Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Давлат Назаров: «Direktor.uz да онлайн-курсдан ўтди, малака имтиҳонига навбат келди»

25.07.2018

Рус тилида ўқиш

Ўнлаб фойдаланувчилар Direktor.uz сайтида онлайн-курсдан ўтишди. Улар орасида «Daewoo Textile» ХК МЧЖ (Фарғона) бош менежери Давлат Назаров ҳам бор.  Шу муносабат билан у norma.uz портали мухбирининг саволларига жавоб берди.


– Давлат, нима сабабдан Direktor.uz ресурсидан фойдаланишга қарор қилдингиз?


– Мен оилавий бизнесни очишни режалаштиряпман. Direktor.uz дан фойдаланишни бошлаганимда, ўз билим ва кўникмаларимни мустақил баҳолаш истагида эдим. Стартапни муваффақиятли ривожлантириш учун яна ўқиб-ўрганиш зарур экан. Тизимда буни амалга ошириш имконияти мавжудлиги жуда қўл келди. Йирик корхонадаги жамоада ишлаш ва тадбиркорлик фаолияти, айниқса раҳбар лавозимида ишлаш – булар бир-биридан фарқ қилади. Буни Direktor.uz даги машғулотлар ҳам тасдиқлайди. Бешинчи дарсгача тест топшириқларини ечишда ҳеч қандай қийинчиликлар бўлмади, кейин эса ўқув материалига мурожаат қилишга тўғри келди.


Direktor.uz да ўқув материалини ўқиш ва видеодарсларни кўриш орқали билим олиш мумкин. Қайси усул сизга кўпроқ маъқул келди? 


– Назаримда, босма материал осон ўзлаштирилади, шу боис мен асосан материалларни ўқидим. Тушуниш ва ёдда сақлаб қолишда карикатуралар ёрдам беради. Лекин бошқа тарафдан қарайдиган бўлсак, ресурсни ишлаб чиқувчилар томонидан имконият даражасида ўқитишнинг турли йўлларидан, хусусан, видеодарслардан ҳам фойдаланиш назарда тутилган. Булар ёрдамида кўпчилик зарур билимларни эгаллаши мумкин.


– Сизнингча, Direktor.uz бошловчи тадбиркор учун ёрдамчи бўла оладими?


–  Агар инсонда тадбиркорликка қобилият бўлса-ю, лекин маълум билим ва кўникмалар етишмаса, ресурс албатта ёрдам беради. Бу ерда бизнес-режани тўғри тузиш, корхона юридик шаклини тўғри танлаш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳоказолар ҳақидаги зарур маълумотларни топиш мумкин. Шахсан мен учун ресурс жуда фойдали бўлди.


Олег Гаевой суҳбатлашди.

 


Комментарии (2)

Добавить комментарий

Гость_Gayrat b :

2018-07-28 03:28:48

Direktor.uz saytida 2. Bolim yani Tushum bulimida 426000 sum bilan bogliq savolni javobini topolmadim. Shuni tugri javobini qanaqa hisoblanadi? Shu aytvorsayizlar. Rahmat oldindan!

Гость_ЦПР "Норма" :

2018-07-30 10:18:01

Ассалому алейкум, Гайрат! Давр бошида 34000 сум булга, охирида 30000 у олган, демак 4000 сум Давр давомидаги 426 000 олинган маблагларга кушилади.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2020-01-14
  • USD:9550.76 (+42.87) сум
  • EUR:10620.45 (+11.55) сум
  • RUB:156.59 (+3.16) сум