
Ҳар бир маҳаллада «маҳалла назорати» гуруҳи ташкил этилади
Шунингдек маҳалла раиси сўрови шаклидаги жамоатчилик назорати ташкил этилмоқда.

Давлат органлари учун ягона кадр ҳисоби жорий этилмоқда
Турли даражадаги раҳбарларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ягона автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади

Йил якунида темир йўл орқали юк ташишнинг янги қоидалари жорий этилади
Транспорт вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юкларни ташиш қоидалари тасдиқланди. Улар 24.12.2023 йилдан кучга киради.

Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати қандай кўрсатилади
Мазкур соҳадаги ваколатли орган – Адлия вазирлиги ҳисобланади.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди
Улар 4 синф, 20 та позиция ва 42 та субпозиция бўйича таснифланади

Республикага келтирилаётган баъзи ускуналар божхона тўлови ва ққсдан озод этилади
Кўрилаётган чоралар саноат ишлаб чиқаришини хомашё билан узлуксиз таъминлашга қаратилган.

Электрон ҳукуматни жорий қилиш бўйича мамлакат рейтингини қандай яхшилаш мумкин
2024 йил 1 июндан бошлаб янги рақамли хизматлар ва сервислар, қоида тариқасида, биринчи навбатда ЯИДХПнинг мобиль иловасида жорий этилади.

ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармаси шакллантирилмоқда
Жамғарма миқдори – 20 млн евро.

Нотариуслар кадастр органларидан кўпроқ маълумот олишади
Эндиликда улар ер участкаларидаги дов-дарахтлар ҳақида хабардор қилинади.

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга 6 трлн сўм ва $1,2 млрд йўналтирилади.
Маблағлар «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида сарфланади.

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари тасдиқланди
Иссиқлик таъминоти хизматларининг аҳоли учун белгиланадиган нархлари жорий куз-қиш мавсумида оширилмайди.

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилмоқда
Уларга ҳалок бўлган ҳарбийнинг 12 йиллик ойлик иш ҳақи тўлаб берилади.

Кимлар «Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланади
Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 13 октябрь – Табиий офатлар хатарини камайтириш халқаро куни арафасида Фанлар академияси президенти томонидан топширилади.

Янги таҳрирдаги «Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонун кучга кирди
1999 йилда қабул қилинган қонунда давлат чегараси билан боғлиқ асосий тушунчалар берилмаган, ҳуқуқбузарликларнинг алоҳида тоифалари таснифи йўқ эди.

Шаҳарсозлик соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилмоқда.

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
2023 йил 14 сентябрда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Идоравий кўриқлаш хизмати ходимларининг энг кўп сони белгиланди
Миллий гвардия Қўмондони томонидан идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари постини шакллантириш тартиби белгиланмоқда.

Жорий йилда қандай ислоҳотлар якунланади
Президент «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорни имзолади.

Кемачилик соҳасида хавфсизликни таъминлаш қоидалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан кемаларнинг сув йўлларида ҳаракатланиш тартиби, уларга техник хизмат кўратиш ва таъмирлаш қоидалари, кемаларни фойдаланишдан чиқариш шартлари ва бошқа ишларни тартибга солувчи қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Ягона миллий баҳолаш стандарти янгиланади
Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси: асосий ғоялар
Стратегиянинг асосий ғоялари – Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиши, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш ва бошқа масалалардан иборат.

Юридик шахслар учун энергия ресурслари тарифлари ўзгариши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Жамоатчилик муҳокамаси 23.09.2023 йилгача давом этади.

Оналар ва болалар саломатлиги маркази ташкил этилмоқда
Ҳудудий перинатал марказлари, «Она ва бола скрининг» марказлари негизида унинг филиаллари ташкил этилади.

Инвесторлар учун айрим давлат хизматлари махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан кўрсатилади
Улар қаторида – инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, иштирокчиларни рўйхатга олиш ва улар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ижара шартномаларини имзолаш тадбирлари бор.

Давлат ҳисобидан жалб этилган адвокатлар учун тўлов ҳақи миқдорини табақалаштириш режалаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қандай ўзгаришлар юз беради
Хусусан, унинг тузилмасига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўтказилади.

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари: корхоналар қандай молиявий қўллаб-қувватланади
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги майнинг учун рухсатнома беради
Рухсатномасиз фаолият учун БҲМнинг 150 баравари миқдорда жарима қўлланилади.

1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Жорий йилнинг октябригача пенсияларни тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш хизмати, хусусан стаж ва иш ҳақига оид электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлай бошлайди.

Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади
Кўп тармоқли марказий поликлиникалар марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантирилади.

Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилди.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Қурбон ҳайити 6 июнда нишонланади
2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангнинг олдини олиш қоидалари белгиланди
ИЛМА директорининг буйруғи билан ҳуқуқлари бузилган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини ҳимоя қилиш усуллари, манфаатпарастлик мотивлари билан ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилган иштирокчиларни жавобгарликка тортиш механизми белгиланди.

Миллий қайта суғурта компанияси ташкил этилмоқда.
Компаниянинг устав фонди 300 млрд сўмни ташкил этади, фаолият йўналишлари орасида – тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларни, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги хатарларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш вазифалари бор.

Ижарага берилган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги қандай оширилади
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекциялари ташкил этилади.