
Мол-мулкни хатлашнинг суд тартиби зарурми?
Жиноий иш доирасида мол-мулкни хатлаш долзарб муаммо ҳисобланади. Ушбу материалда тадбиркорлик субъектлари манфаатлари нуқтаи назаридан мулкнинг суд ҳимояси чоралари таклиф қилинаётир

ОХС Пленуми қурилиш пудрати масалаларига бағишланди
Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, унда “Қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди

Ёш миллионерлар пулларини қандай бошқаришади?
Пул дабдабали ҳаёт кечириш, кўп орзу-истакларни амалга ошириш, қимматбаҳо буюмларни сотиб олиш, обрў-эътиборни оширишга ёрдам беради. Қайсидир маънода инсонни бахтиёр қилишга ҳам қодир. У қанча кўп бўлгани сайин камдек туюлаверади...

Тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларига солиқлар бўйича имтиёзлар берилди
Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ–2687-сон «2017 - 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди

Қурилиш индустриясига инвестициялар жалб этилмоқда
Президентнинг 28.09.2016 йилдаги ПҚ–2615-сон қарори билан 2016-2020 йилларда қурилиш индустриясини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинди

179 нафар киши Ўзбекистон фуқаросига айланди
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига 179 нафар киши қабул қилинди. 20.12.2016 йилда Президентнинг тегишли Фармони имзоланди ҳамда “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди

Хорижий валютадан фойдаланиш муддати узайтирилди
Президентнинг 20.12.2016 йилдаги ПФ–4891-сон Фармони билан Президентнинг 27.06.1995 йилдаги ПФ–1193-сон “Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиришлар киритилди

Фасадни ўзгартиришни ЯИДХП орқали келишиш мумкин
Янги хизмат онлайн режимида бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ижрочи ҳисобланади

Педагогларни қандай баҳолашади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори (рўйхат рақами 2849, 2016 йил 21 декабрь) билан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Таъсис ҳужжатларининг намунавий шакллари тасдиқланди
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2848, 2016 йил 20 декабрь) билан Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шакллари тасдиқланди

Инкассо электрон кўринишда қўйилиши мумкин
Марказий банк бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2155-2, 2016 йил 21 декабрь) билан Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Маъмурий тартиб-таомиллар механизми такомиллаштирилмоқда
Адлия вазирлигида “Маъмурий тартиб-таомиллар механизмини такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил қилинди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг бугунги кундаги янги босқичи ҳақида батафсил ва тўлиқ маълумот берилди

Миллий сертификатлаш доирасида имтиҳонлар ўтказилди
16 декабрдан 18 декабрга қадар Бухгалтерлар ва аудиторлар имтиҳон марказида («Buxgalterlar va auditorlar imtixon markazi» МЧЖ) бухгалтерларни миллий сертификатлаш доирасида имтиҳонлар бўлиб ўтди

Автоташувчилар тахограф карточкаларини агентликдан олишлари мумкин
Автоташувчилар томонидан тахограф карточкаларини олиш тартиби белгиланди. Бунинг учун Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика марказига («ATRNTT Respublika markazi» ДК) мурожаат этиш зарур

2017 йилда арзон қишлоқ уйлари қандай қурилади
Президентнинг “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги Қарори билан кенг кўламли янги уй-жой фондини қуриш кўзда тутилган. Пойтахтимизда ўтказилган матбуот анжуманида “Қишлоқ қурилиш банк” вакиллари мазкур ҳужжатни рўёбга чиқаришга тааллуқли тафсилотлар хусусида тўхталиб ўтишди

Объектни ЯИДХП орқали қайта ихтисослаштириш мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари портали матбуот маркази Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг янги хизмати йўлга қўйилганини эълон қилди. У юридик ва жисмоний шахсларга объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома олиш учун электрон ариза бериш имконини яратади

Ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди
21.12.2016 йилда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарори имзоланди

Ўзбекистонда интернет-дўконни қандай очиш мумкин?
Ўзбекистонда электрон тижорат – жуда кўп муҳокама этиладиган, аммо амалиётда кам рўёбга чиқариладиган мавзу. 2015 йилнинг май ойида янги таҳрирда қабул қилинган «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун ҳам бу соҳада шов-шувга сабаб бўлмади. Нега тадбиркорлар интернет-дўконлар очишга шошилмаётир, амалда бу ҳақиқатан ҳам мураккаб масалами? Қуйида шуларга ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз

Қачон валютада ҳақ тўлаш мажбурий?
2017 йил 1 январдан Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг алоҳида нормалари кучга киради. Шу вақтдан бошлаб хорижий фуқароларга меҳмонхоналарда жойлаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади. Мазкур ўзгаришларнинг кучга кириши билан боғлиқ муаммоли саволлар ҳақида мазкур мақолада танишасиз.

ТТЗда янги бозор қурилади, Салор бўйи соҳили ободонлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2016 йилдаги 400-сон ВМҚ билан 2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди

Эмитент, маълумотни тўғри ошкор қилинг
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 2383-4, 2016 йил 13 декабрь) билан Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2383, 2012 йил 31 июль) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

НҲҲ лойиҳалари: кичик бизнесда ходимлар сони ортмоқда
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига қатор тузатишларни сақлайдиган лойиҳа эълон қилинди

НҲҲ лойиҳалари: алоҳида валюта режими нимани англатади?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эркин иқтисодий зоналарда алоҳида валюта режимининг амал қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди

Товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат 1 кунда берилади
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2131-2, 2016 йил 14 декабрь) билан Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

ФҲДЁ қандай қоидалар бўйича ишлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари тасдиқланди (кейинги ўринларда – Қоидалар), илгари амалда бўлган таҳрири (12.04.1999 йилдаги 171-сон ВМҚ билан тасдиқланган) эса ўз кучини йўқотди. Ушбу шарҳда кўрсатилган таҳрирларнинг қиёсий таҳлили келтирилган

Давлат бошқарувчиси, бизнес-режани 15 декабргача топширинг
Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 1394-7, 2016 йил 16 декабрь) билан Давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар ва ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1394, 2004 йил 30 июль) тузатишлар киритилди

Факторинг шартномасини тузиш учун банкка ҳисоботлар керак
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 953-3, 2016 йил 14 декабрь) билан Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 953, 2000 йил 3 август) тузатишлар киритилди

Актёрлар ўзгарса-ю, бироқ бизнес давом этаверса...
Энг “нотинч” касблар рейтингида директор ва бухгалтер пастки ўринларда эмас. Аксарият ҳолларда ўз ташкилотлари муассислари учун ўзига хос юридик тансоқчи ролини ўташлари бунинг асосий сабабидир. Оқибатда кимгадир — даромад, кимга эса — жазо тайин. Ушбу мақолада бизнес мулкдорларининг масъулияти хусусида сўз юритамиз

1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Жорий йилнинг октябригача пенсияларни тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш хизмати, хусусан стаж ва иш ҳақига оид электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлай бошлайди.

Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади
Кўп тармоқли марказий поликлиникалар марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантирилади.

Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилди.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Қурбон ҳайити 6 июнда нишонланади
2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангнинг олдини олиш қоидалари белгиланди
ИЛМА директорининг буйруғи билан ҳуқуқлари бузилган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини ҳимоя қилиш усуллари, манфаатпарастлик мотивлари билан ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилган иштирокчиларни жавобгарликка тортиш механизми белгиланди.

Ижарага берилган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги қандай оширилади
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекциялари ташкил этилади.

Миллий қайта суғурта компанияси ташкил этилмоқда.
Компаниянинг устав фонди 300 млрд сўмни ташкил этади, фаолият йўналишлари орасида – тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларни, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги хатарларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш вазифалари бор.