Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 1-kb (йиллик) “микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи” шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришлар

1-kb (йиллик) “микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи” шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришлар

17.02.2016

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли корхона ва ташкилотларнинг табақаланиши Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2003 йил 30 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги “Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1987-сонли Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ПФ-3305-сонли Фармонига мувофиқ белгиланади, ҳамда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли корхона ва ташкилотларнинг таснифлагичи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2003 йил 11 октябрда қабул қилинган “Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 439-сонли қарорига мувофиқ белгиланади.

 

1. “Меҳнат” бўлимида ёлланма ишчиларнинг сони ва иш ҳақи фонди, шунингдек ходимлар ва иш ўринлари ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Бу бўлим ҳисобот даврида маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилмаган ёки сотилмаган бўлишидан қатъий назар албатта тўлдирилади.

 

Бу бўлимни тўлдиришда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексидан (1995 йил 21-декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган, 1996 йил 1-апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан амалга киритилган), Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби, ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомдан (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5-февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган) ва Касаначилик тўғрисидаги Низомдан (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11-январдаги қарори билан тасдиқланган) фойдаланиш керак бўлади.

 

“Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ходимлар сони” кўрсаткичини олиш учун ходимларнинг рўйхатдаги таркиби сонидан қуйидаги ходимларнинг айрим тоифаларини чиқариб ташлаш зарур: ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган, бевосита туғуруқхонанинг ўзидан янги туғилган чақалоқни фарзандликка олиш муносабати билан таътилда бўлган, ҳамда  болани унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ маълум бир ёшга тўлгунига қадар парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар; умумтаълим муассасаларида ўқиётган ва иш ҳақи сақланмаган холда қўшимча меҳнат таътилида бўлганлар, шунингдек умумтаълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлган ходимлар.

 

Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ходимлар сонини аниқлаш чоғида, тўлиқ бўлмаган иш кунига ёки тўлиқ бўлмаган иш ҳафтасига ишга олинган ходимлар ҳақиқатда ишланган вақтга мутаносиб равишда қуйидаги тартибда ҳисобга олинадилар: ушбу ходимлар томонидан ишланган киши-кунларининг умумий сони аниқланади, бунинг учун ҳисобот ойида ишланган киши-соатларининг умумий сони белгиланган иш куни давомийлигига бўлинади. Кейин ходимларнинг сони аниқланади, бунинг учун ишланган киши-кунлари сони ҳисобот ойидаги календар бўйича иш кунлари сонига бўлинади.

 

Касаначилар – булар, меҳнат шартномаси асосида уй меҳнатида банд бўлган ва ходимлар рўйхати таркибига киритилган шахслардир.

 

Ходимлар сонига ташқи ўриндошлар, шу билан бирга, фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган  ва рўйхатдан ташқари бошқа ходимлар  киритилмайди. Бир корхонада икки, бир ярим ёки бир ставкадан кам ишлайдиган ёки бир корхонанинг ичида ички ўриндош сифатида расмийлаштирилган ходим ходимларнинг рўйхатдаги ҳисобида бир киши сифатида ҳисобга олинади ва ўриндошлар сонига қўшилмайди.

 

Иш хақи фондига тўлов ҳужжатларига мос ҳолда тўлаш учун ҳисобланган (солиқ ва бошқа ундирмаларни чиқармасдан) пул маблағлари киради. Иш ҳақи фонди Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172, 173, 174 ва 175-моддаларига асосан шакллантирилади. Бунда кўрсатилган суммалар қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа ушланмаларни чегириб ташлашларсиз олинади.

 

Ҳар йилги ва қўшимча таътиллар учун ҳисоблаб ёзилган суммалар ҳисобот ойида фақат ушбу ойдаги таътил кунларига тўғри келадиган суммада кўрсатилади. Келаси ойдаги таътил кунларига тўғри келадиган суммалар, тегишлича келгуси ойнинг ҳисоботи таркибига киритилади.

 

Қабул қилинган ва кетган рўйхатдаги ходимлар сонига қуйидагилар кирмайди: ташқи ўриндошлар; фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида иш бажарувчи ходимлар; давлат ташкилотлари билан махсус шартномаларга биноан ишчи кучи етказиб бериш мақсадида корхоналарга ишга жалб этилганлар.

 

Ишланган киши-соат сонига ходимлар томонидан ишдан ташқари, байрам ва дам олиш кунларида сарфланган, шу корхонада асосий иш фаолиятидан ташқари ўриндошлик ишида, ҳамда хизмат сафарида сарфланган вақтни қўшган ҳолда ҳақиқатда меҳнатга сарфланган соатлар киритилади.

 

Иш ўрни деб - тегишли равишда жиҳозланган ва иш қуроллари билан таъминланган, миқдор ва сифат тавсифларига эга бўлган, белгиланган меҳнат меъёрига кўра ишлаб чиқариш топшириғи ёки функциясини бажарувчи ходимнинг ёки ягона ишлаб чиқариш топшириғини ёхуд технология жиҳатдан ажралмас функцияни бажарувчи ходимлар гуруҳининг меҳнат фаолияти амалга ошадиган макон тушунилади.

 

Иш ўринлари сони ҳақиқатда ишлаётган ходимлар сони ва бўш иш ўринлари сони орқали ифодаланади. Янги очилган иш ўринлар сони ҳисобот даврида кенгайтириш, ишлаб чиқаришни янгича ташкил этиш, ишнинг сменалигини ошириш ва бошқа сабаблар ҳисобига ташкил этилган иш ўринларига қабул қилинган ёки қабул қилиниши мумкин бўлган ходимлар сонида ифодаланади. Бўш иш ўринлари сони деганда ташкилотга тўлиқ бандликни тўлдириш учун талаб қилинадиган ходимлар сони тушунилади. Бўш иш ўринлари сони штат жадвалига асосан кўрсатилади, бунда ярим ставкали бўш ўрин штат бўйича 0,5 сифатида ҳисобланади.

 

Ташқи ўриндошларнинг ўртача сонини аниқлашда, ушбу ходимлар томонидан ишланган киши-кунларининг умумий сони аниқланади, бунинг учун ҳисобот ойида ишланган киши-соатларининг умумий сони белгиланган иш куни давомийлигига бўлинади. Кейин ходимларнинг сони аниқланади, бунинг учун ишланган киши-кунлари сони ҳисобот ойидаги календар бўйича иш кунлари сонига бўлинади.

 

Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ ишлаётган ходимларнинг ўртача ойлик сони шу ходимларнинг ҳар кунлик сонининг йиғиндисини календар ойи кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади. Йил бошидан ва йил учун ушбу кўрсаткич барча ойлар учун ўртача ходимлар сонининг йиғиндисини ҳисобот йилидаги ойлар сонига бўлиш орқали аниқланади.

 

“Маълумот учун: 2015 йилда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига асосан тўланган суғурта мукофоти” сатрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига кўра суғурталовчига (суғурта ташкилотига) тўланган сумма кўрсатилади. Ушбу сатрни тўлдиришда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелдаги “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-210-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги” 177-сонли Қароридан фойдаланиш зарур.

 

2. “Умумий иқтисодий кўрсаткичлар” бўлимини тўлдиришда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон билан тасдиқланган “Молиявий ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ва уларни тўлдириш бўйича қоидалар”га (рўйхатга олиш 1209 24.01.2003й.), Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС)га, “1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га (рўйхатга олиш 1192, 04.12.2002й.) асосан тўлдирилиши зарур.

 

254-сатрни асосий фаолият тури саноат бўлган корхоналар, 255-сатрни эса асосий фаолият тури қурилиш бўлган ташкилотлар тўлдирадилар. 

 

254 ва 255 сатрларни тўлдиришда асосий фондларнинг қуйидаги турлари киритилмайди: бинолар,  иншоотлар, узатувчи қурилмалар, енгил автомобиллар, жиҳозлар, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари.

 

Асбоб-ускуналарнинг ёши бўйича таркибини аниқлашда асосий фаолият тури бўйича йил охирига мавжуд асбоб-ускунанинг бирламчи қийматини унинг умумий қийматига нисбати фоиз ҳисобида ҳисобланади. Мос равишда, техника, машина ва механизмларнинг ёши бўйича таркиби ҳам ҳудди шундай ҳисобланади.

 

Эскириш даражаси (256 ва 257 сатрлар) – бу асосий фаолият тури бўйича йил охирига жамғарилган эскириш қийматини йил охирига мавжуд асбоб-ускунанинг бирламчи қийматига нисбати. Техника, машина ва механизмлар бўйича ҳам ҳудди шундай.

 

3. “Номолиявий активларга инвестициялар” бўлимида асосий капиталга инвестициялар, асосий воситаларни капитал таъмирлашга харажатлар,  интеллектуал мулк объектларига ва  ишлаб чиқарилмаган номолиявий  активларга инвестициялар акс эттирилади.

 

Қурилиш ва лойиҳа-қидирув ишлари ҳаражатлари (тўлов муддатидан қатъий назар) ҳақиқатда бажарилган (ишлаб чиқарилган) ҳажм ўлчамида киритилади. Машина ва ускуналар, (монтаж талаб қилувчи ва талаб қилинмайдиган) транспорт воситалари ва бошқа асосий воситаларни ҳарид қилишга кетган ҳаражатлар ҳақиқатда сотиб олинган қийматда (божхона тўловлари ва йиғимлари, воситачи корхоналар хизмати, транспорт ва тайёрлаш-омбор ҳаражатларини қўшган ҳолда) белгиланган манзилга тушгандан сўнг ва асосий воситаларни олди-сотди далолатномасига асосланиб буюртмачи (қабул қилувчи) томонидан кирим қилингандан сўнг кўрсатилади, агар импорт қилинган ускуна сотиб олинса – мулкдор ўзгариши вақтига (шартномага асосан). Чет эл валютасига олинган импорт ускуналарнинг нархи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган ва божхона декларациясини расмийлаштириш ёки  мулкдор ўзгариши вақтига (шартномага асосан) белгиланган курсда ҳисобланади. Ҳисобот давридаги қурилиш-монтаж ишларининг олдиндан тўловларига, йўлдаги ва тайёрланаётган ускуналарнинг тўловларига ва бошқа аванс тўловларига харажатлар ўзлаштирилган инвестицияларга қўшилмайди.

 

Чет эл валютасига олинган импорт ускуналарининг нархи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган ва божхона декларациясини расмийлаштириш ёки мулкдор ўзгариши вақтига (шартномага асосан) белгиланган курсда ҳисобланади.

 

Ҳисобот давридаги қурилиш-монтаж ишларининг олдиндан тўловларига, йўлдаги ва тайёрланаётган ускуналарнинг тўловларига ва бошқа аванс тўловларига харажатлар ўзлаштирилган инвестицияларга қўшилмайди.

 

 301 сатрда 320-333-сатр маълумотлари кўрсатилмайди.

 

“Турар жойлар” ва “Нотурар жой бино, иншоотлар ва узатма қурилмалар” сатрларида бино ва иншоотлар (турар жой биноларини қўшган холда) қурилишига ҳаражатлар акс эттирилади: бино (иншоот)ларни ишга туширишда унинг инвентар қийматига киритилувчи қурилиш-монтаж ва унга қарашли капитал ҳаражатлар.

 

Қурувчи корхонанинг асосий фондларига киритилиши мўлжалланган турар жой биноларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича харажатлар 302-“Турар жойлар” сатрида кўрсатилади. Турар жой биноларига (уйларига) доимий яшаш  учун мўлжалланган, якка тартибдаги ва жамоат уйлари, болалар уйлари, мактаблар қошидаги интернатлар ҳамда мактаб-интернатлар киради. Бундан ташқари “Турар жойлар” сатрида, турар жой биноларига тегишли алоҳида ёки бино ичидаги қозонхоналар, трансформатор ёрдамчи станциялари, иситиш пунктлари ҳамда ёқилғи сақлаш, ахлат йиғиш учун мўлжалланган махсус жойларнинг қурилиши учун кетган харажатлар акс эттирилади.  

 

Яшаш муддатларидан қатъий назар мавсумий ёки вақтинчалик яшаш учун мўлжалланган бинолар, турар жой бинолари (уйлари) ҳисобга олинмайди.

 

304-“Машина, ускуналар, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлари (ускуналарни монтаж қилиш харажатларини ҳисобга олмаган ҳолда) қиймати”сатрда машиналар, транспорт воситалари, ускуна, асбоб ва жиҳозни сотиб олишга ҳаражатлар (қурилиш сметасига кирадиган ва кирмайдиган), кўрсатилади. Узоқ циклли ишлаб чиқаришни ҳамда ишлаб чиқарувчилар томонидан оралиқ ҳисоб ишларини талаб қиладиган асбоб-ускуналар учун тўлов шакли буюртмачи томонидан асбоб-ускуна қисмларининг тайёр бўлганлик даражаси тўғрисидаги далолатнома асосида амалга оширилади.

 

304-сатрда инвестицияларга қуйидагилар ҳам киради: қурилиш сметасига киритилмаган машина ва ускуналар қиймати, шунингдек, йиғма-қисмларга бўлинадиган ва кўчма инвентар бинолар ҳамда устахоналар; корхоналар учун ҳарид қилинадиган автомобиллар, компьютерлар, ҳисоблаш ускуналари, касса аппаратлари ва бошқа асбоб-ускуналар қиймати. Шунингдек, бу сатрда 07 “Ўрнатилмаган асбоб-ускуналар” ҳисобидаги машина ва асбоб-ускуналарнинг қиймати кўрсатилади.

 

Асбоб ускуна сотиб олиш ҳаражатларига киритилмайди: олиб сотиш мақсадида харид қилинган машина ва ускуналар, бино қийматига киритилувчи санитар-техника ва бошқа ускуналар.

 

305-сатрда 302, 303, 304, 307 сатрларда акс эттирилмайдиган бошқа асосий капиталга инвестициялар кўрсатилади: нефт ва газ учун геологик қидирув ишларини бажаришга харажатлар;  нефть, газ ва термал  сувларни чуқур кузатув-бурғулаш ва фойдаланиш ишлари харажатлари; кўп йиллик ўсимликлар (мевали дарахтлар, кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган ва манзарали ўсимликлар, ботаника боғлари ва бошқа илмий-текшириш корхоналари сунъий ўсимликлари ва б.)ни экиш ва ўстириш ишлари харажатлари; ишчи, зотли ва наслдор чорва шакллантириш харажатлари: етилган, зотли, насл учун боқиладиган қора мол бахоси, уни етказиб бериш учун кетган ҳаражатлар, хўжаликда асосий подага ўтказиладиган озуқавий ва ишчи ёш чорва молларини парвариш қилиш, кўпайтириш учун кетган харажатлар; кутубхоналар, фан-техника ахборотларига мослаштирилган махсус ташкилотлар, архив, музейлар ва ш.ў. ташкилотлар фондларини шакллантиришга харажатлар; номулкий характерга эга бўлган (бино яралишига боғлиқ бўлмаган) ерни қайта ишлаш учун капитал харажатлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таннархига алоқадор бўлмаган харажатлардан ташқари; бошқа, асосий воситаларга юқорида айтиб ўтилмаган харажат ва маблағлар кўрсатилади.

 

306-“Қурилиш-монтаж ишлари”-сатрида “Асосий капиталга киритилган инвестициялар”-сатридан бино ва иншоотлар қуришда ишлаб чиқариш қурилиш-монтаж ишлари ва ускуналарни монтаж қилиш ишлари ажратиб кўрсатилади (ШНК 4.01.16-09нинг 2.7, 2.8 пунктларига мос равишда).

 

308-“Хўжалик ҳисобида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари” сатрида “Қурилиш-монтаж ишлари” сатридан ўз эҳтиёжлари учун ўз кучлари билан амалга оширган хўжалик усулидаги, шунингдек, қурилишни амалга ошириш учун ташкилот томонидан асосий фаолиятдаги ишчилар жалб қилиниб, уларга қурилиш наряди бўйича иш ҳақлари тўланадиган ҳамда ўз эҳтиёжлари учун қурилишни (қурилиш пудрати шартномалари доирасидан ташқари, масалан, ташкилотнинг маъмурий хўжалик биноларини реконструкция қилишда, шахсий ишлаб чиқариш базасини қуришда ва хо к. з.) амалга оширувчи қурилиш ташкилотларининг қурилиш-монтаж ишлари олиб кўрсатилади. Агар хўжалик усулидаги қурилишнинг алохида ишларини пудратчи ташкилотлар амалга оширса, бундай ишлар “Хўжалик ҳисобида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари” сатрида кўрсатилмайди.

 

309, 310 ва 311 сатрларда маълумотлар асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш таркиби бўйича акс эттирилади. Инвестицияларнинг тегишли такрор ишлаб чиқариш таркиби йўналишларига (бошқа йўналишлардан ташқари) киритилиши, объектларни лойихалаштириш бўйича топшириқда кўрсатилган қурилиш турига мувофиқ ишлаб чиқилади. 309-сатрда 301-сатрдан бино ва иншоотларнинг қурилиши, шунингдек, қурилиш (янги қурилиш) сметасига киритилган машиналар, ускуналар, инвентарлар, транспорт воситаларини сотиб олиш учун киритилган инвестициялар акс эттирилади. 310-сатрда асосий воситалар объектларини кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта қуроллантириш ҳамда модернизациялашда уларнинг бошланғич қийматини ошишига олиб келадиган ҳаражатлар кўрсатилади. Асосий воситалар объектларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар бўйича ҳисоб-китоб ишлари капитал қўйилмаларни ҳисоблаш тартибига мувофиқ олиб борилади. 311- сатрда геологик қидирув ишлари, нефт, газ ва термал сувлардан фойдаланиш учун бурғулаш ишлари, келгуси йиллар қурилиши учун лойиха-қидирув ишлари, қурилиш билан боғлиқ бўлмаган ва қурилиш (янги қурилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта қуроллантириш, модернизациялаш) сметасига киритилмаган машиналар, асбоб ускуналар, инвентарларни сотиб олишга кетган ҳаражатлар, шунингдек, машиналар, ускуналарни сотиб олиш ва уларни монтаж қилиш орқали янги ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар акс эттирилади. 301 сатр 309, 310, 311 сатрлар йиғиндисига тенг.

 

312-“Корхонанинг ўз маблағлари” сатрида корхонанинг ўз маблағлари, (чет эл инвесторининг реинвестицияларидан ташқари) асосий воситаларни инвестициялашга қаратилган маблағлар кўрсатилади. (фойда; асосий воситаларни тўлиқ тиклаш учун кетган амортизация ҳаражатлари; резерв (қўшимча) фонд маблағлари; корхона зиммасидаги солиқлар; ўзбек таъсисчиларининг устав фондга қўйилмалари  ташкилот қурилишида қўшган улушидан келган маблағлар;)

 

314-“Банклар кредитлари” сатрида резидент банклар кредитларини ўзлаштирилиши ҳисобидан бўлган инвестициялар, улар билан лизинг битимларини қўшган ҳолда кўрсатилади.

 

315-“Чет эл инвесторлари маблағлари” сатрида чет эл инвесторлари маблағлари, уларнинг  реинвестицияларини қўшган ҳолда халқаро ташкилотлар, давлатлар, компаниялар, чет эл инвесторлари қўйилмалари кўринишидаги маблағлари акс эттирилади. Шунингдек, бевосита инвесторлар томонидан киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар акс эттирилади, бевосита инвесторлар – бу ҳуқуқий ёки жисмоний шахс бўлиб, корхонанинг тўлиқ ёки устав капиталининг 10 фоизидан кўпроғига эга бўлиб, корхона бошқарувида қатнашиш ҳуқуқини беради.

 

316-“Чет эл кредитлари” сатрида чет эл кредитлари акс эттирилади: тўғридан-тўғри (ташкилот чет эллик бошқарувчисидан олинган), савдо, Ўзбекистон Республикаси Хукумати кафолати билан, банк(чет эл банклари ва бошқа молиявий ташкилотлардан олинган), норезидент ташкилотлар билан лизинг шартномалари ва бошқалар.

 

317-“Бошқа ташкилотларнинг қарз маблағлари” сатрида бошқа корхоналар (банкдан ташқари) қарз маблағлари, шунингдек қайтариб бериш шарти билан олинган марказлашмаган инвестиция фондлари, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган лизинг компаниялари ва бошқа ташкилотлар билан лизинг шартномалари ҳисобига амалга оширилган инвестициялар кўрсатилди.

 

319-сатрда 301-сатрдан: сув ва ўрмон ресурслари,  ер ости бойликлари ва минерал ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга,  атмосфера, ерлар, балиқчилик ташкилотлари, қўриқхоналар, питомниклар  ва ёввойи жониворларни (хайвонлар ва қушларни) кўпайтириш фермаларини муҳофаза қилиш  учун асбоб-ускуналар сотиб олиш ва иншоотлар қуришга йўналтирилган инвестициялар кўрсатилади. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларига қуйидагилар киритилади: ишлаб чиқариш ва коммунал оқова сувларни тозалаш станциялари, оқова сувларни бирламчи босқич тозалаш бўйича бошқа иншоотлар, айланма сув таъминоти тизимлари. Атмосферани ифлосланишдан муҳофаза қилиш бўйича инвестицияларга  газ-чанг йиғиб олувчи қурилмалар, автомобиллардан чиқадиган газларни текшириш ва уларни заҳарлилигини пасайтириш назорат-созлаш пунктлари, ҳаво ҳавзасини муҳофаза қилишнинг бошқа иншоотларини қуриш ҳаражатлари киритилади. Ерларни  муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларига гидротехник ва сел, ўпирилиш, шунингдек, қирғоқлардаги кўчкиларни олдини олиш иншоотларини (мелиоратив суғориш тизимларидан ташқари) қурилиши; ҳимояланган ва ўрмон қаторларини яратишга,  далаларни муҳофаза қилувчи ўрмон қаторларини қўшган ҳолда (барпо этиш ва парваришлаш) киритилади.

 

320-сатрда қурилиш ҳаражатлари 20 “Асосий ишлаб чиқариш” ҳисобида бўлган сотишга мўлжалланган фойдаланишга топширилган  турар жой ва нотурар жой биноларининг қиймати акс эттирилади. Сотишга мўлжалланган фойдаланишга топширилган  турар жой ва нотурар жой биноларининг қиймати 322-326 сатрларда молиялаштириш манбалари бўйича тақсимланади.

 

327-сатрда қуйидагиларни сотиб олиш ҳаражатлари кўрсатилади: бошқа юридик ва жисмоний шахсларни асосий воситалари ҳисобида бўлган  бино ва иншоотлар; бошқа юридик шахсларни асосий воситалари ҳисобида бўлган  машина, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари; бошқа юридик шахсларни асосий воситалари ҳисобида бўлган  ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлари (импортдан ташқари);  харид қилинган нархи бўйича тугалланмаган қурилиш объектлари (транспорт, монтаж харажатлари ва мулкчилик ҳуқуқини ўтказиш билан боғлиқ бошқа чиқимларни қўшган ҳолда). Бу сатрда шунингдек чет эл инвесторлари томонидан қилинган  ҳаражатлар ҳам акс эттирилади. Шунингдек, бу сатрда буюртмачидан (юридик ёки жисмоний шахс) сотиб олинган янги қурилган асосий воситаларнинг қиймати ҳам  кўрсатилади.

 

328-сатрда бепул олинган: бошқа юридик ва жисмоний шахсларни асосий воситалари ҳисобида бўлган  бино ва иншоотлар; бошқа юридик шахсларни асосий воситалари ҳисобида бўлган  машина, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлари,  тугалланмаган қурилиш объектлари қиймати акс эттирилади. Шунингдек, бу сатрда буюртмачидан (юридик ёки жисмоний шахс) бепул олинган янги қурилган асосий воситаларнинг қиймати ҳам  кўрсатилади.

 

329-сатрда ташкилот балансида бўлган сотиб юборилган асосий воситалар ва тугалланмаган қурилиш объектлари қиймати сотиш ва сотиб олиш шартномасидаги нарх бўйича кўрсатилади.

 

330-сатрда ташкилот балансида бўлган бепул бериб юборилган асосий воситалар ва тугалланмаган қурилиш объектлари қиймати кўрсатилади.

 

331-“Асосий воситаларни капитал таъмирлаш”-сатрида ишларни амалга оширувчилар, яъни корхона буюртмачилари  томонидан тасдиқланган ишларни бажарилганлик қиймати тўғрисидаги маълумот асосида ўзларининг асосий воситаларини капитал таъмирлашга сарфланган корхона харажатлари кўрсатилади. Қоидага кўра, капитал таъмирлаш ҳаражатлари асосий воситаларнинг бошланғич қийматини оширмайди, балки маҳсулот, ишлар ҳамда хизматларнинг (ишлаб чиқариш объектлари бўйича) ишлаб чиқариш таннархига ёки давр ҳаражатларининг (ноишлабчиқариш объектлари бўйича) таркибига киритилади.

 

332-сатрда интеллектуал  мулк объектларига ва инттеллектуал фаолият маҳсулотларига инвестициялар кўрсатилади. Интеллектуал мулк объектлари асосан интеллектуал мулк шаклидаги ишлаб чиқариш натижаси, яъни сотилиши, ўз ишлаб чиқувчилари ва фойдаланувчиларига даромад келтириши мумкин бўлган тадқиқотлар, ишланмалар, инновациялар натижасидир.

 

333-сатрда қуйидаги ишлаб чиқарилмаган номолиявий активларга инвестициялар кўрсатилади: юридик шахслар томонидан ўз эгалигига ер участкалари, табиатдан фойдаланиш объектларини сотиб олиш  ҳаражатлари; контрактлар, ижара шартномалари, лицензиялар (шу жумладан, табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи), корхона обрў-эътибори (“гудвилл”) ва хизмат алоқалари (маркетинг активлари) ҳаражатлари. Бу сатрда ер участкаларини сотиб олиш ҳаражатлари қурилиш учун ер участкаларини сотиб олиш, мусодара қилиш (қайтариб олиш) даги ер учун тўлов, шунингдек, табиатдан фойдаланиш объектлари ва қурилиш даврида ер солиғи (ижара ҳақи) тўловларини  қўшган ҳолда акс эттирилади. Ер участкалари ва табиатдан фойдаланиш объектларини сотиб олиш ҳаражатлари  ер ресурслари ва кадастр бўйича  давлат  органлари томонидан берилган ҳужжатлар асосида тўланган ёки тўлов учун қабул қилинган ҳисобларга мос ҳолда келтирилади.

 

Бухгалтерия ҳисобида номоддий активлар сифатида акс эттириладиган контрактлар, ижара шартномалари, лицензиялар (шу жумладан, табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи), корхона обрў-эътибори (“гудвилл”) ва хизмат алоқалари (маркетинг активлари) ҳаражатлари, яъни интеллектуал фаолият натижаси бўлмаган ва ишлаб чикарилган актив деб ҳисобланмайдиган номоддий активларга ҳаражатлар киритилади, чунки улар юридик ва ҳисобга олиш операцияларининг натижаси ҳисобланади.

 

Контрактлар, ижара шартномалари, лицензияларга операцион лизинг шартномалари, табиий ресурслардан фойдаланиш, маълум фаолият тури билан шуғулланишга рухсатномалар, келажакда истисно тариқасида маҳсулот ва хизматлар олиш ҳуқуқи киради.

 

Корхонанинг сотиб олинган  обрў-эътибори (“гудвилл”) қиймати корхонани мулк мажмуаси (бутунлай ёки маълум бир қисми) сифатида сотиб олинаётганда сотувчига тўланадиган сотиб олинадиган нархи билан корхонани сотилишдан аввалги бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган барча активлари ва мажбуриятлари йиғиндиси ўртасидаги фарқдан иборат.

 

Хизмат алоқалари деганда ташкилотнинг мижозлар, етказиб берувчилар, пудратчилар, инновацион фаолият бўйича ҳамкорлар билан ўзаро муносабатлари натижасида юзага келадиган активлар.

 

Хизмат алоқаларига (маркетинг активларига) фирмага оид номлар, савдо маркалари, савдо белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, маҳсулотларни келиб чиқиш жойлари номлари, тижорат  белгилари, брендлар, Интернет тармоғидаги домен номлари ва ҳ. киради.

 

III.I. “Инвестор мамлакатлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича асосий капиталга киритилган чет эл инвесторларининг маблағлари (реинвестицияларни қўшган ҳолда ва чет эл кредитлари)” бўлимида инвестор-мамлакатлари бўйича 1 устун маълумотлари, ҳамда иқтисодиёт тармоқлари бўйича маълумотлар йиғиндиси 315-“Чет эл инвесторлари маблағлари”  ва 316-“Чет эл кредитлари”  сатрлар маълумотларига тенг бўлиши керак. Инвестор мамлакатлар бўйича маълумотлар иқтисодиётнинг тармоқлар кесимида келтирилади.

 

III.II. “Ижтимоий соха объектлари ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш” бўлимини ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини ишга туширишни амалга оширадиган буюртмачи корхоналар, шунингдек, “Ижтимоий соха объектларининг ишга туширилган қувватлари рўйхатига”га мувофиқ янги ишлаб чиқаришни ташкил этган субъектлар тўлдирадилар. Агар ташкилотда Рўйхатда келирилмаган қувват ишга туширилган бўлса, унда бўлимнинг бўш сатрларида уни қабул қилиб олиш Далолатномасига асосан ёзиш ва ўлчов бирлигини кўрсатиш керак бўлади. Бўлимнинг бўш сатрларида ишлаб чиқариш қувватлари, турар жой ва ижтимоий соҳа объектларининг қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосланиб маълумотлар кўрсатилади (ШНҚ 3.01.04-04. 2007 йил)  “қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш” – қурилиш норма ва қоидаларига асосан). Уй-жой қурилиши бўйича ишга туширилган асосий фондлар, инвестициялар ва қурилиш монтаж ишлари таркибига турар жойлар ёнига, ичига қурилган савдо, умумовқатланиш, аҳолига маиший ҳизмат кўрсатиш (асбоб-ускуна, унинг монтаж ишлари ва ушбу ташкилотлар учун бинога пардоз бериш қийматидан ташқари) ташкилотларини жойлаштириш учун мўлжалланган нотурар бинолар қиймати киради.

 

III.II бўлимда шунингдек, корхона томонидан қурилган ва унинг асосий фондларига киритилган турар жой ва нотурар жой биноларини ишга тушириш бўйича маълумотлар ҳам киритилади. Шунингдек, ушбу бўлимда фойдаланишга топширилган сотиш учун мўлжалланган янги турар жойлар ва нотурар жой бинолари акс эттирилади.

 

III.III. “Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар” бўлимини чет элдан инвестицияларни олган, ёки чет эл инвесторларининг реинвестицияларини қабул қилган юридик шахслар тўлдирадилар. Буларга, чет эл инвестициялар ҳиссаси билан ташкил қилинган корхоналар (қўшма корхоналар), тўлиқ хорижий инвесторлар эгалигидаги корхоналар, хорижий инвесторлар томонидан қисман ёки тўлиқ сотиб олинган (шунингдек ўзбек юридик шахсларининг чет эл филиаллари) ёки ўз акция ва бошқа қимматли қоғозларини уларга сотганлар, чет элдан кредит олганлар. Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хорижий кредитларни олган ташкилотлар, чет эл инвесторининг устав сармоядаги ҳиссаси мавжудлигидан қатъий назар ушбу бўлимни тўлдирадилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан банк муомалаларини амалга ошириш учун лицензия олган кредит ташкилотлари, чет эл инвестициялари ва кредитлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширувчи гуруҳлар маълумотларни тўлдирмайдилар. Халқаро ташкилотлар грантларига бепул (беминнат) молиявий кўмак бериш, техник ёрдам бериш каби кўрсаткичлар хорижий сармоялар ҳаракати қайд этиладиган статистик ҳисоботда акс эттирилмайди.

 

Ҳисоботда резидентлар ва норезидентлар ўртасида амалга ошириладиган операциялар акс эттирилади. Хорижий инвесторлар, шунингдек, даромад олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи объектларга Ўзбекистонлик юридик шахсларнинг хорижий филиаллари томонидан киритилган сармоялар Ўзбекистон Республикасига хориждан киритилган инвестициялар сифатида қабул қилинади.

 

Ташкилотнинг мулкини тўлиқ ёки қисман сотиб олиш, акциялар ва бошқа қимматбахо қоғозларни харид қилиш, қўшма корхоналарнинг устав (омбор) капиталига бадал тўлаш, юридик ва жисмоний шахсларга кредитлар бериш, шунингдек, банк қўйилмалари ва кўчмас мулк харид қилиш кабилар инвестиция турига киради.

 

Инвестициялар қиймати (пул маблағлардан ташқари) сотувчи ва харидор томонлар ўртасида келишилган равишда бозор нархларида, мувофиқ ҳужжатларда кўрсатилган муддатга риоя қилган ҳолда баҳоланади. Бозор нархи деганда сотувчи ва харидор томонлар мустақил бўлиб, фақат тижорат мақсадлари мавжуд бўлган ҳолатда харидор томон ўз хохиши билан сотувчи томондан бирор нарса харид қилиш учун тўлайдиган пул суммаси назарда тутилади.

 

Барча чет эл валютасидаги (АҚШ долларидан бошқа), шунингдек Миллий валютадаги муомалалар, амалга оширилган вақтига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган курси бўйича АҚШ долларига ўгирилиб, минг АҚШ долларида, вергулдан кейин бир хонали  рақам билан 1- ва 2-устунларда операцияларни амалга ошириш вақти бўйича акс эттирилади.

 

1-устунда ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикасига хориждан киритилган инвестициялар ҳажми ва чет эл инвесторларининг реинвестициялари акс эттирилади. Шунингдек бу устунда норезидентларга миллий акцияларнинг иккиламчи бозорда сотилиш операциялари ҳам кўрсатилади.

 

2-устунда ҳисобот йилида чиқарилган (чиқиб кетган) инвестициялар (кредитор қарзларни узилиши, маҳсулотлар бўлимининг битимига асосан, миллий акцияларни норезидентлар томонидан резидентларга сотилиши, корхона тугатилиши муносабати билан инвестицияларни чиқиб кетиши) кўрсатилади.

 

“Тўғридан-тўғри инвестициялар” сатрида тўғридан-тўғри инвестициялар (тўғридан-тўғри инвесторлар, яъни корхонага тўлиқ эга бўлган ёки корхонанинг 10% дан кам бўлмаган акциясини ёки устав (бошланғич) капиталини назорат қилиши орқали корхонани бошқаришида қатнашиш ҳуқуқига эга юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинган инвестициялар) кўрсатилади. Тўғридан-тўғри инвестицияларга нафақат капитал қўйилмаларининг бошланғич операциялари, балки инвестор ва корхона ўртасидаги кейинги операциялар ҳам тааллуқлидир.

 

“Портфель инвестициялар” сатрида портфел инвестициялар кўрсатилади - корхона бошқаришида қатнашиш ҳуқуқини бермайдиган устав капиталидаги улуши 10% дан кам бўлган акция ва пайларни, шунингдек облигация, вексель ва бошқа миллий қимматли  қоғозларни сотилиши (сотиб олиниши).

 

“Бошқа инвестициялар” сатрида тўғридан-тўғри ва портфел инвестициялар таърифига мос бўлмаган инвестициялар бошқа инвестициялар сифатида акс эттирилади. Ушбу сатрда савдо кредитлари, бошқа кредитлар (тўғридан-тўғри инвестордан олинган савдо ва бошқа кредитлардан ташқари) ва мажбуриятлар акс эттирилади. Савдо кредитлари савдо операциялари вақтида етказиб берувчи (таъминотчи) томонидан сотиб олувчига (битим тузишнинг предмети ҳисобланган товарлар ёки хизматларга бўлган эгалик қилиш ҳуқуқи вақти, товар ва хизматларга тўловни амалга ошириш вақти билан мос келмаган ҳолларда) етказилган кредит (товар ва хизматлар) натижасида юзага келади.

 

Ушбу сатрда киритилган инвестициялар сифатида товарлар ва хизматларни экспорт қилиш натижасида келиб тушган олдиндан тўловлар ва импорт қилинган товарлар ва хизматларга тўланмай қолган қарз маблағлари акс эттирилади.

 

Амалда етказиб берилган товарлар ва хизматлар (экспорт бўйича олдиндан амалга оширилган тўловларни қайтариш) инвестицияларни қайтариш (тўлаш) сифатида акс эттирилади. Импорт бўйича қарз тўловларини тўлаш, инвестицияларни қайтариш (тўлаш) сифатида кўрсатилади.

 

III.IV. “Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар” бўлимини инвестицияларни ва реинвестицияларни чет элга йўналтирган юридик шахслар тўлдирадилар. Буларга, чет элдаги корхонага тўлиқ ёки қисман эгалик қилаётган ёки улардан акция ва қимматли қоғозларни сотиб олган, шунингдек, чет элдаги корхоналарга кредит берган ташкилотлар, чет эл банкларида (шунингдек, ўзбек банкларининг чет эл филиалларида) ҳисоб рақамига эга бўлган корхоналар тегишлидир.

 

“Чет элга йўналтирилган инвестициялар-жами” сатрининг 1-устунида ҳисобот йилида чет элга йўналтирилган тўғридан-тўғри, портфель ва бошқа инвестициялар акс эттирилади. “Шу жумладан: тўғридан-тўғри инвестициялар” сатрида тўғридан-тўғри инвестициялар ажратиб кўрсатилади.

 

339 сатрда чет элга йўналтирилган тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича ҳисобот тақдим этувчи ташкилотга тегишли бўлган чет элдаги кўчмас мулк ва амалга оширилган қурилиш ишлари ҳам кўрсатилади.

 

4. “Саноат” бўлимида 401-сатрда ҳисобот даврида амалдаги нархларда (ҚҚС ва акцизсиз) саноат маҳсулоти (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажми кўрсатилади.

 

Буюртмачининг тўланмайдиган хом-ашё ва материалларидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, ушбу хом-ашё ва материаллар қийматини қўшмаган ҳолда “Амалдаги нархларда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти (ишлар, хизматлар) ҳажми (ҚҚС ва акцизсиз)” сатрида кўрсатилади. Буюртмачи томонидан берилган қайта ишланган хом ашёнинг қиймати “Буюртмачи томонидан берилган қайта ишланган хом-ашё қиймати”408-сатрда кўрсатилади.

 

Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш учун ўз ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд бўлганда 430-сатр 1 тенг бўлади, мавжуд бўлмаганда 2га тенг бўлади.

 

Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш, ички айланма нархисиз, яъни корхонанинг ўз шахсий саноат-ишлаб чиқариш заруратлари учун ишлатадиган қисмисиз аниқланади.

 

“Ишлаб чиқарилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш таннархи”- сатрини тўлдиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралда қабул қилинган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги 54-сонли қарор Низомига асосланилади.

 

“Амалдаги нархларда ишлаб чиқарилган истеъмол моллари (ҚҚС ва акцизн)” 403-сатрни тўлдиришда, маҳсулотнинг истеъмол моллари тоифасига тегишлилиги, Адлия вазирлиги томонидан 12.08.2013 йилда 2500-сон билан рўйхатга олинган, 16.07.2013 йилдаги Иқтисодиёт вазирлигининг 40-сонли, Молия вазирлигининг 67-сонли, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 7-сонли ва Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-16 сонли Қарорлари Иловасига асосан амалга оширилади. Шунингдек истеъмол моллари ҳажмига юқоридаги Иловада кўрсатилмаган, лекин шахсий истеъмол учун аҳолига сотилган моллар ҳам қўшилади.

 

Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҚҚС ва акциз ҳисобот йилининг амалдаги нархларида белгиланади.

 

Буюртмачи томонидан бериладиган хом-ашёдан ишлаб чиқарилган маҳсулот ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажмига тўлиқ қиймат бўйича киради, яъни буюртмачининг истеъмол қилинган тўланмайдиган хом-ашёси қиймати ҳам қўшилган ҳолда киради.

 

“Амалдаги нархларда ишлаб чиқарилган истеъмол моллари (ҚҚС ва акциз)” сатри катта ёки тенг “Озиқ-овқат маҳсулотлари” 404-сатр ва “Ноозиқ-овқат маҳсулотлари” 405-сатр йиғиндисига.

 

406-сатрда “Ноозиқ-овқат маҳсулотлари” сатридан енгил саноат моллари ажратиб кўрсатилади.

 

“Ҳисобот даври охирига тайёр маҳсулот қолдиғи” 407-сатрда омборхоналарда мавжуд тайёр маҳсулот қолдиқлари, амалдаги нархларда (ҚҚС ва акцизсиз) кўрсатилади.

 

Натура шаклида саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш кўрсаткичларини тўлдириш чоғида бўш сатрларга юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган аниқ маҳсулот турлари номи, ўлчов бирлиги давлат статистика органлари томонидан белгиланган рўйхат бўйича ёзилади. Бунда маҳсулотнинг қиймати тайёрловчи томонидан тўланмаган хом ашё ва материалларнинг қийматини қўшган холда аниқланади.   

 

Аниқ турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, буюртмачининг шахсий хом-ашё ва материаллари билан бирга, тўланмайдиган хом-ашё ва материаллари, бунга қўшимча саноат-ишлаб чиқариш заруратлари учун кетган харажатлар ҳам, яъни ялпи ишлаб чиқариш (ҳисобга киритилаётган ишлаб чиқариладиган товарларнинг алоҳида турлари) маҳсулотлари киради.

 

Янги ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича Г-устун бўйича “1” белгиси қўйилади. Аввал ишлаб чиқарилган маҳсулот ассортименти ўзгарса ва модификациялаштирилган маҳсулот янги маҳсулот турларига кирмайди.

 

5. “Қурилиш” бўлимида қурилиш пудрат шартномалари асосида объектларни томонларга келгусида сотиш мақсадида ўз кучи билан бажарилган қурилиш ва лойиҳа-қидирув ишлари ва қурилиш ҳажмлари ҳақида маълумот кўрсатилади.

 

411-418 сатрларни барча умумқурилиш ва ихтисослаштирилган ташкилотлар, жумладан: таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари, механизация бошқармалари, кўп тармоқли корхона ва ташкилотлар, қурилиш пудрат шартномалари бўйича пудрат ишларини бажарадиган қурилиш ташкилоти бўлмаган корхоналар тўлдирадилар.

 

Қурилиш сохасида фаолият олиб борилаётганда 411 сатрда қурилиш пудрат шартномаси (битми) асосида ўз кучи билан бажарилган ишлар қиймати (бино ва иншоотларни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича қурилиш ва монтаж ишлари, бино ва иншоотларнинг мухандислик асбоб ускуналарини монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш ишлари, қидирув бурғулаш ишлари, реставрация-тиклаш ишлари), шунингдек бинонинг функционал асбоб ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ишлари қиймати ва бошқа қурилиш ишлари акс эттирилади.

 

Кейинчалик бошқа юридик ва жисмоний шахсга сотиш мақсадида ўз кучи билан турар жой ва нотурар жой биноларини қурувчи ташкилотлар 411 сатрда бажарилган ишлар хажмини кўрсатадилар. Агар ташкилот ўзи ҳам пудратчи ҳам буюртмачи бўлса, қандай хисобга олиш тизимини олиб боришидан катъий назар 411 сатрда ўз кучи билан бажарилган қурилиш хусусиятига эга шилар ва хизматлар қиймати акс эттирилади.         

 

411 сатрга киритилмайди:

 

- ўз эхтиёжлари учун (хўжалик усулида) бажарилган қурилиш-монтаж ишлари (харажатлар);

 

- “Калит остида” усулидаги қурилиш ишларида “Бажарилган ишлар хақида счет-фактура маълумотнома”нинг II “Асбоб ускуналар”   ва III “Бошқа харажатлар” пунктларида акс эттирилган асбоб ускуналарни сотиб олишга ва бошқа каитал харажатлар;

 

- нефт ва газ қудуқлари учун бурғулаш устунларини ўрнатиш, монтаж ва демонтаж ишлари;

 

- бинонинг интеграл қисмини ташкил этмайдиган саноат, телекоммуникация ва бошқа асбоб ускуналарни ўрнатиш бўйича амалга оширилган ишлар.

 

Йўл қурилиш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар. Қурилиш ишларига автострадалар, кўчалар, йўллар, бошқа транспорт ва пиёдалар йўлакчалари, кўприклар ва туннелларни янги қурилиши, реконструкцияси, таъмирланиши ва техник хизмат кўрсатилиши, ҳамда:

 

- йўлларни асфальтлаш;

 

- йўлларни белгилаш(маркировка) ва бўяш;

 

- авария тўсиқларини, светофорларни ва шу каби асбоб-ускуналарни ўрнатиш киритилади.

 

Техник хизмат кўрсатиш бўйича ишлари 418 сатрда “Бошқа пудрат ишлари”да қайд этилади.

 

“Амалдаги нархларда ўз кучи билан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми”-сатрида бош, бевосита ва субпудрат шартномалари бўйича қурилиш ташкилотининг ўз кучи билан янги қурилиш, реконструкция, кенгайтириш ва техник қайта қуроллантириш бўйича бажарган ишларнинг қийматини қўшилган қиймат солиғисиз ҳақиқатдаги баҳоларда “Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириладиган” объект қурилишини қўшган ҳолда кўрсатади.

 

“Капитал таъмирлаш” сатрида жами капитал таъмирлаш бўйича ишлар жами: аҳоли буюртмаси асосида нотурар бино ва иншоатлар, турар-жой (квартира) ва бошқа қурилмалар капитал таъмири кўрсатилади.

 

“Жорий таъмирлаш” сатрида пудрат ташкилотининг тузилган шартномаларига мувофиқ ўз кучи билан биноларни, иншоотларни жорий таъмирлаш ҳамда аҳоли буюртмаси бўйича квартираларни жорий таъмирлаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

 

“Фойдаланишга тайёр холда қуриб топшириш ишлари” сатрида “Амалдаги нархларда ўз кучи билан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми” сатридан фойдаланишга тайёр ҳолда топшириладиган объектлар қурилишида пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар ўз кучи билан бажарган ишлар ҳажми кўрсатилади.

 

“Бошқа пудрат ишлари” сатрида ўз кучи билан бажарилган бошқа пудрат ишлари ҳажми кўрсатилади.

 

Агар корхона қурилиш-монтаж ва бошқа ишларни ушбу корхонанинг ёрдамчи бўлимларида ишлаб чиқарилган материаллардан фойдаланган ҳолда бажарса, у ҳолда ушбу материалларнинг қиймати қурилиш пудрат шартномаси бўйича ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажмига киритилади.

 

Агар қурилиш-монтаж, ремонт, ремонт-қурилиш ишларида пудрат (субпудрат) ташкилоти буюртмачи материаллари (хом ашё ва қурилиш материалларини буюртмачи бериши шарти билан)дан фойдаланган бўлса (буюртмачи эгалик ҳуқуқини ўз зиммасида қолдирадиган материаллар), у ҳолда ушбу материалларнинг қиймати  411 “ўз кучи билан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми” сатрида акс эттирилмайди.

 

419-“Ўз кучи билан бажарилган лойиҳа-қидирув ишлари қиймати” -сатрини барча ташкилотлар - мулкчилик шаклидан қатъий назар, буюртмачи ва пудратчи шартномаси бўйича капитал қурилиш учун инженер қидирув ва лойиҳалаштиришни амалга оширувчи – юридик шахслар, шу жумладан ўз балансига эга бўлган комплекс ташкилотларнинг лойиҳалаш бўлимлари тўлдирадилар. Бу сатр бўйича белгиланган тартибда ўз кучи билан ҳисобот йилида тугалланган ва қабул қилинган хизматлар қиймати кўрсатилади.

 

IV.IV бўлимида акс эттириладиган қурилиш ишлари, хизматлари турлари рўйхати

Иш, хизмат тури коди

Иш, хизмат тури номланиши

41

Турар жой ва нотурар жой бино ва иншоотларини барпо қилиш бўйича қурилиш ишлари

41.000

Шу жумладан, турар жой ва нотурар жой бино ва иншоотларини капитал ва жорий  таъмирлаш бўйича қурилиш ишлари 

42

Фуқаролик қурилиши объектларини қуриш бўйича қурилиш ишлари

42.000

Шу жумладан, фуқаролик қурилиши объектларини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича қурилиш ишлари   

43

Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари  

43.000

Шу жумладан, капитал ва жорий таъмирлаш объектларида ихтисослаштирилган қурилиш ишлари, бошқа пудрат ишлари

 

 

IV. III Бўлим 411 сатр = IV. IV Бўлим (41+ 42+ 43) сатрлар

 

IV. III Бўлим 412 сатр = IV. IV Бўлим (41+ 42+ 43) сатрлар – (41.000 + 42.000 + 43.000) сатрлар

 

IV. III Бўлим (414 сатр + 416 сатр + 418 сатр) = IV. IV Бўлим (41.000 + 42.000 + 43.000) сатрлар

 

6. “Автотранспорт” бўлимида ҳисобот даври охирига автомобилнинг техник ҳолатидан ва турар жойидан (таъмирлашда, хизмат сафарида, консервацияда ва ҳоказо) қатъий назар корхонанинг балансида ёки ижарага олинган барча турдаги, русумдаги автомобиллар ҳисобга олинади. Автомобилларни ижарага олган ва улардан тижорат мақсадида юк ва йўловчи ташишда фойдаланадиган ташкилотлар ушбу автомобиллар бўйича тўлиқ ижара даври учун ҳисобот тўлдирадилар. Ижарага берувчи ташкилотлар тўлиқ ижара даврида ижарага берилган автомобиллар бўйича маълумотларни ҳисоботга қўшмайдилар.

 

Халқаро қатновларга йўналиш масофасидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасида рўйҳатга олинган автотранспорт воситаларида давлат чегарасидан ташқарида (Хитой-Россия) ёки (Ўзбекистон-Эрон ва ҳакозо) амалга оширилган ташишлар киради.

 

Юк автомобиллари кўрсаткичларидан ҳалқаро юк ташишда иштирок этаётган юк автомобиллар кўрсаткичлари ажратиб кўрсатилади.

 

Мавжуд юк автомобиллари, автобуслар (микроавтобуслар), енгил машиналар умумий сонидан сиқилган газдан фойдаланиш учун қайта жиҳозланган автомобиллар ажратиб кўрсатилади.

 

Автомобилларнинг умумий юк кўтариш қобилияти (юк автомобиллари, пикап ва енгил фургонлар, тиркама ва ярим тиркамалар) рўйхатдаги ҳар бир русумдаги автомобил сонини уларни тайёрлаган корхонанинг паспорти бўйича номинал юк кўтариш қобилияти кўпайтмасининг йиғиндисига тенг.

 

Юк автомобилларини босиб ўтган йўли ҳисобот даврида ташкилотнинг транспорт ҳужжатларида акс эттирилган спидометр кўрсаткичлари бўйича аниқланадиган барча автомобилларнинг юк билан, юксиз ва ноллик босиб ўтган йўлини жамлаш орқали аниқланади.

 

Умумий йўловчи сиғими – автобуслар ва енгил автомобилларни қўшган ҳолда (ўриндиқлар сони бўйича) ҳар бир русумдаги автобуслар сонини, уларнинг ўриндиқлар бўйича сиғимига кўпайтиришдан ҳосил бўлган кўпайтмани жамлаш орқали аниқланади.

 

Босиб ўтган йўл – автобуслар ва енгил автомобилларни қўшган ҳолда, йўл варақаларида акс эттирилган спидометр кўрсаткичлари бўйича, ҳисобот даврида линияда ишлаган барча автомобилларнинг ҳар кунлик босиб ўтган йўлини жамлаш орқали аниқланади.

 

7. "Ахборотлаштириш воситалари" бўлими. 701-сатрда ҳисобот йили охирига ташкилотларда мавжуд жами персонал (шахсий) компьютерлар сони (серверларни қўшмаган ҳолда) кўрсатилади. Бу кўрсаткичга ташкилотнинг ўз балансида бўлган ва ижарага олинган компьютерлар киритилади. Ижарага берувчи ҳисоботга ижарага берилган компьютерлар ҳақидаги маълумотларни қўшмайди, 702-сатрларда стационар (кўчмас) компьютерлар сони кўрсатилади. 703-сатрда кўтариб юриш имконига эга персонал компьютерлар (ноутбук, нетбук ва планшет) сони кўрсатилади.

 

704-сатрда 701-сатрда кўрсатилган жами компьютерлар сонидан ташкилотнинг локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ)га уланган компьютерлар сони кўрсатилади. Локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ) – бир ёки бир нечта яқин жойлашган бинолар доирасида умумфойдаланувдаги алоқа воситаларидан фойдаланилмаган ҳолда, рақамли маълумотларни узатишда бир ёки ундан ортиқ  юқори тезликдаги автоном каналлар воситасида боғланиб турувчи компьютерлар ва ташқи жиҳозлар гуруҳи тармоғидир. Бир ЭҲМнинг ишлаб чиқариш жиҳозлари ёки ташқи қурилмалар билан боғланиши локал тармоқ ҳисобланмайди.

 

705-сатрда (701 сатрдан) корпоратив ҳисоблаш тармоғига уланган компьютерлар сони кўрсатилади. Корпоратив тармоқ – бу жойлашган тармоғи ва боғланиш туридан қатъи назар корпоратив маълумотлар базаси (сервери)дан фойдаланиш ҳуқуқи берилган барча турдаги компютерларнинг жамланма тизимидир. Корпоратив тармоқ ташкилотнинг мулки ҳисобланади ва корпорация филиалларини бирлаштиради.

 

706-сатрда (701 сатрдан) Интернет тармоғига чиқиш имконияти бўлган компьтерлар сони кўрсатилади. Бунда компьютернинг тармоққа чиқиши қай тарзда шакллантирилганининг аҳамияти йўқ: бевосита иш жойидан, махсус ўрнатилган компьютерлар орқали, алоҳида ёки ташкилотнинг локал тармоғидаги шлюз орқали, ажратилган линия ёки узиб-уланувчи алоқа каналлари орқали боғланган бўлиши мумкин.

 

707-сатрда эса серверлар сони кўрсатилади. Сервер – бу кўплаб компьютерларга ўзаро ва махсус жойлардаги маълумотлар базасига, файлларга, факслар ва принтерларга, шу каби кўплаб бошқа нарсалардан фойдаланиш имконини берадиган техник ечимдир. Серверларни одатда, сервер дастурий таъминоти ишлаб турувчи махсус компьютерлар (ёки қурилмалар) деб аташади.

 

708-сатрда кабель телевидения абонентлари сони (телерадиодастурларни кабель тармоқлари орқали қабул қилувчи абонентлар), 709-сатрда эфир-кабель телевидения абонентлари сони (MMDS стандартидан фойдаланиб эфир ва кабель телевидениясига уланганлар), 710-сатрда рақамли телевидения абонентлари сони (DVB-T ва DVB-T2 – ер усти рақамли телевидение тижорат пакетларига уланганлар) кўрсатилади.

 

711-сатрда ташкилотнинг Интернет тармоғида битта бўлса ҳам доимий янгиланиб турадиган, ҳамма учун фойдаланиш имкони бўлган аниқ манзилли (масалан, Давлат статистика қўмитасининг Интернет тармоғидаги манзили – http://www.stat.uz/) ўз сайти мавжуд бўлса 1 кодини, акс ҳолда 2 кодини ёзади. Бунда ушбу сайтга ким томонидан (ташкилот ўзи ёки бошқа ташкилот ва мутахассислар) маълумотлар киритилиши ёки янгилиниши аҳамиятга эга эмас.

 

712-сатрда ташкилот бошқарув органлари фаолияти ҳақида маълумот олиш учун Интернетдан фойдаланган бўлса 1 кодини қўяди. Бу маълумотлар юқоридаги тузилмларанинг барча соҳаларини ва улар билан Сизнинг ташкилотингиз ўртасидаги ҳамкорликка алоқадор бўлиши мумкин. Зарур маълумотлар бошқарув органлари Веб-сайтларда чоп этилган бўлиши, электрон почта орқали жўнатилиши ёки тармоқда маълумотлар узатишга ихтисослашган бошқа турдаги технология бўлиши мумкин. Сизнинг ташкилотингиз маълумотларни доимий тарзда (масалан, бошқарув органларининг жўнатма рўйхатига қўшилган бўлса) ёки махсус сўровлар ёрдамида қабул қилиб туриши мумкин.

 

713-сатрда тўлдирилган шаклларни тегишли бошқарув органларига тақдим этиш мақсадида Интернетдан фойдаланган ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Бу жараён бевосита бошқарув органининг сайтида амалга оширилиши мумкин, шунингдек шаклларни тўлдириб, электрон почта орқали жўнатилиши ёки тармоқда маълумотлар узатишга ихтисослашган бошқа турдаги технология ёрдамида бўлиши мумкин.

 

714-сатрда товар (иш, хизмат)ларни электрон олди-сотди жараёнларида иштрок этиш мақсадида Интернетдан фойдаланган ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Бундай ҳолатларда, электрон савдо-сотиқ жараёнларида иштирок этишда Интернет тармоғидан савдо жараёнларининг 2 босқичидан биридан фойдаланган бўлиши ҳам мумкин:

 

- савдода иштирок этиш учун ариза жўнатиш;

 

- хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш ва товарларни етказиб бериш учун шартномалар тузиш.

 

715-сатрда Интернет тармоғидан давлат интерактив хизматларидан давлат органлари веб-сайтлари орқали идоравий ахборот тизими ёрдамида телекоммуникация тармоғи воситасида фойдаланувчи юридик шахслар 1 кодини қўядилар.

 

716-сатрни Интернет тармоғидан бошқа мақсадларда фойдаланувчи корхоналар тўлдирадилар.

 

8. “Савдо” бўлими. Улгуржи товар айланмаси тузилган шартномалар бўйича тижорат мақсадларида (келажакда қайта ишлаш ёки сотиш) ёки ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида товарлар сотишдан тушган тушумни ифодалайди. Юридик шахслар томонидан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотилиши, улгуржи товар айланмаси ҳажмига киритилмайди.

 

Чакана товар айланмаси – товарларни сотиш тармоқларидан қатъий назар, аҳолига истеъмол товарларини нақд ҳисоб-китоб асосида ёки пластик карточкалари, кредит карточкалари орқали (бу ҳам нақд ҳисоб-китоб асосида сотиш каби ҳисобга олинади) сотилган қиймати.

 

Овқатланиш корхоналари товар айланмасини – ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни истеъмолчига сотиш, чакана тармоқ орқали сотилганни қўшган ҳолда ва сотиб олинган товарларни сотиш йиғиндиси ташкил этади.

 

Биринчи устун сатрлардаги – товар гурухларининг миқдорини натурал кўринишда, иккинчи устун ҳажмининг сумма кўринишида (минг сўмда) ва учинчи устунда давр охиридаги заҳиралар минг сўмда. “Товар айланмаси, жами” - сатрида 1, 2 ва 3 устунлар улгуржи савдо кўрсатгичлари ҳисобланиб, мос равишда 4, 5 ва 6 устунлар чакана савдо хажмини  ва 7, 8 ва  9 устунлар овқаланиш корхоналари савдо ҳажмини билдиради.

 

Чакана товар айланмаси тўғрисида маълумотни асосий фаолият тури чакана савдо бўлган, ҳамда чакана савдо билан шуғулланувчи, аммо фаолият тури савдо бўлмаган корхона ва ташкилотлар тақдим этадилар.

 

Чакана товар айланмасига, аҳолига нақд пулга сотилган товарлардан ташқари, аҳолига нақд пулсиз, пластик карточкалари бўйича, кредитга, буюртма бўйича почта орқали, компьютер тармоқлари орқали (электрон савдо, Интернет орқали сотилган товарлар ҳажмини киритилган ҳолда) сотилган товарлар киритилади.

 

Чакана товар айланмаси ҳажмига шунингдек комиссия, топшириш, вакиллик шартномаси шартлари асосидаги сотув – комиссион мукофотни қўшган ҳолда, сотиш қийматини тўлиқ ҳажмида сотиш вақти бўйича қўшилади.

 

Ярим фабрикатларни улгуржи сотиш, савдо корхоналарига кулинар ва бошқа маҳсулотларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиш, буюртмачининг хом-ашёси қиймати, концерт дастурларини намойиш этишдан тушган тушум, бильярд, рақсга тушиш саҳнаси, видео салон, ўйин автоматлари ҳамда ресторан ва барга кириш учун тўловлар овқатланиш корхоналари товарайланмасига киритилмайди.

 

Улгуржи ва чакана савдо, овқатланиш корхоналари товар айланмаси – ягона солиқ тўловини, акциз солиғини ва шу каби мажбурий тўловларни  қўшган ҳолда амалдаги нархларда кўрсатилади.

 

Улгуржи савдо, чакана савдо ва овқатланиш корхоналарида сотилган аниқ товарлар турлари давлат статистика органлари томонидан белгиланган рўйхат бўйича кўрсатилади.

 

“Савдо” V –бўлимнинг А устунида бўш сатрлар бўйича товарлар номи, Б устунда эса сатр хос рақами кўрсатилади.

 

509-510-сатрларда улгуржи савдо тармоқлари бўйича маълумотлар тўлдирилади.

 

509-сатр 1-устунда 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган ва корхона балансида турган, (ижарага берилганидан ташқари) ижарага олинганини ҳам  улгуржи савдо омборхоналари ва музлатгичлари умумий сони, 2-устунда омборхоналар тармоқлари майдони, 3 ва 4 – устунларда қишлоқ жойларда маълумотлари кўрсатилади. “Омборлар ҳажми” кўрсаткичи (510 сатр) куб метрда ҳисобланиб, омборхона ҳажми омборхона майдонини полдан то шип конструкциясигача бўлган баландлигига кўпайтирилади Агар омборхона хоналари қурилмалари бир нечта бўлса ва уларнинг баландлиги ҳар хил бўса, унда ҳар бир хона алоҳида ҳисобланади ва натижалари қўшилади

 

Омборхона майдони - товарларни қабул қилиш, сақлаш, қадоқлаш, сортларга ажратиш, сотишдан олдин тайёрлаш, комплектация қилиш ва товарларни жўнатиш хоналарининг майдонидан ташкил топади.

 

511-517-сатрларда чакана савдо тармоқлари бўйича маълумотлар тўлдирилади.

 

Ушбу сатрларда дўконлар, уй дўкончалар, пештахталар, павильонлар, чакана савдо объектларини мулчилик шаклидан қаътий назар, сотув ҳажми, улардан озиқ-овқат  дўконлари (512-сатр) ва ноозиқ-овқат дўконлари (514-сатр), аралаш дўконлари (516-сатр), ҳамда палаткаларни (дўкончалар, киоскалар) (517-сатр) ажратиб кўрсатадилар. 511-сатр кўрсаткичи 512, 514 ва 516-сатрлар йиғиндисидан катта ёки тенг бўлиши керак.

 

Дўконлар ихтисослиги асосий савдо тармоғига қараб аниқланади.

 

Дўконларга- алоҳида иншоот ёки бинони эгаллаб турган ва харидорлар учун савдо залига эга чакана савдо объектлари киритилади, палаткаларга (дўкончалар, киоскаларга) эса - алоҳида иншоот ёки бинони эгалаб турган, аммо харидорлар учун савдо залига эга бўлмаган объектлар киритилади.

 

Барча дўконларнинг савдо зали майдони - савдо залида раста, стелаж ва бошқа жиҳозлар жойлаштирилган майдонлар (ижарага берилганидан ташқари) ва товарларни сотиш ва харидорларга қўшимча хизмат кўрсатиш майдонларининг йиғиндисидир.

 

Савдо дўконларнинг зали майдонига товарларни қабул қилиш, сақлаш, товарларни сотишга тайёрлаш жойлари, ёрдамчи ва бошқариш хоналари (жойлари) киритилмайди.

 

Савдо зали майдонлари фақатгина дўконлар бўйича кўрсатилади. Палаткалар ва киоскалар бўйича савдо майдони кўрсатилмайди.

 

518-сатрда овқатланиш корхоналари тармоқлари бўйича маълумотлар тўлдирилади.

 

Овқатланиш корхоналари тармоқларига (ошхоналар, ресторанлар, кафелар, таомхоналар, барлар, буфетлар ва шу кабилар) алоҳида бинода жойлашган, зарурий ишлаб-чиқариш ва маиший жойига эга ва овқатланиш учун зал, столлар ва стуллар билан жихозланган савдо объектлари киритилади.

 

Ўқувчиларни овқатлантириш учун мослаштирилган вақтинчалик мактаблардаги жойлар, яъни мажлислар зали, спортзаллар ва шу кабилар; хом-ашё сотиш бўйича дўконлар, кулинар ва кондитер сотиш жойлари, гарчи улар овқатланиш корхоналари томонидан ташкил этилиб, уларга буйсунса хам овқатланиш корхоналари тармоқларига киритилмайди.

 

Овқатланиш корхоналари бўйича хақиқий ўтирадиган ўриндиқлар сони (келувчилар сони) кўрсатилади (ҳисоблашда лойиҳадаги ўриндиқлар сони олинмайди).

 

9. “Ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар” бўлими. Хизматлар, истеъмолчилар (юридик ва жисмоний шахслар) ҳолатини ўзгартирувчи ёки товарлар, хизматлар ёки молиявий активлар билан айирбошлашига кўмаклашадиган ишлаб чиқариш фаолиятининг маҳсулидир.

 

Хизматнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, хизматни бажариш ва уни истеъмол қилиш даврининг бир хил вақтга тўғри келиши ҳисобланади.

 

Бир қатор хизматларга товарларнинг баъзи хусусиятлари хос бўлиши мумкин. Буларга якка тартибдаги буюртма асосида кийим ва пойафзалларни тикиш, мебель тайёрлаш, металл буюмларни тайёрлаш каби ҳамда овоз ва видеоёзув  хизматларини киритиш мумкин.

 

Хизматлар олди-сотди объекти сифатида чиққанда ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган (хизматларни ишлаб чиқарувчининг сарф-харажатларини тўлалигича ёки сезиларли даражада қоплайдиган) нархларда сотилганда, хизматлар бозор учун мўлжалланиб ишлаб чиқарилган ҳисобланади.

 

Нобозор ишлаб чиқарилган хизматларга, иқтисодий аҳамиятга эга бўлган нархлар мавжуд бўлмаган шароитларда (бепул асосда) истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар киради, улар ижтимоий йўналтирилган ҳисобланади ва ҳар қандай даражадаги бюджет маблағлари ёки бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, шунингдек жамоат ташкилотлари жамғармалари ҳисобидан тўланади. Бепул хизматларга, масалан, бепул таълим, соғлиқни сақлаш, давлат бошқаруви хизматлари, мудофаа хизматлари ва бошқа хизматлар киради.

 

Ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар ҳажми, бу - хизматлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва хизмат кўрсатиш асосий фаолият тури ҳисобланмайдиган барча хизматлар ишлаб чиқарувчилари (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан кўрсатилган бозор хизматлари қийматидир.

 

Маълум бир вақт давомида кўрсатилган хизматлар қийматини ўлчовчи “Ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар ҳажми” статистик кўрсаткичи, ташкилотлардан уларнинг ходимларига хизмат кўрсатилгани учун келиб тушган қўшимча тўловлар (ёки тўлиқ компенсация)ни қўшган ҳолда, истеъмолчиларга (юридик ва жисмоний шахслар, резидент ва норезидентларга) кўрсатилган хизматлар қийматини акс эттиради.

 

Норезидентларга кўрсатилган хизматлар (агар тўлов сўмда амалга оширилмаган бўлса), хизматларга тўловларни амалга ошириш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сўмнинг белгиланган курси бўйича қайта ҳисобланган, шартнома нархлари бўйича ҳисобга олинади.

 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича хизматлар ҳажмини аниқлашда, кўрсатилган хизматлар учун амалдаги бозор нархлари бўйича қўшилган қиймат солиғисиз ҳисобланган тўловларни ҳисобга олиш керак бўлади.

 

Суғурта қилувчилар суғурта хизматларнинг ҳажми сифатида бевосита суғурта қилишдан тушган суғурта мукофотлари, қайта суғурта қилишга олинган шартномалар бўйича суғурта мукофотларини қўшган ҳолда ва улардан қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари) айириб ташланган ҳолда ҳисобланади.

 

Қурилиш хизматлари - бу истеъмолчиларнинг буюртмаси асосида ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ишларини ўз ичига оладиган қатор хизматлар бўлиб, унга бино, иншоотлар ва фуқаролик объектларининг қурилиши қўшилмайди. Қурилиш хизматлари аҳоли буютмаси асосида турар жойлар (хонадонлар ва уйлар)ни таъмирлаш ва қурилиш ишларини ҳам ўз ичига олади.

 

Бош пудратчи буюртма бўйича ўз кучи билан бажарган жами қурилиш хизматлар ҳажмини кўрсатади, бунга ёрдамчи пудрат бажарган ишлар ҳажми қўшилмайди.

 

Янги объектларни қуриш бўйича бажарилган ишлар хизматлар ҳажмига киритилмайди.

 

Кўрсатилган хизматлар ҳажмига, ташкилотнинг ўз кучи билан бажарилган, иш унумдорлигини ошириш ва фойдаланиш муддатини узайтириш мақсадида амалга оширилган бино ва иншоотлар қурилиши ёки капитал таъмирлаш ҳамда машина ва ускуналарни модернизациялаш ва таъмирлаш ишларига қилинган сарф-харажатлари киритилмайди (бундай сарф-харажатлар асосий капиталнинг ялпи жамғармаси сифатида баҳоланади).

 

Туристик-экскурсия хизматлари, туристик агентликлар ва туроператорлар, экскурсоводлар фаолиятини ўз ичига олади.

 

Улгуржи ва чакана савдода, жумладан овқатланиш ташкилотларининг хизмати сифатида сотилган товарларнинг сотиш ва сотиб олиш қийматларининг ўртасидаги фарқини ифодаловчи ялпи даромад ҳажми тушунилади. Шартнома, топшириқ, комиссия ёки агентлик шартномаси асосида, бошқа шахснинг манфаати учун товарлар олди-сотдиси бўйича келишувларни амалга оширувчи ташкилотлар, олинган мукофот пуллари миқдоридаги хизматлар қийматини кўрсатадилар.

 

Бўш катаклардаги белгиланган кодлар бўйича хизматлар тўғрисидаги маълумотлар йиғиндиси 420-сатрнинг тегишли устунларига тенг бўлиши керак, кичик рақамлардан ташқари (мисол учун: 55.20.19.1 хос рақами 55.20.19 хос рақамининг кичик рақами).

 

1-устунда ҳисобот даврида кўрсатилган хизматлар ҳажми ҚҚСсиз ва бошқа мажбурий тўловларсиз келтирилади, улардан 2-устунда қишлоқ жойларида кўрсатилган хизматлар ажратиб кўрсатилади.

 

Республика, вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шунингдек шаҳарчаларда жойлашган стационар объектлар томонидан кўрсатилган хизматлар шаҳар жойларига тегишли хизматлар ҳисобланади, овуллар, қишлоқлар, қишлоқ маҳаллалари, қишлоқ жойларидаги якка тартибдаги қурилишлар асосида барпо этилаётган массивларда ва шу каби жойларда жойлашган объектлар томонидан кўрсатилган хизматлар - қишлоқ жойларига тегишли ҳисобланади.

 

Қишлоқ жойларидаги автомобиль транспорти хизматлари - бу шаҳарлар ва шаҳарчалардан қишлоқ ва овуллар ҳудудига қатновчи транспорт воситалари томонидан юклар ва йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар ҳажми бўлиб, улар қишлоқ жойларида амалга оширилган хизматлар ҳажмига қўшилади.

 

Қишлоқ жойларидаги автомобиль транспорти хизматлари шунингдек шаҳар атрофи ва шаҳарлараро қатновлар бўйича юклар ва йўловчиларни ташишни ўз ичига олади.

 

Қишлоқ жойларидаги алоқа хизматлари, телекоммуникация хизматларидан фойдаланувчи абонентнинг почта манзили бўйича аниқланади;

 

абонент - бу оператор ёки провайдер билан телекоммуникация хизматларини (мобил ва телефон алоқаси, маълумотлар узатиш тармоғи ва бошқалар) кўрсатиш бўйича шартнома тузган жисмоний ёки юридик шахс ҳисобланади.

 

Қишлоқ жойларидаги қурилиш хизматлари, шаҳар жойларида рўйхатдан ўтган ва қишлоқ аҳоли пунктларида буюртма асосида уй-жойларни (квартиралар) ва бошқа қурилмаларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатган қурилиш ташкилотларининг бажарган ишлари ҳажмини ҳам ўз ичига олади.

 

10. “Аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар” бўлимида бевосита аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳажми амалдаги нархларда ҚҚСни қўшган ҳолда кўрсатилади.

 

Аҳолига кўрсатилган пуллик хизматларнинг аниқ турлари давлат статистика органлари томонидан белгиланган рўйхат бўйича кўрсатилади.

 

IV.V. бўлимнинг А устунида бўш сатрларда хизматлар номи, Б устунда эса сатр хос рақами кўрсатилади.

 

Маиший хизматлар сатрининг умумий ҳамда турлари бўйича, хизматлар ҳажми кўрсаткичидан ташқари 1 январ ҳолатига фаолият юритаётган маиший хизмат кўрсатиш объетлари сони  (бирлик)  кўрсатилади, шу жумладан қишлоқ жойида жойлашганларини ажратган ҳолда.

 

Фаолият кўрсатаётган маиший хизмат кўрсатиш объекти - ҳақиқатдан ҳисобот даврида аҳолига хизмат кўрсатаётган, ҳамда таъмирлаш даврида, инвентаризация, санитария ишлов бериш ёки бошқа сабабларга кўра вақтинча ишламаётган, алоҳида фаолият кўрсатаётганлиги ёки саноат, қурилиш, транспорт ва ҳоказо корхоналар тузилмасида бўлишидан қатъий назар, фаолият юритаётган объектлар.

 

Маиший хизмат уюшмаларидаги бир бинода жойлашган, лекин ҳар хил хизмат турини кўрсатадиган ҳар бир ателье, цех, устахона алоҳида ҳисобга олинади.

 

Систематик равишда жойларда маиший хизматнинг қандайдир турини (мисол учун пойафзал ва кийим таъмирлаш устахоналари) кўрсатадиган территориал алоҳида пунктлар ҳам маиший хизмат кўрсатиш объектлари гуруҳига киритилиши лозим.

 

Бир неча маиший хизмат тури билан шуғулланадиган маиший хизмат кўрсатиш объектлар ҳисоботда қайси бир хизмат тури ҳажми кўпроқ бўлса, ўша бўйича бир марта ва битта объект сифатида кўрсатилади. Шу тартибда кўчиб юрадиган устахоналар ҳисоби ҳам юритилади.

 

Қишлоқ жойида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш объектлари юқори турувчи ташкилоти қаерда жойлашганлигидан қатъий назар (шаҳар ёки қишлоқ), қишлоқ жойлари бўйича объектларга қўшилади.

 

 

ИННОВАЦИЯ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА БЎЛИМЛАРНИ ТЎЛДИРИШ УЧУН ТУШУНТИРИШЛАР

 

Инновация деб янги кўринишда маҳсулот (товар, иш, хизмат) яратилишини ёки такомиллаштирилишини, ишлаб чиқариш жараёнининг янги кўриниши жорий қилинишини ёки ушбу жараённинг такомиллаштирилишини, бизнесни юритишда янги маркетинг ёки ташкилий усулларнинг жорий қилинишини, иш ўринлари ташкил этишни ёки ташқи алоқалар ўрнатилишини ўзида мужассамлаштирган инновациявий фаолиятнинг якуний натижаси тушунилади.

 

Ушбу бўлимда юридик шахс ўз тизимидаги технологик, маркетинг, ташкилий инновациялар билан боғлиқ инновация фаолияти тўғрисидаги маълумотларни кўрсатади.

 

Технологик инновациялар деганда юридик шахснинг технологик янги маҳсулотлар ва жараёнларни, шунингдек маҳсулотлар ва жараёнларда сезиларли даражада такомиллаштиришларни, технологик янги ва сезиларли даражада такомиллаштирилган хизматларни, хизматлар ишлаб чиқарилиши (етказиб берилиши) бўйича янги ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ фаолияти назарда тутилади. Технологик инновациялар юридик шахс томонидан биринчи маротаба ишлаб чиқилаётган маҳсулотлар, жараёнлар, хизматлар ва усуллар шаклида (агар улар бошқа юридик шахслар томонидан қўлланилаётган бўлса ҳам) бўлиши мумкин.

 

Технологик инновацияларнинг иккита тури мавжуд. Булар: маҳсулотлар бўйича инновациялар ва жараёнлар бўйича инновациялар.

 

Саноат ишлаб чиқаришида маҳсулот бўйича инновациялар технологик янги ва такомиллаштирилган маҳсулотларни тайёрлаш ва жорий этишни ўз ичига олади. Технологик янги маҳсулот – технологик хусусиятлари (функционал белгилари, конструктив йўл билан бажарилиши, қўшимча операциялари, шунингдек қўлланиладиган таркибий қисмлар ва материаллар таркиби) ёки қўлланилиш мақсади принципиал жиҳатдан янги ёки юридик шахс томонидан илгари ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш маҳсулотдан сезиларли даражада фарқ қилувчи маҳсулотдир. Бундай инновациялар принципиал жиҳатдан янги технологияларга ёки мавжуд технологиялардан, тадқиқод ва ишланмалар натижаларидан фойдаланишга асосланган бўлиши мумкин.

 

Технологик жиҳатдан такомиллаштирилган маҳсулот – бу юқорироқ самарали таркибий қисмлар ва материаллардан фойдаланиш, бир ёки ундан ортиқ техник таркибий қисмларини қисман ўзгартириш (комплекс маҳсулотларда) йўли билан ишлаб чиқарилишининг сифат бўйича хусусиятлари яхшиланадиган ва иқтисодий самарадорлиги ошадиган маҳсулотдир.

 

Маҳсулотлар бўйича инновациялар Сизнинг ташкилотингиз учун янги бўлиши керак. Улар бозор учун янги бўлиши шарт эмас. Инновацион маҳсулотлар Сизнинг ташкилотингиз ёки бошқа ташкилот томонидан тайёрланганининг аҳамияти йўқ.

 

Жараёнлар бўйича инновациялар технологик янги ёки технологик жиҳатдан сезиларли даражада такомиллаштирилган ишлаб чиқариш, шунингдек маҳсулотларини етказиб бериш усулларини ишлаб чиқиш ёки жорий этишни ўз ичига олади. Бу турдаги инновациялар янги ишлаб чиқариш асбоб-ускуналаридан, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишнинг янги усулларидан фойдаланишга ёки уларни биргаликда қўллашга, шунингдек тадқиқод ва ишланмалар натижаларидан фойдаланишга асосланган бўлиши мумкин. Бундай инновациялар, одатда, ташкилотда илгари мавжуд бўлган маҳсулотларини ишлаб чиқариш ёки етказиб беришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиши, шунингдек одатдаги усуллар ёрдамида амалга ошириш имкони бўлмайдиган технологик жиҳатдан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш учун мўлжалланган бўлиши мумкин.

 

Жараёнлар бўйича инновациялар Сизнинг ташкилотингиз учун янги бўлиши керак. Сизниг ташкилотингиз бу инновацияларни биринчи бўлиб жорий қилган бўлиши муҳим эмас. Жараёнлар бўйича инновациялар Сизнинг ташкилотингиз ёки бошқа ташкилот томонидан ишлаб чиқилганлигининг аҳамияти йўқ.

Технологик инновацияларга қуйидагилар кирмайди:

 

  • маҳсулотдаги эстетик (рангида, безатилишида) ўзгартиришлар;
  • маҳсулотнинг конструктив вазифаларини ўзгартирмайдиган, унинг ёки таркибий қисми ҳисобланган материаллар ва компонентларнинг кўрсаткичларига, хусусиятларига, нархига етарлича сезиларли таъсир кўрсатмайдиган техник ва ташқи кўринишда сезиларсиз даражадаги ўзгартиришлар;
  • вақтинчалик талабни ва ташкилотнинг даромадларини таъминлаш мақсадида ташкилот томонидан илгари ишлаб чиқарилмаган, аммо маҳсулотлар, ишлар, хизматлар бозорида етарлича маълум бўлган маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш (бошқа ихтисослик бўйича бўлиши ҳам мумкин) эвазига уларнинг турларини кўпайтириш. Масалан, машинасозлик заводида мавсумий талабдан фойдаланган ҳолда ёзги даврда бошқа ихтисослик бўйича маҳсулот, яъни мих ишлаб чиқарилиши;
  • маълум моделдаги қўшимча дастгоҳларни ўрнатиш, ҳатто уларни шу моделнинг охирги модификацияга алмаштириш эвази ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш;
  • тўлалигича бошқа ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ва тайёрланган инновацион товарлар, ишлар, хизматларни сотиш;
  • ташкилий ва бошқариш бўйича ўзгартиришлар.

 

Хизматлар соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар учун хусусиятлари, фойдаланиш усуллари принципиал жиҳатдан янги ёки технологик жиҳатдан такомиллаштирилган (сифатли) хизматлар - технологик инновациялар ҳисобланади. Хизматлар ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг сезиларли даражада такомиллаштирилган усулларидан фойдаланиш ҳам технологик инновациялар ҳисобланади. Бу мавжуд ишлаб чиқариш усулларидан фойдаланган ҳолда ёки мавжуд хизматларни ишлаб чиқариш ёки етказиб беришнинг самарадорлигини оширган ҳолда ишлаб чиқарила ёки етказиб берила олинмайдиган янги ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган хизматларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш билан боғлиқ бўлган асбоб-ускуналардаги ёки ишлаб чиқаришни ташкил қилишидаги ўзгаришларни қамраб олиши мумкин.

 

Янги ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган хизматларни, уни ишлаб чиқариш (етказиб бериш) усулларини принципиал жиҳатдан янги технологияларга ёки мавжуд технологияларнинг янги комбинацияларига, шунингдек янги билимларга асосан жорий этиш мумкин.

 

Хизматлар соҳасидаги маҳсулотлар бўйича инновациялар ўз ичига қуйидагиларни олади: принципиал жиҳатдан янги хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; мавжуд хизматларга янги функциялар ва хусусиятлар қўшиш орқали уни такомиллаштириш; хизматлар билан таъминлашда (масалан, уларнинг самарадорлиги ва тезлиги нуқтаи назаридан) сезиларли даражада яхшланишлар.

 

Хизматлар соҳасидаги жараёнлар бўйича инновациялар хизматларни ишлаб чиқариш ва тақдим этишнинг янги ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ўз ичига олади.

 

Қуйидаги ўзгартиришлар, агар улар янги ёки сезиларли яхшиланган хизматларни, уларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш усулларини жорий этишга бевосита боғлиқ бўлмаса, технологик инновациялар ҳисобланмайди:

 

  • ташкилий ва бошқариш бўйича ўзгартиришлар (жумладан: бошқаришнинг илғор усулларига ўтиш, жиддий ўзгартирилган ташкилий тузилишни жорий этиш, ташкилотнинг иқтисодий стратегиясида янги ёки сезиларли ўзгартирилган йўналишларни амалга ошириш);
  • сифат стандартларини жорий этиш.

 

Маркетинг инновациялари деганда янги ёки сезиларли яхшиланган маркетинг услубларини жорий этиш тушунилади. Булар ўз ичига: маҳсулотларнинг дизайни ва қадоқланишида жиддий ўзгартиришлар; маҳсулотларни сотиш ва тақдимоти бўйича, шунингдек уларни бозорларга танитиш ва олға силжитиш бўйича янги услублардан фойдаланиш; янги нарх стратегияларини шакллантиришни олади. Бу ўзгартиришлар маҳсулот истеъмолчиларининг эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга, сотиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида маҳсулотлар ва хизматлар истеъмолчиларининг таркибини кенгайтиришга йўналтирилган бўлади. Маҳсулот дизайнидаги ўзгартиришлар янги маркетинг концепциясининг бир қисми бўлиб, улар маҳсулотнинг шакли ва ташқи кўринишидаги ўзгартиришларни ўз ичига олади. Булар маҳсулотнинг функционал ва фойдаланиш хусусияларига таъсир кўрсатмайди. Шунингдек, бундай ўзгартиришларга қадоқланиши ташқи кўринишини таърифлаб берувчи истеъмол маҳсулотлари, ичимликлар, ювиш воситалари каби маҳсулотларнинг қадоғидаги ўзгартиришлар ҳам киради.

 

Маҳсулотларни сотиш ва тақдимоти бўйича янги услублардан фойдаланиш сотишни кенгайтириш билан боғлиқдир. Бунга логистика (хомашё, таркибий қисмлар ва тайёр маҳсулоларни ташиш ва омборхоналарда сақлашни бошқариш) услублари кирмайди. Маҳсулот (хизмат) ларни бозорга танитиш ва олиб чиқишнинг янги услубларидан фойдаланиш ташкилотнинг маҳсулот ва хизматларини олиб чиқиш учун янги концепциялардан фойдаланишни англатади.

 

Нархларни шакллантиришдаги инновациялар – ташкилотнинг маҳсулотлар ва хизматлар билан савдо қилиши учун янги нарх стртегияларидан фойдаланишини билдиради. Маркетинг воситаларидаги мавсумий, доимий ёки бошқа жорий ўзгаришлар, агар улар янгилик олиб келмасалар, маркетинг инновациялари ҳисобланмайди. Маҳсулотлар бўйича инновациялар билан маркетинг инновацияларини бир-биридан фарқловчи асосий мезон – бу маҳсулотнинг функцияларида ёки ундан фойдаланиш усулларида жиддий ўзгаришлар мавжудлигидир. Агар маҳсулот ва хизматларнинг функционал ёки фойдаланиш хусусиятлари мавжуд маҳсулот ва хизматларникидан анча яхшиланган бўлса, бу маҳсулотлар бўйича инновациялар ҳисобланади. Маҳсулот дизайнидаги ўзгаришлар эса, агар унинг функционал ёки истеъмол хусусиятлари сезиларли даражада ўзгармаган бўлса, бу маркетинг инновациялари ҳисобланади.

 

Жараёнлар бўйича ва маркетинг инновациялари ўртасидаги фарқ қуйидагича намоён бўлади. Жараёнлар бўйича инновациялар маҳсулот бирликларига харажатларни камайтириш ёки сифатини оширишга йўналтирилган ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни етказиб бериш усулларини такомиллаштириш билан боғлиқдир. Маркетинг инновациялари эса сотиш ҳажмини ёки маҳсулотлар нархини (янги нарх стратегияларини қўллаган ҳолда) оширишга йўналтирилган бўлади.

 

Маркетинг инновациялар Сизнинг ташкилотингиз учун янги бўлиши керак ва улар Сизнинг ташкилотингиз ёки бошқа ташкилот томонидан ишлаб чиқилганлигининг аҳамияти йўқ. Ташкилот бу маркетинг инновацияларини биринчи бўлиб жорий қилган бўлиши муҳим эмас.

 

Ташкилий инновациялар – бу бизнесни юритишда, иш ўринларини ёки ташқи алоқаларни ташкил этишда янги услубларни ишлаб чиқишдир. Бундай инновациялар бошқарув ва трансакцион харажатларни қисқартириш, ташкилот томонидан ишчиларнинг иш ўринлари (иш вақтлари) билан таъминланганлик даражасини ошириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, бозорда мавжуд бўлмаган активларга йўл топиш ёки етказиб бериш нархини камайтириш йўли билан ташкилот фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган бўлади. Ташкилот бундай ташкилий инновацияларни биринчи бўлиб жорий этган бўлиши муҳим эмас. Бу инновациялар Сизнинг ташкилотингиз ёки бошқа ташкилот томонидан ишлаб чиқилганлигининг аҳамияти йўқ.

 

Бизнесни юритишдаги инновациялар тадбиркорлик фаолиятининг янги ташкилий усулларини ишлаб чиқишни билдиради. Масалан, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: билимларни бошқаришнинг корпоратив усулларини жорий этиш; ходимларнинг савиясини оширишга ва кўчиб юришини камайтиришга мўлжалланган ўқитиш тизимини йўлга қўйиш; ишлаб чиқариш ва етказиб беришни тўлиқ бошқариш, жумладан етказиб бериш занжирини, ишлаб чиқаришни оқилона ташкил қилишни, шунингдек сифатни бошқариш тизимини жорий этиш.

 

Иш ўринларини ташкил этиш бўйича инновациялар – бу ташкилотнинг алоҳида фаолият тури доирасида ёки турли фаолиятлари (таркибий бўлинмалари) ўртасида ишларнинг бажарилиши бўйича ходимлар орасида жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлашнинг янги усулларини йўлга қўйишдир. Шунингдек, фаолиятни структуризация қилиш, яъни фаолиятнинг турли йўналишларини интеграциялаштириш бўйича янги концепцияларини жорий этишдир.

 

Ташкилотнинг ташқи алоқаларидаги янги ташкилий усуллар – бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ташкил қилишнинг янги усулларини йўлга қўйишдир. Яъни булар қуйидагиларни йўлга қўйишни ўз ичига олади: буюртмачилар ёки илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг янги усуллари; етказиб берувчи билан интеграциялашишнинг янги усуллари; ишлаб чиқариш, таъминот, тақсимот соҳасида, кадрлар бўйича ва ёрдамчи саволларни ҳал қилишда субконтракт муносабатлари.

 

Ташкилотда илгари қўлланилган ташкилий услубларга асосланган бизнесни юритишдаги, иш ўринлари ва ташқи алоқаларни ташкил этишдаги ўзгартиришлар – ташкилий инновациялар ҳисобланмайди. Шунингдек, бошқариш стратегияларини шакллантириш ҳам, ўз-ўзидан, инновация ҳисобланмайди. Лекин, бу ташкилий ўзгартиришлар янгича бошқарув стратегиясига мувофиқ ташкилот амалиётида биринчи марта қўлланилаётган бўлса – инновация ҳисобланади.

 

VIII- бўлим.  “Инновацион фаоллик”. Ҳисобот йилида тугалланган инновацияларга эга бўлган ташкилотлар 801-805 сатрларни тўлдирадилар ва бу турдаги инновацияларни (технологик, ташкилий, маркетинг инновацияларини) ишлаб чиқишда ўз кучи ёки бошқа ташкилотларнинг қатнашиш даражасини кўрсатадилар.

 

801-805 сатрлар бўйича 2 устунда ташкилотнинг ўз кучи билан ишлаб чиқилган инновациялар сони кўрсатилади.

 

801-805 сатрлар бўйича 3 устунда ташкилотнинг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда, яъни ўзи ва ҳамкор ташкилотнинг сезиларли даражадаги иштирокида ишлаб чиқилган инновациялар сони кўрсатилади. Улардан 4 устунда илмий-тадқиқот инстититутлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилгани ва 5 устунда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилгани кўрсатилади. Бунда 4 ва 5 устун маълумотлари йиғиндиси 3 устун маълумотларидан кичик ёки тенг бўлади.

 

801-805 сатрлар бўйича 6 устунда ташкилот учун бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган инновациялар сони кўрсатилади. Бу ҳолатда инновацияларни ишлаб чиқиш деганда қуйидагилар назарда тутилади:

 

  • шартнома асосида ташкилот учун, унинг мумкин қадар жуда кам иштирокида (ишланмаларни муайян шароитларга мослаштириш билан чегараланган ҳолда), илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари ва бошқалар томонидан бажарилган тадқиқотлар ва ишланмалар;
  • янги технологияларни (техник ютуқларни) технологик айирбошлаш (патентли ва патентсиз лицензиялар) йўли билан қўлга киритиш.

 

Агар ташкилот қаралаётган даврда бир нечта тугалланган инновацияларга эга бўлган бўлса, у ҳолда у ёки бу инновацияни ишлаб чиқишда ташкилотнинг бунда қатнашиш даражасига қараб бир вақтнинг ўзида бир неча устунларда (2, 3, 4, 5, 6) инновациялар сони кўрсатилиши мумкин.

 

801-805 сатрлар бўйича 1 устун маълумотлари 2,3 ва 6 устунлардаги маълумотлар йиғиндисига тенг бўлиши керак.

 

VIII.I - бўлим. “Ҳисобот йилида ишлаб чиқарилган ва сотилган товарлар, ишлар, хизматлар ҳажми” (ҚҚС ва акцизсиз). Товар, иш, хизматлар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш (806 сатр) – сотиш тартибида ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган(ортилган), шунингдек тўғридан-тўғри алмаштиришга (алмаштириш шартномаси бўйича) ўз кучи билан ишлаб чиқарилган, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати ҚҚС ва акцизсиз жорий юклаб чиқариш баҳоларда, шу жумладан инновацион товар, иш, хизматлар (807 сатр) – жорий йилда турли хил технологик инновациялар асосида (маҳсулот ва жараён инновацияларни амалга ошириш натижасида) ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотларни ўз ичига олади.

 

Инновациявий товарлар, ишлар, хизматлар – охирги уч йил давомида турли даражадаги технологик ўзгартирилган товарлар, ишлар, хизматлар. Янгилиги жиҳатидан инновациявий товарлар, ишлар, хизматлар уч турга ажратилади: ҳисобот йилида биринчи марта ўзлаштирилганлари (808 сатр), охирги икки йил давомида ўзлаштирилганлари (809 сатр) ва охирги уч йил давомида такомиллаштирилганлари (810 сатр). Бундай товарлар, ишлар, хизматлар янги ишлаб чиқариш жиҳозларини қўллашни тақозо қилувчи янги ёки сезиларли яхшиланган ишлаб чиқариш усуллари, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги усуллари ва уларнинг жамланмасини жорий қилишга асосланади. Янги ишлаб чиқариш методларига ишлаб чиқариш соҳасида янги автоматлаштирилган жиҳозни ишга тушириш ёки маҳсулотни қайта ишлаш учун компьютер лойиҳалаш тизими мисол ҳисобланади. Одатда бу - ташкилотда ишлаб чиқарилаётган товар, иш, хизматларга тааллуқли бўлади.

 

Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар 1 устун бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини, 2 устун бўйича эса ортилган(сотилган) саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмини акс эттиради, савдо корхоналари 1 ва 2 устунлар бўйича товар айланмаси ҳажмини акс эттиради, хизмат кўрсатувчи ва буюртма асосида иш бажарувчи корхоналар 1 ва 2 устунлар бўйича реализация қилинган(сотилган) хизматлар ва бажарилган ишлар ҳажмини акс эттиради, бунда 1 ва 2 устун маълумотлари ҳар доим тенг бўлади.

 

3 устунда ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ўз кучи билан бажарилган ишлар ва хизматлар реализация қилинган (ортилган) умумий ҳажмидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига – дунё мамлакатларига эжкспорт қилинган товарлар(ишлар, хизматлар) ҳажми ажратиб кўрсатилади.

 

VIII.II- бўлим. “Ҳисобот йилида инновация фаолият турлари ва молиялаштириш манбалари бўйича технологик, маркетинг ва ташкилий инновацияларга харажатлар”. Ушбу бўлимни ҳисобот йилида технологик, маркетинг ва ташкилий инновацияларни амалга оширган ташкилотлар тўлдирадилар.

 

Технологик, маркетинг ва ташкилий инновацияларга харажатлар бўйича маълумотлар ҳисобот даври учун тақдим этилади. Бунда инновацион жараён (янгиликни жорий қилиш) қайси босқичда эканлигининг аҳамияти йўқ. Бу босқичлар қуйидагича бўлиши мумкин: тугалланиш босқичи - агар асбоб-ускуна ишлаётган, фойдаланишда ўзлаштирилган, яъни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва товарлар (ишлар, хизматлар) чиқарилаётган бўлса; бошланғич, оралиқ босқич – агар янги асбоб-ускуна ҳали йиғилаётган ёки фойдаланишга эндигина тайёр бўлиб, лекин ҳали ишламаган, ишлаб чиқаришда синалмаган ва товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришда фойдаланилмаган бўлса.

 

811- сатрда ҳисобот йилида технологик инновацияларга сарфланган  (жорий ва капитал) харажатлар кўрсатилади. Бу харажатлар ташкилотнинг ўз кучи билан ёки бошқа ташкилотларнинг иш ва хизматларига харажатларни амалга оширган ҳолда технологик жиҳатдан янги ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган товарлар, ишлар, хизматларни ёки уларни ишлаб чиқариш (етказиб бериш) усулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан боғлиқдир.

 

Асосан товарлар, ишлар, хизматлар таннархи ҳисобига амалга оширилувчи жорий харажатлар ўз ичига инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан банд бўлган ходимларнинг иш ҳақисига, уларнинг ижтимоий эҳтиёжлари учун ажратмаларга сарфланган, шунингдек йил давомида ташкилот томонидан амалга оширилган инновация фаолияти таъминоти учун хомашё, материаллар, асбоб-ускуналар ва бошқаларни сотиб олиш каби капитал харажатларга киритилмайдиган харажатларни олади.

 

Капитал қўйилмалари (узоқ муддатли инвестициялар) –  инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан боғлиқ ҳолда амалга ошириладиган, сотиш учун мўлжалланмаган айланмадан ташқари узоқ муддатли (1 йилдан ортиқ фойдаланиладиган) активларни шакллантириш, кенгайтириш, сотиб олишга қилинадиган харажатларни ўзида акс эттиради. Булар ўз ичига инновация фаолиятида фойдаланиш учун машиналар, асбоб-ускуналар, бошқа асосий воситаларни сотиб олишга, шунингдек инновация фаолиятини амалга ошириш мақсадида иншоотларни, ер майдонларини, табиатдан фойдаланиш объектларини сотиб олишга қилинган харажатларини олади.

 

812 ва 813 сатрларда технологик инновацияларга қилинган харажатлар инновация турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади. 812 сатрда маҳсулотлар бўйича инновацияларга, 813 сатрда эса жараёнлар бўйича инновацияларга қилинган харажатлар кўрсатилади. 812 ва 813 сатрлардаги маълумотлар йиғиндиси 811 сатрдаги маълумотга тенг бўлиши керак.

 

814 сатрда маркетинг инновацияларига қилинган харажатлар тўғрисида маълумотлар келтирилади. Маркетинг инновацияларига харажатлар қуйидаги тўртта асосий маркетинг турларига қилинган харажатлар билан боғлиқ. Булар: маҳсулотларнинг дизайни ва қадоқланишидаги ўзгартиришлар; маҳсулотларни сотиш ва тақдимоти бўйича янги услублардан фойдаланиш; маҳсулотларни (хизматларни) товарлар бозорига танитиш ва олиб кириш; янги нарх стратегияларини шакллантириш.

 

Маркетинг инновацияларига харажатлар ташкилот томонидан илгари фойдаланилмаган янги маркетинг услубларини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш билан боғлиқ фаолият турларини ўз ичига олади. Шунингдек, бу харажатлар маркетинг инновациялари билан боғлиқ бўлган янги технологиялар, машиналар, асбоб-ускуналар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш, ходимларни ўқитиш ва тайёрлашга қилинган харажатларни ҳам қамраб олади.

 

Маркетинг инновацияларига харажатлар фақатгина янги маркетинг услубларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан боғлиқ фаолият турини ўз ичига олади. Аммо, ушбу харажатлар таркибига бу услубларни бизнесда кундалик тартибда қўллашга (масалан, маркетинг услубларини қайта жорий қилиш билан боғлиқ ҳолда реклама компанияларига, тасодифий маркетингга, ҳомийликка) қилинган харажатлар киритилмайди. Шунингдек, бундай турдаги харажатларга янги ёки сезиларли даражада яхшиланган маҳсулотларга ёки жараёнларга, ишлаб чиқилган ёки жорий қилинган янги ёки сезиларли даражада яхшиланган маҳсулотлар ёки жараёнларни бозорга тайёрлашга қилинган харажатлар ҳам киритилмайди.

 

Технологик инновациялар доирасида амалга оширилган маркетинг инновацияларига қилинган харажатлар ушбу сатрда келтирилмайди. Маркетинг инновациялари жорий қилинганлиги бўйича 804 сатрни тўлдирган ташкилотлар уларга қилинган харажатларга эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолатда 814 сатр тўлдирилмайди.

 

815 сатрда ташкилий инновацияларга қилинган харажатлар ҳақида маълумотлар келтирилади.

 

Ташкилий инновацияларга харажатлар, одатда, бизнесни юритиш, иш ўринларини ва ташқи алоқаларни ташкил этишнинг янги услубларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқдир.

 

Ташкилий инновацияларга харажатлар янги ташкилий услубларни ишлаб чиқиш, режалаштириш ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолият турларини ўз ичига олади. Шунингдек, бундай харажатлар ташкилий инновациялар билан боғлиқ бўлган янги технологиялар, машиналар, асбоб-ускуналар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олишга, ходимларни ўқитиш ва тайёрлашга қилинган харажатларни ўз ичига олади. Бундай харажатлар тоифасига янги ёки сезиларни даражада яхшиланган маҳсулотлар ёки жараёнларга ҳамда тадқиқод ва ишланмаларга қилинган харажатлар киритилмайди.

 

Икки марта ҳисоблашга йўл қўймаслик мақсадида бирдан ортиқ инновация турларини қамраб олган инновацияларга қилинган харажатлар бир марта кўрсатилади. Масалан, маҳсулотлар бўйича инновациялар билан боғлиқ бўлган маркетинг инновацияларига қилинган харажатлар маҳсулотлар бўйича (технологик) инновацияларга қилинган харажатлар таркибида бир марта ҳисобга олинади. Ёки жараёнлар бўйича инновациялар билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган ташкилий инновацияларга қилинган харажатлар жараёнлар бўйича (технологик) инновацияларга қилинган харажатлар таркибида бир марта ҳисобга олинади.

 

Жараёнлар бўйича инновациялар билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган ташкилий инновацияларга қилинган харажатлар 815 сатрда кўрсатилмайди. Ташкилий инновацияларни жорий қилинганлиги бўйича 805 сатрни тўлдирган ташкилотлар уларга қилинган харажатларга эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолатда 815 сатр тўлдирилмайди.

 

2-5 устунларда инновация фаолиятига қилинган харажатлар молиялаштириш манбалари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади. Жумладан:

 

2 устунда ташкилотнинг ўз маблағлари, жумладан: олинган фойда, ишлаб чиқарилган товарлар, ишлар, хизматларнинг таннархи ҳисобидан;

 

3 устунда Ўзбекистоннинг сиёсий чегараларидан ташқарида жойлашган юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек халқаро ташкилотлардан олинган маблағлар ҳисобидан;

 

4 устунда ташкилотнинг тижорат банкларидан олинган маблағлари ҳисобидан;

 

5 устунда 2-4 устунларда ҳисобга олинмайдиган ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилган инновацияларга қилинган харажатлар кўрсатилади.

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум