Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иш ҳақидан солиқлар ва бошқа тўловларни қандай қилиб тўғри ушлаб қолиш керак?

28.06.2018

Рус тилида ўқиш

Солиқ солиш – иш ҳақини ҳисоблашдаги энг мураккаб жараён. «Norma» профессионал ривожланиш марказида бўлиб ўтадиган «Иш ҳақи – бошланғич маълумотдан амалиётгача» навбатдаги ўқув курсида ана шу мавзу ёритилади. Машғулотлар 2 июлдан бошланади.

 

Иш ҳақи ҳисоблашда иш берувчи билан ходимларнинг вакиллик органлари ўртасида тузилган жамоа шартномалари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган тўловларга солиқ солишда қийинчиликлар юзага келади, – дея қайд этади «Norma» ПРМ ўқитувчиси Ольга Шабанова.

 

Аудиторлик текширувлари ва солиқ инспекцияси текширувлари якунланганда нохушликларга дуч келмаслик учун солиқ солишнинг нозик жиҳатларини яхши билиш лозим.

 

Амалиётдан мисол. Ходимга моддий ёрдам ҳисобланди. Бухгалтер иш ҳақининг ушбу қисмидан солиқларни ушлаб қолаётганда моддий ёрдамга қуйидаги ҳолларда ЖШДС солинмаслигини ёдда тутиши лозим:

  • фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишга – тўлалигича;
  • бола туғилиши, қариндоши вафот этиши, никоҳдан ўтиши муносабати билан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун – 12 ЭКИҲ миқдорида.

 

Ўқув курси доирасида нафақат иш ҳақига солиқ солиш масалалари кўтарилади. Маърузачи Ольга Шабанова меҳнатга ҳақ тўлашга оид барча: кадрлар ишини юритишдан тортиб солиқ ҳисоботларини тайёрлашгача бўлган асосий жиҳатларга эътибор қаратмоқчи.

 

Асосийси! Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларни рўйхатдан ўтиш чоғида анкетада ёки ўқиш жараёнида олдиндан бериб, курс давомида уларга жавоб оладилар. 

 

Ушбу ҳавола орқали ўтиб, курс дастури билан танишиш ва унга ёзилиш мумкин.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум