Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси қаноатлантирилди

29.03.2023

Рус тилида ўқиш

Хоразм вилоятида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Ф.Б. Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган сайёр солиқ текширувидан норози бўлиб ёзган мурожаати Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

 

Ўрганиш натижасида сайёр солиқ текширувини ўтказиш давомида Урганч шаҳар ДСИ ходимлари томонидан Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон қарори талаблари бузилганлиги аниқланди.

 

Шунга асосан, Урганч шаҳар ДСИ ходимлари Ж.А. ҳамда А.Ш.га нисбатан МЖТКнинг 2412-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят  ишлари бўйича Урганч шаҳар судига юборилди.

 

Маълум бўлишича, ДСИ ходимлари  Солиқ кодексининг 153-моддаси ва Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги низом талабларига зид равишда сайёр солиқ текширувини ўтказишган. Хусусан:

  • текширув Урганч шаҳрида жойлашган савдо шохобчасида якка тартибдаги тадбиркорнинг иштирокисиз амалга оширилган;
  • солиқ тўловчининг кассасида мавжуд нақд пул қолдиғини саноқдан ўтказиш далолатномаси тузилмаган;
  • текширув жараёни узлуксиз равишда видеотасвирга ёзиб олинмаган;
  • текширув натижалари текширув тугаганидан кейин 3 кун давомида текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилмаган.

 

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг ҳал қилув қарорига асосан Урганч шаҳар ДСИ ходимлари Ж.А. ҳамда А.Ш. томонидан МЖТКнинг 2412-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилган.

 

Шундан кейин аризачи якка тартибдаги тадбиркорнинг манфаатида Бизнес-омбудсман девони ходимлари Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг “Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир қилинганлиги учун солиқ жавобгарлигига тортиш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида Урганч туманлараро маъмурий судига мурожаат қилган.

 

Натижада якка тартибдаги тадбиркорга Солиқ кодексининг 2211-моддаси 1-қисмига асосан қўлланилган 10 млн сўм миқдорида жарима жорий йилнинг февраль ойида Урганч туманлараро маъмурий суди томонидан бекор қилинди.

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16