни чет элга бориш рухсатнома ёзуви стикерини бекор қилиш ва хорижга чиқиш паспортларини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги,
  • фуқароликдан чиқишни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш,
  • хорижда бўлган фуқаролар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларни олиш тўғрисида,
  • қонун ҳужжатлари, қонуности ҳужжатларига ўзгаришлар киритиш бўйича бошқа таклифлар.

 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликнинг хорижий йирик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларини ишга ташкиллаштирилган тарзда қабул қилиш борасида икки томонлама битимлар тузиш бўйича фаолияти қўллаб-қувватланди. Битимлар меҳнат мигрантларини тегишли яшаш-маиший шароитлар, меҳнатга ҳақ тўлашнинг муносиб даражаси ва бошқаларни ўз ичига олган ижтимоий пакет билан таъминлашни кўзда тутади.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16