Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мўмин Ашуров: «Вir.uz тизими билан ҚҚС ҳақида ҳамма нарсани билиб олиш осон»

04.12.2018

Рус тилида ўқиш

«Norma» ПРМ «ҚҚС – нималарга эътибор бериш лозим» оммабоп курси доирасида ўқитишни ташкил этишга ёндашувни ўзгартирди. Натижада машғулотлар тугаганидан кейин тингловчиларнинг аксарияти якуний тестлардан муваффақиятли ўтмоқдалар. Марказ директори Мўмин Ашуров инновациялар ҳақида батафсил сўзлаб берди. 

 

– Мўмин Хуррамович, нима сабабдан ўқитиш услубиятини ўзгартиришга қарор қилинди?

 

– Биз таълим сифатини оширишга уриндик. Курс ҳар бири 4 академик соатдан иборат 3 та машғулотни ўз ичига олади. Илгари бу машғулотлар кетма-кет уч кун ўтказилар эди. Тингловчиларда мустақил ишлаш ва ўтилган материални мустаҳкамлаш учун деярли вақт бўлмаганлиги боис самарадорлик юқори эмас эди.

 

– Ҳозир машғулотлар қандай ташкил этилган?

 

– Уларнинг сони ўзгармади – 4 соатдан 3 та машғулот. Машғулотлар ўртасида тингловчиларга bir.uz тизими ёрдамида мавзу билан мустақил равишда чуқур танишиб чиқиш учун 3–5 кун берамиз. Энди кундузги ўқиш маърузалар эмас, тренинглар шаклида ўтказилаяпти. Биринчи куни ўқитувчи Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСга оид барча асосий қоидаларни батафсил муҳокама қилади. Сўнг иштирокчиларга олинган ахборотни ўзлаштириш, bir.uz тизимининг ўқув материаллари ва тестлари орқали олган билимларини мустаҳкамлаш учун бир неча кун берилади.

 

Иккинчи машғулотда ҚҚС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби ва ҳисобот шаклларини кўриб чиқамиз. Шунингдек тестдан ўтаётганда тингловчиларда юзага келган ҳар қандай саволларни муҳокама қиламиз. Ушбу машғулотдан кейин иштирокчиларга материални мустаҳкамлаб олиш учун яна уч-тўрт кун берилади.

 

Ва, ниҳоят, курснинг 3-кунида қолган барча масалаларни муҳокама қиламиз. Сўнгра тингловчилар якуний тест топширадилар.

 

Вir.uz тизимидан фойдаланган ҳолда ўқиган тингловчиларнинг билимларни ўзлаштириш даражаси қандай?

 

– Машғулотлар пайтида улар берадиган саволлар савияси ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Илгари асосан атамалар борасида савол берар эдилар. Энди тингловчилар мураккаб амалий вазиятларни қандай ҳал этиш мумкинлиги билан кўпроқ қизиқмоқдалар. Якуний тест натижалари ҳам кишини қувонтиради. Деярли барчалари ундан муваффақиятли ўтмоқдалар. Шу сабабли кундузги ва масофавий таълим усулларини ўзида жамлаган мазкур услубиятни бошқа малака ошириш курсларига ҳам жорий этмоқдамиз.

 

Масалан, «Бухгалтерия ҳисоби асослари» курси тингловчилари 5 иш куни давомида мустақил ишлайдилар, шанба куни – кундузги машғулотда эса ўқитувчи билан мураккаб масалаларни муҳокама қиладилар. Бундай ёндашув аудиторияда ишлаш самарадорлигини оширади.

 

– Бошқа ўқув марказлари ушбу инновацион ўқитиш технологиясидан фойдалана оладиларми?

 

– Ҳозир айнан шу ҳақда ўйлаяпмиз. Бирон-бир ўқув маркази таълим самарадорлигини сезиларли даражада оширмоқчи бўлса – бош устига! Ҳозир солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими бўйича курсларга талаб катта. ҚҚС, фойда, ер ва мол-мулк солиқларини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш ва тўлашни анъанавий равишда ўқитиш мушкул. Вir.uz тизимидан фойдаланиш янги билимларни ўзлаштириш даражасини оширишда, бунга кетадиган вақтни қисқартиришда ёрдам беради. У бухгалтерлар учун ишлаб чиқилган, унга кўп меҳнат сарфланган, у ва ўз ўқитиш услубиятимиз билан ўртоқлашишга тайёрмиз.   

 

Таҳририятдан: «Norma» профессионал ривожланиш марказининг «ҚҚС – нималарга эътибор бериш лозим» навбатдаги курсига ёзилиш мумкин. Шошилинг, ажратилган жойлар сони чекланган!

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16