Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон ёлғиз сайёҳлар учун хавфсиз мамлакатларнинг ТОП-5 га кирди

24.01.2019

Рус тилида ўқиш

Wegoplaces.me саёҳатлар учун онлайн-сервисида эълон қилинган Solo Travel Safety Report 2019 ҳисоботида ёлғиз сайёҳлар учун 2019 йилдаги энг хавфсиз шаҳарлар санаб ўтилган. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақда хабар беради.  

 

Бунда Gallup Law and Order Report 2018 ва Global Peace Index 2018 маълумотлар манбаи сифатида хизмат қилган.

 

142 мамлакат фуқаролари ўртасида бир нечта мезон бўйича сўров ўтказилган, шаҳарда тунги пайтда ёлғиз сайр қилаётганда ўзларини қанчалик хавфсиз ҳис қилишлари, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига қанчалик ишонишлари, уларга ўғрилар ҳужум қилган-қилмаганлиги ҳақида уларни саволга тутганлар.

 

Сингапур хавфсизлик индекси бўйича энг юқори ўринда турибди (97 бирлик). Ундан кейинги ўринларни Норвегия, Исландия ва Финляндия эгаллаган, ҳар бирининг хавфсизлик индекси 93 бирликни ташкил этган. Рейтингда бешинчи сатрда Ўзбекистон (91), ундан сўнг Гонконг (91), Швейцария (91), Канада (90), Индонезия (89) ва Дания (88) турибди.   

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат департаменти америкалик сайёҳлар учун янгиланган туристик тавсияларни эълон қилган. Тайёрланган материалда мамлакатлар тўрт даражали хавфсизлик схемаси бўйича ажратилган: биринчи гуруҳга – сафар қилиш хавфсиз деб баҳоланган мамлакатлар, тўртинчисига эса бориш қатъиян тавсия этилмайдиган мамлакатлар киради. Ўзбекистон биринчи гуруҳдаги энг хавфсиз, америкалик фуқаро ўзини хотиржам ҳис қилиши мумкин бўлган мамлакатлар орасидан жой олган.




 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум