Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Янги солиқ солиш тизими шароитида бизнес юритиш учун қандай тайёргарликлар кўриш керак?

13.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

2019 йилдан бошлаб, тадбиркорлар янги Солиқ кодекси бўйича солиқ тўлайдилар. Агар корхона ҚҚСга ўтилиши туфайли келиб чиқадиган оқибатларни ҳисобга олмасдан, кейинги йилга шартнома тузишни бошласа, натижа анча нохуш бўлиши мумкин. Шу боис энг прагматик тадбиркорлар салбий оқибатларни енгиллаштириш чора-тадбирларини кўришга имконият бўлиши учун ҳозирданоқ солиқ юкини прогноз қилишяпти.  

 

Солиқ солишнинг янги тизимида бизнесда солиқ юкини қандай аниқ ҳисоб-китоб қилиш мумкин? Бу саволга жавоб топишда «Norma» профессионал ривожланиш маркази ёрдам беради. Бу ерда кичик бизнес вакиллари учун махсус тренинглар туркуми ўтказилди.

 

– Тренинглар кўпчиликда янги солиқ концепциясига муносабат мантиқ ва ҳисоб-китобларга эмас, ҳиссиётларга қурилаётганлигини кўрсатди. Бошланиши шундай бўляпти. Тренингларимиз бундай муносабатни ўзгартиришга йўналтирилади, - деб таъкидлайди  CIPA сертификати, DipIFR дипломи соҳиби, прогнозлаштириш услубияти муаллифи ва тренинглар бошловчиси Игорь Аипкин. – Биз бу концепцияни мақтамаймиз ҳам, танқид ҳам қилмаймиз, биз фақат оқибатларни ҳисоб-китоб қилишга ўргатамиз.

 

Тингловчилар «Norma» ПРМда иш учун зарур билимлар, кўникмалар ва материалларга эга бўладилар. Улар умумбелгиланган солиқ солиш тизими бўйича солиқларни ҳисоблаб чиқариш услубияти билан танишадилар. Кўпчилик учун бу янгилик ҳисобланади ва улар соддалаштирилган тартиб бўйича ишлаганликлари боис маълум қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Машғулотларда иштирокчилар ҳисоб-китобларни анча соддалаштирадиган «Norma» компанияси маҳсулотлари имкониятлари билан таништирилади. nrm.uz порталида барча зарур норматив ҳужжатлар жойлаштирилган. «Менинг шаҳрим. Тошкент» геомаълумотлар тизими эса ер солиғини ҳисоблашда сизнинг ер участкангиз жойлашган солиқ зонасини тўғри белгилашда ёрдам беради. Тингловчиларга янги солиқларнинг молиявий натижаларга таъсири прогнозини тузиш услубияти ўргатилади. Семинарнинг барча иштирокчиларига бизнес учун прогнозни осон тузишга кўмаклашадиган, содда мақбул тилда баён қилинган ҳисоб-китоблар алгоритми ва ҳисоб-китоблар қилинган Exсel жадвали келтирилган тарқатма материал берилади.

 

– Қурилиш компаниямиз янги Солиқ кодекси қабул қилингандан кейин ягона солиқ тўловидан умумбелгиланган тизимга ўтиши керак бўлади. Бўлғуси ўзгаришларга тайёрланяпмиз, – дейди «Универсал қурилиш сервис» МЧЖ бош бухгалтери Светлана Саушкина. – «Norma» ПРМдаги тренингда жорий қилинадиган солиқ солишнинг янги тизими қоидалари бўйича солиқларни ҳисоблаб чиқариш, шунингдек оқибатларни прогнозлаштиришга доир саволларга жавоб олдим. Булар менга келгуси ишларимда ёрдам беради.

 

– Тренинг ва унинг иштирокчиси сифати олган тарқатма материалим ҳаракатлар йўналтирувчиси бўла олади, – дейди «K7 HOTEL MANAGEMENT» МЧЖ бош бухгалтери Зухра Ижбулдина. – Бугунги кунда ҳаракатларни аниқ прогнозлаш ва режалаштириш учун етарли билимларга эга бўлдик. Ҳаммасидан бохабар бўлсанг, ишда қоқилмайсан деб айтишади-ку.

 

Тренингда бош бухгалтерлар, корхона раҳбарлари ва муассислари - ҳаммаси бўлиб 131 киши иштирок этди, уларнинг кўпчилиги «Norma» компанияси мижозларидир. Услубиятга бўлган катта қизиқишни эътиборга олиб, 25.09.2018 йилда «Norma» ПРМ барча хоҳловчилар учун бепул вебинарлар ўтказади, улар соат 10.00 ва 20.00 да бошланади. Вебинар дастури ва рўйхатдан ўтиш ҳақидаги маълумотлар билан ҳавола бўйича ўтиб, танишиш мумкин.

 

– Вебинар мазмуни семинардагидан бироз фарқ қилади, – дея алоҳида таъкидлади Игорь Аипкин. – Шартномалар тузишда қандай жиҳатлар юзага келишини, 2018 йил 31 декабрда омборда бўлган тайёр маҳсулотдан ҚҚС қандай ажратилиши ва бухгалтерларни қизиқтираётган бошқа масалаларни батафсил кўриб чиқамиз.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-12-11
  • USD:8312.64 (--2.21) сум
  • EUR:9456.46 (+48.21) сум
  • RUB:125.22 (+1.37) сум