Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкент вилоятида боғча қуриш учун объектлар танлов савдоларига қўйилди

16.03.2018

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси болалар боғчаси ташкил этиш шарти билан вилоятдаги бир қанча объектларни танлов савдоларига қўйди. Бу ҳақда қўмитанинг расмий сайтида хабар берилади.

Илгари Президентнинг 9.09.2017 йилдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Унда давлат-хусусий шерикчилиги асосида янги давлатгача таълим муассасалари барпо этилиши кўзда тутилган. Қарор шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.

 

“Ноль” харид қийматида сотиладиган давлат объектлари бўйича очиқ танлов савдоларига юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари таклиф этилган. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши орқали олинадиган объектлар фойдаланилмаётган, эскирган, қурилиши тугалланмай қолган мактаб ва боғчалар, чойхоналар, поликлиникалар, масжидлар ва бошқалардан иборат.

 

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

- буюртманома (2 нусхада);

- нодавлат юридик шахслар учун — ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома ва унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат;

- жисмоний шахслар учун — паспорт нусхаси (ваколатли вакил қатнашган тақдирда ишончнома ва унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат);

- муҳрланган конвертда бизнес-режа, танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).

 

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши шарт.

 

Айтиш жоизки, инвестиция киритиш муддати (5 ойдан 1,5 йилгача) тугаб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг, объектнинг 60%дан кам бўлмаган ҳудуди ишга туширилган ва ишлаб чиқариш билан банд бўлиши лозим.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум