Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2018 йил август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2018 йил август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

25.08.2018

      2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).

 

●●      1 январдан 15 июлгача энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 172 240 сўмни (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон), 15 июлдан эса 184 300 сўмни (2.07.2018 йилдаги ПФ-5469-сон) ташкил этади.

 

●●●      Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми). Январь-август ойлари учун солиқ солиш мақсадида ЭКИҲ 1 377 920 сўмни (172 240 х 8) ташкил қилади.

 

●●●●      2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).

 

●●●●●      ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

 

●●●●●●      2018 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ ставкаси

1 377 920 сўмгача

0%

1 377 921 сўмдан 6 889 600 сўмгача

(5 х 1 377 920)

1 377 920 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

6 889 601 сўмдан 13 779 200 сўмгача

(10 х 1 377 920)

413 376 сўм + 6 889 600 сўмдан ортиқ сумманинг 16,5%и

13 779 201 сўм ва ундан юқори

1 550 160 сўм + 13 779 200 сўмдан ортиқ сумманинг 22,5%и

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Йил бошидан 15 июлга қадар у ойига 150 000 сўмдан, 15 июлдан эса 160 000 сўм иш ҳақи олди. Июль ойи учун иш ҳақи 155 454,55 сўмга тенг. Январь-август ойлари учун жами даромад 1 215 454,55 сўмни (150 000 х 6) + 155 454,55 + 160 000) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 377 920 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 215 454,55 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 800 сўмга (160 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 147 200 сўм (160 000 – 12 800) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходим йил бошидан 15 июлга қадар ойига 720 000 сўмдан, 15 июлдан эса 770 000 сўм иш ҳақи олди. Июль ойи учун иш ҳақи 747 272,73 сўмга тенг. Январь-август ойлари учун жами даромад 5 837 272,73 сўмни (720 000 х 6) + 747 272,73 + 770 000) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(5 837 272,73 – 1 377 920) х 7,5% = 334 451,45 сўмга тенг.

Январь-июль ойларида 289 619,45 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 44 832 сўмга (334 451,45 – 289 619,45) тенг.

Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 89 187,05 сўмни ((5 837 272,73 – 1 377 920) х 2%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 77 231,85 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 11 955,2 сўмни (89 187,05 – 77 231,85) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 32 876,8 сўм (44 832 – 11 955,2) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 61 600 сўмни (770 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 663 568 сўм (770 000 – 44 832 – 61 600) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 050 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 120 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 088 181,82 сўмга тенг. Январь-август ойлари учун жами даромад 8 508 181,82 сўмни (1 050 000 х 6) + 1 088 181,82 + 1 120 000) ташкил қилади.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–август ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

413 376 + (8 508 181,82 – 6 889 600) х 16,5% = 680 442 сўм.

Январь-июль ойларида 586 068 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 94 374 сўмга (680 442 – 586 068) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 142 605,24 сўмни ((8 508 181,82 – 1 377 920) х 2%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 123 650,4 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 18 954,84 сўмни (142 605,24 – 123 650,4) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 75 419,16 сўм (94 374 – 18 954,84) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 89 600 сўмни (1 120 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 936 026 сўм (1 120 000 – 89 600 – 94 374) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 850 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 980 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 920 909,09 сўмга тенг. Январь-август ойлари учун жами даромад 15 000 909,09 сўмни (1 850 000 х 6) + 1 920 909,09 + 1 980 000) ташкил қилади.

22,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–август ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

1 550 160 + (15 000 909,09 – 13 779 200) х 22,5% = 1 825 044,55 сўм.

Январь-июль ойларида 1 573 314,55 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 251 730 сўмга (1 825 044,55 – 1 573 314,55) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 272 459,78 сўмга ((15 000 909,09 – 1 377 920) х 2%) тенг.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 236 304,58 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 36 155,20 сўмни (272 459,78 – 236 304,58) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 215 574,8 сўм (251 730 – 36 155,20) ЖШДС ўтказилади.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 158 400 сўмни (1 980 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 569 870 сўм (1 980 000 – 251 730 – 158 400) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 850 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 980 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 920 909,09 сўмга тенг. Январь-август ойлари учун жами даромад 15 000 909,09 сўмни (1 850 000 х 6) + 1 920 909,09 + 1 980 000) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

15 000 909,09 – 1 377 920 х 4 = 9 489 229,09 сўмга тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

413 376 + (9 489 229,09 – 6 889 600) х 16,5% = 842 314,8 сўм.

Январь-июль ойларида 719 719,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 122 595,6 сўмга (842 314,80 – 719 719,2) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 162 226,18 сўмни ((9 489 229,09 – 1 377 920) х 2%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 139 850,18 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 22 376 сўмни (162 226,18 – 139 850,18) ташкил қилади.

Бюджетга 100 219,6 сўм (122 595,6 – 22 376) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 158 400 сўмни (1 980 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 699 004,4 сўм (1 980 000 – 122 595,6 – 158 400) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 265 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 353 550 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 200 000 сўм моддий ёрдам берилган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 313 300 сўмга тенг. Январь-август ойлари учун жами даромад 12 456 850 сўмни (1 265 000 х 6) + 2 200 000 + 1 313 300 + 1 353 550) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 10 389 970 сўмга (12 456 850 – 2 066 880) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

413 376 + (10 389 970 – 6 889 600) х 16,5% = 990 937,05 сўм.

Январь-июль ойларида 858 027,3 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 132 909,75 сўмга (990 937,05 – 858 027,3) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 180 241 сўмни ((10 389 970 – 1 377 920) х 2%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 156 614,8 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 23 626,2 сўмни (180 241 – 156 614,8) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 109 283,55 сўм (132 909,75 – 23 626,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 108 284 сўмни (1 353 550 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 112 356,25 сўм (1 353 550 – 132 909,75 – 108 284) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 300 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 390 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 800 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Июль ойи учун иш ҳақи 1 349 090,91 сўмга тенг. Январь-август ойлари учун жами даромад 12 339 090,91 сўмни (1 300 000 х 6) + 1 349 090,91 + 1 800 000 + 1 390 000) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 11 305 650,91 сўмга (12 339 090,91 – 1 033 440) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

413 376 + (11 305 650,91 – 6 889 600) х 16,5% = 1 142 024,4 сўм.

Январь-июль ойларида 1 003 100,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 138 924 сўмга (1 142 024,4 – 1 003 100,4) тенг.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 198 554,62 сўмга ((11 305 650,91 – 1 377 920) х 2%) тенг.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 174 199,42 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 24 355,2 сўмни (198 554,62 – 174 199,42) ташкил қилади.

Бюджетга 114 568,8 сўм (138 924 – 24 355,2) ЖШДС ўтказилади.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 111 200 сўмни (1 390 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 139 876 сўм (1 390 000 – 138 924 – 111 200) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 300 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 390 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 500 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 349 090,91 сўмга тенг. Январь-август ойлари учун жами даромад 14 339 090,91 сўмни (1 300 000 х 6) + 2 300 000 + 1 500 000 + 1 349 090,91 + 1 390 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 377 920 х 4 = 5 511 680 сўм) чиқариб ташланади;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

10 539 090,91 – 5 511 680 + 2 300 000 – 2 066 880 + 1 500 000 – 1 033 440 = 5 727 090,91 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(5 727 090,91 – 1 377 920) х 7,5% = 326 187,82 сўм.

Январь-июль ойларида 286 527,82 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 39 660 сўмга (326 187,81 – 286 527,82) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 86 983,42 сўмни ((5 727 090,91 – 1 377 920) х 2%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 76 407,42 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар10 576 сўмни (86 983,42 – 76 407,42) ташкил қилади.

Бюджетга 29 084 сўм (39 660 – 10 576) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 111 200 сўмни (1 390 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 239 140 сўм (1 390 000 – 39 660 – 111 200) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 800 000 сўмдан, 15 июлдан эса 850 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 827 272,72 сўмга тенг. Январь-август ойлари учун жами даромад 6 477 272,72 сўмни (800 000 х 6) + 827 272,72 + 850 000) ташкил қилади.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида жорий йилдаги жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–август ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(6 477 272,72 – 1 377 920) х 7,5% = 382 451,45 сўмга тенг.

Январь-июль ойларида 331 619,45 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 50 832 сўмга (382 451,45 – 331 619,45) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 101 987,05 сўмга ((6 477 272,72 – 1 377 920) х 2%) тенг.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 88 431,85 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 13 555,2 сўмни (101 987,05 – 88 431,85) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 37 276,8 сўм (50 832 – 13 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 731 168 сўм (850 000 – 50 832 – 68 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 22,5%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 13 779 200 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 22,5%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–июль ойлари учун ЖШДС суммаси 1 457 386,36 сўмга (6 477 272,72 х 22,5%) тенг.

Январь-июль ойларида 1 266 136,36 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойида унинг суммаси 191 250 сўмни (1 457 386,36 – 1 266 136,36) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (2%) ҳисоблаб ёзилади.

Январь–август ойларида уларнинг суммаси 129 545,45 сўмни (6 477 272,72 х 2%) ташкил қилади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 112 545,45 сўм ўтказилган, август ойи учун 17 000 сўм (129 545,45 – 112 545,45) ўтказилади.

Бюджетга 174 250 сўм (191 250 – 17 000) ЖШДС ўтказилади.

Август ойи учун суғурта бадаллари 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 590 750 сўм (850 000 – 191 250 – 68 000) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 850 000 сўмдан, 15 июлдан эса 900 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 877 272,73 сўмга тенг. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади. Январь-август ойлари учун жами даромад 6 877 272,73 сўмни (850 000 х 6) + 877 272,73 + 900 000) ташкил қилади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўм.

Январь-август ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(6 877 272,73 – 1 377 920) х 7,5% = 412 451,45 сўм.

Январь-июль ойларида 357 869,45 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойидаги солиқ суммаси 54 582 сўмга (412 451,45 – 357 869,45) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 109 987,05 сўмга ((6 877 272,73 – 1 377 920) х 2%) тенг.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 95 431,85 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 14 555,2 сўмни (109 987,05 – 95 431,85) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 40 026,8 сўм солиқ (54 582 – 14 555,20) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 72 000 сўмни (900 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 698 418 сўм иш ҳақи (900 000 + 1 000 000 – 75 000 – 54 582 – 72 000) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 200 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 280 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 243 636,37 сўмга тенг. Январь–август ойларидаги жами даромад 9 723 636,37 сўмни (1 200 000 х 6) + 1 243 636,37 + 1 280 000) ташкил этди. Март ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

9 723 636,37 – 3 000 000 = 6 723 636,37 сўм.

7,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–август ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(6 723 636,37 – 1 377 920) х 7,5% = 400 928,73 сўм.

Январь-июль ойларида 355 346,73 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 45 582 сўмга (400 928,73 – 355 346,73) тенг.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 106 914,33 сўмни ((6 723 636,37 – 1 377 920) х 2%) ташкил этади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 94 759,13 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 12 155,2 сўмни (106 914,33 – 94 759,13) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 33 425,8 сўм (45 581 – 12 155,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 102 400 сўмга (1 280 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 632 019 сўм (1 280 000 – 500 000 – 45 581 – 102 400) иш ҳақи тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ Илгари мазкур ҳисобот йилида ишламаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Март ойида мазкур ҳисобот йилида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 1 400 000 сўм маош белгиланди. 15 июлдан маош 1 500 000 сўмгача оширилди. Июль ойи учун иш ҳақи 1 454 545,46 сўмга тенг. Март-август ойлари учун даромад 8 554 545,46 сўмни (1 400 000 х 4) + 1 454 545,46 + 1 500 000) ташкил этди.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва март-август ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

413 376 + (8 554 545,46 – 6 889 600) х 16,5% = 688 092 сўм.

Март-июль ойларида 531 018 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 157 074 сўмга (688 092 – 531 018) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 143 532,51 сўмни ((8 554 545,46 – 1 377 920) х 2%) ташкил этади.

Март-июль ойларида ШЖБПҲга 116 977,31 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 26 555,2 сўмни (143 532,51 – 116 977,31) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга 130 518,8 сўм (157 074 – 26 555,20) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 120 000 сўмга (1 500 000 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 1 222 926 сўм (1 500 000 – 157 074 – 120 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.


_____________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 30.01.2018 йилдаги 4-5 (1224-1225)-сонида, февраль ойи учун 27.02.2018 йилдаги 9 (1229)-сонида, март ойи учун 23.03.2018 йилдаги 12 (1232)-сонида, апрель ойи учун 24.04.2018 йилдаги 17 (1237)-сонида, май ойи учун 22.05.2018 йилдаги 21 (1241)-сонида, июнь ойи учун 19.06.2018 йилдаги 25 (1245)-сонида, июль ойи учун 24.07.2018 йилдаги 30 (1250)-сонида чоп этилган.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16