
Божхона ходимлари куни белгиланди
Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун имзоланди

Судьяларга имтиёзли автокредитлар берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2018 йилдаги «Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1036-сон қарори қабул қилинди

Ваколатли иқтисодий операторлар: янги институт, янги имкониятлар
Ўтган пайшанба куни, 20 декабрда «Тараққиёт стратегияси» марказида Давлат божхона қўмитаси БМТ ТД билан биргаликда ушбу янгиликка бағишланган семинар ўтказди. Унда Ташқи савдо вазирлиги, ДСҚ, ССП, Иқтисодиёт вазирлиги, ЛБМА, Бош прокуратура, бизнес-ҳамжамият ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар

ССП бизнесни текшириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазаларни қабул қилади
Савдо-саноат палатаси томонидан «Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик экспертизаси ўтказилди, натижалар билан танишиб чиқишингиз ҳамда ҳужжат юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифларингизни юборишингиз мумкин

Экспорт бўлмаса, ЭИЗ иштирокчиси мақоми ҳам бўлмайди
Президентнинг 21.12.2018 йилдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди

Шаҳарликларга деҳқон хўжалиги учун ер олишга рухсат берилди
21.12.2018 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-506-сон Қонун эълон қилинди

Ҳайвонлар ва ўсимликлар тўғрисидаги фактлар Қизил китоб тузувчиларига хабар қилиниши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишнинг янги тартибини тасдиқлади

Нақд пулларни банкомат орқали банк картасига ўтказиш мумкин
Uzcard пластик карталари сақловчилари учун банкоматлар орқали банк карталари ҳисобини нақд пул маблағлари билан тўлдириш имконини берадиган янги хизмат йўлга қўйилди

Елена Ковтун: «Аттестат олишимга ишонган ҳолда bir.uz тизимидаги навбатдаги имтиҳонга кетаяпман»
Эртага, 2018 йил 22 декабрда Наманганда bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг навбатдаги аттестация имтиҳони бўлиб ўтади. Елена Ковтун – унга жиддий тайёрланаётганлардан бири. Жуда бандлигига қарамай, бўлажак воқеадан кутаётган натижалари ҳақида сўзлаб беришга вақт топди, ресурс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

Божхона ва эркин омборларни, «Duty free» дўконларини лицензиялаш тартиби янгиланди
Кўрсатилган фаолият турлари бўйича лицензия олиш учун рухсат берувчи тартиб-таомилларни тартибга солувчи низомлар янги таҳрирда тасдиқланди ва 2019 йил 20 мартдан кучга киради

Бизнесни электр тармоқларига улаш соддалаштирилмоқда
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ВМнинг 19.12.2018 йилдаги 1030-сон қарорига қаранг)

Президент ҚҚСга ўтишнинг айрим тафсилотларини очиб берди
Солиқ икки йил мобайнида босқичма-босқич жорий этилади. Товар айланмаси 1 млрд сўмдан 3 млрд сўмгача бўлган корхоналар ҚҚСни ихтиёрий равишда соддалаштирилган тартибда тўлайди

«Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунни янгиламоқчилар
ҚҲТБТ порталида ушбу ҳужжатнинг янги таҳрири лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган

Жисмоний шахслар фойдаланилмаётган нотурар объектлар учун ҳақ тўлашларига тўғри келади
Энди улар мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳам оширилган ставкаларда тўлашлари керак бўлади. 100 ЭКИҲдан ортиқ солиқ қарзи бўлганда эса суд орқали қарзларни қоплаш ҳисобидан ундирув объектга қаратилади

Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими ташкил этилди
Президентнинг 20.12.2018 йилдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Маданий меросни муҳофаза қилиш билан Маданият вазирлиги департаменти шуғулланади
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни такомиллаштиришнинг янги босқичи бошланди. Янги тартиблар жорий этилмоқда. Маданият вазирлигида – қайта ташкил этиш. Бу Президентнинг 19.12.2018 йилдаги қарорида назарда тутилган

Операторнинг айби билан тўлов тизимидаги узилишлар учун санкциялар жорий этилади
ҚҲТБТ порталида «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди

Луиза Юдова: «Аттестация имтиҳони мақсадга элтувчи муҳим босқичдир»
Бухгалтер Луиза Юдова – Norma ПРМнинг масофавий ўқув ресурсларининг фаол фойдаланувчиси. Портал мухбири Олег Гаевойга берган интервьюсида bir.uz ва direktor.uz да ўқиш жараёнида 96 варақли 8 та ва яна битта дафтарнинг ярмига конспект ёзиб борганлигини айтди ва нега бундай қилганини тушунтириб берди

Қизилмия экстрактини ишлаб чиқарувчилар – Уюшма аъзоларига плантациялар ташкил этиш мажбурияти юклатилади
ҚҲТБТ порталида Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси аъзоларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда

МБда солиқ қарзини сўзсиз ундириш юзасидан муносабат билдирилди
Илгари регулятор “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низом” лойиҳаси юзасидан ўз эътирозларини билдирган ва уни қайта ишлаш зарур деб ҳисоблайди

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури қабул қилинди
Президентнинг 19.12.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Ҳарбий хизматчилар маънавий-маърифий ишларга қўшган ҳиссаси учун тақдирланади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 йилдаги 1020-сон қарори билан Қуролли Кучларнинг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Резидент ташкилотлар йирик давлат лойиҳаларига инвестиция киритишлари мумкин
Ҳукумат 2018 йилнинг декабридан бошлаб давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди

Олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси соддалаштирилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (12.12.2018 йилда 1963-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тегишли тузатишлар киритиш назарда тутилган

ШҲТнинг аксилтеррор Битими ва Тожикистон билан шериклик тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди
Ўзбекистон иккита халқаро шартномани ратификация қилди (18.12.2018 йилдаги ЎРҚ–504 ва ЎРҚ–505-сон қонунларга қаранг)

Солиқ қарзи қандай қилиб жисмоний шахсларнинг «пластигидан» сўзсиз ҳисобдан чиқарилади
ҚҲТБТ порталида Жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан солиқ қарзини сўзсиз ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган маҳсулотлар айланмаси чекланади
Президентнинг 18.12.2018 йилдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Қандай қилиб рақамни сақлаб қолган ҳолда операторни алмаштириш мумкин
Ахборот коммуникациялари вазирлиги абонент рақамини сақлаб қолган ҳолда уяли алоқа операторини алмаштириш тартиби лойиҳасини ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирди

"Президент иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчиларини рағбатлантириш механизмлари тасдиқланди
Улар орасида халқаро академик рейтингнинг энг илғор 100 таликига кирувчи хорижий олий таълим муассасаларида таълим олиш харажатларини қоплаш ҳам бор.

Тиббий хизматлардан фойдаланиш янада қулайроқ бўлади
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими ва тамойилларини такомиллаштириш орқали соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давом этмоқда.

1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

ТИФ ТН кодлари – ЖСТнинг қоидалари бўйича тасдиқланмоқда
Қарор билан импорт божхона ставкалари янгиланмоқда.

Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Жорий йилнинг октябригача пенсияларни тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш хизмати, хусусан стаж ва иш ҳақига оид электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлай бошлайди.

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича Миллий стратегия ишлаб чиқилди
Унинг устувор вазифалари – онкологик касалликларга чалинган болаларни профилактика қилиш, ташхислаш, эрта аниқлаш, даволаш ва парваришлаш тизимини такомиллаштириш.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади
Кўп тармоқли марказий поликлиникалар марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантирилади.

Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилди.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.
Янги сонларда ўқинг

- Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида
- Шахсий кабинетингизда «бегоналар»…
- Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш учун янги лимитлар
- Солиқ резидентлиги сертификатига қандай талаблар қўйилади
- Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштиради