Жорий этилган тартибга кўра, вояга етмаган шахснинг хорижга чиқиши учун ариза-анкета бевосита таълим муассасасининг муҳри билан тасдиқланади, дея хабар беради Тошкент ИИББ.
Илгари ота-оналар мактаб маъмуриятига шаҳар (туман) халқ таълими бошқармасининг рухсатномасини тақдим этишлари керак эди. Ушбу тартиб-таомил кўп вақт олар ва ортиқча сарсонгарчиликка олиб келар эди.