Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Терговга қадар текширув давомида крипто-активлар қандай олиб қўйилади
Олиб қўйилган активлар суриштирув ва тергов органларининг ҳамёнларида сақланади.
Ислом тараққиёт банки тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди
Ислом тараққиёт банки "Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш" лойиҳасига 30 млн доллар ажратмоқда.
Давлат органларининг очиқлик фаолияти текширилади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини масофадан туриб мониторинг қилади.
Аттракционлар хавфсизлигини қандай таъминлайдилар
Бундан буён улардан Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламент талабларига мувофиқ бўлган тақдирдагина фойдаланилади.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалиёт ўташ тартиби ўзгартирилди
Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари ўрнига ишлаб чиқариш амалиётининг ягона тизими жорий этилмоқда.
Экспортни қўллаб-қувватлаш чоралари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилади
Хусусан, экспорт қилувчи ташкилотларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қоплаш бекор қилинади.
Ўзбекистон ядро хавфсизлиги бўйича халқаро шартномаларга қўшилади
Шунингдек, 4 та саноат хавфсизлиги инспекцияси ташкил этилмоқда.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурида иштирок этадиган нуронийлар қандай рағбатлантирилади
Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш учун дастур доирасида уч нафар фахрий беш нафар камбағал оилага бириктирилади.
Ўзбекистон ривожланишининг стратегик таҳлили доимий асосда ўтказилади
Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш имкониятлари кенгаймоқда
Далалар четларидан самарали фойдаланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун ички фитосанитар сертификати бепул берилади.
Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди
Президент Фармони билан тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тасдиқланди.
Кимларга имтиёзлар берилди ва кимларники бекор қилинди
Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан баъзи имтиёзлар бекор қилинди, шунингдек Халқаро мода ҳафтасининг мукофот жамғармаси камайтирилди.
Болалар боғчаларида давоматни автоматлаштирадилар
Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги қандай таъминланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли техник регламент тасдиқланмоқда, у 6 ойдан сўнг кучга киради.
"Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонун кучга кирди
Ҳужжатнинг аввалги таҳрири 25 йил олдин қабул қилинган эди.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий картасини чиқариш, муомалада бўлиши ва фойдаланиш, ижтимоий карталарнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатишни тартибга солувчи Низом тасдиқланди.
Васийлик ва ҳомийлик органлари қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришни тартибга солувчи бир қатор НҲҲни тасдиқлади.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.
Келгуси икки йилда мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси қандай ривожланади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш учун 2,4 трлн сўм ажратилади.
Айрим транспорт турларига давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов камайтирилди
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Давлат харидлари тизими такомиллаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилди
У қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилган: Тошкент ҳудудларини консервация зоналари ҳамда реконструкция ва реновация зоналарига ажратиш, аҳолининг ҳаракатланиш эҳтиёжларини қаноатлантириш ва транспорт оқимининг барқарорлигини таъминлаш ва бошқалар.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Кадрлар бўйича иш юритиш юзасидан навбатдаги курс ўзбек тилида ўтказилади
Агар сиз ташкилотда кадрлар билан ишлаш учун жавобгар бўлсангиз, бизнинг 10 кунлик курсимиз сиз учун махсус тайёрланган!
«Норма» профессионал ривожланиш марказида кадрлар бўйича иш юритишга ўқитишади
Сиз кадрлар бўлими ходимимисиз? Шошилинг! Сиз 4 апрелда бошланадиган кадрлар бўйича иш юритиш курсига ёзилишга ҳали улгурасиз
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари электрон китоб шаклида нашр қилинди
«Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўплами» зарур хужжатни осонгина топишга имкон берувчи қулай ва тезкор автоматлаштирилган қидирувли ахборот маълумотнома тизимдир
Энди PAYNET орқали блокли тестлар тўпламини харид қилиш имконияти
2016 йил март ойидан бошлаб PAYNET тўлов тизими орқали таркибида абитуриентлар учун электрон тестлар мавжуд кўпроқ дастурларни харид қилиш мумкин. Эндиликда бу ерда нафақат тўлиқ версиялар учун, балки блокли тўпламлар учун ҳам серия рақамларини сотиб олиш мумкин
“Менинг шаҳрим. Таълим” лойиҳаси бежиз бренд номини алмаштирмади
Эндиликда барча абитуриентлар учун электрон тестларнинг чиқаришларида нафақат Тошкентда жойлашган, балки Ўзбекистоннинг барча олий ўқув юртлари бўйича ахборотни топиш мумкин
Norma.uz портали. 2015 йилда амалга оширилган ишлар
Ўтган йили таҳририят қонунчиликдаги ўзгаришлар шарҳи билан бир қаторда катта миқдордаги шарҳлар ва эксперт материалларини тайёрлади
«Жавоб берамиз!» Маълумот хизмати: беҳисоб саволларга сон-саноқсиз жавоблар
Бир ярим йиллик фаолияти мобайнида «Жавоб берамиз!» Маълумот хизмати ўзини нафақат компания мижозлари ва обуначилари, балки Norma.uz порталига доимий ташриф буюрувчилар ўртасида ҳам ижобий томондан кўрсатди
Тестларни Paynet орқали харид қилиш ҳамон арзон
“Менинг шаҳрим. Таълим” Лойиҳаси ўз номини алмаштиришни режалаштираётир, бироқ абитуриентлар учун чегирмалар сиёсатини давом эттиради
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Давлат ижтимоий суғуртаси тизими такомиллаштирилмоқда
2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ижтимоий суғурта бўйича тўловлар ва бадалларни ҳисобга олишнинг янги модели жорий этилади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланади
Ҳужжат давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Экология миллий қўмитаси ва экологик полиция фаолияти қандай ташкил этилади
2026 йил 1 апрелдан бошлаб аҳоли пунктларининг дарахтлар ўсадиган ер майдонларини олиб қўйиш ёки бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйилади.
“Рақамли прокуратура – 2030” стратегияси тасдиқланди
Ҳужжат прокуратура органлари фаолиятини рақамлаштириш, сунъий интеллект тизимларини жорий этиш ва электрон назорат механизмларини ривожлантиришга қаратилган.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 декабрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Хўжайли туманида Ёшлар маркази қурилади
Хитойнинг "Everprosper Investment &Cонсултинг Cо. Ltd" компанияси унинг қурилишига 400 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя киритади. Ёшлар марказининг тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар берилади.
Кам таъминланган оилалар ёшларига қўшимча имтиёзлар берилади
Бунда улар ўқишда ижобий кўрсаткичларга эга бўлиши, волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган лойиҳаларда иштирок этиши ва бошқалар талаб этилади.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жиноий жазо кучайтирилади
Гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш ва уюшган наркожиноятчиликка чек қўйишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишни бошқаришнинг янги тизими шаклланмоқда
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузурида экология полицияси ташкил этилмоқда.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 9 декабрь№ 49
- Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари меъёрлари янгиланди
- Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик варақаси) бўйича нафақа қандай ҳисобланади
- Кадрлар хизматининг 2025 йил декабрь ойидаги устувор вазифалари
- Иқтисодиётда интеллектуал мулк улуши ортади
- Молиявий технологиялар бозорининг ривожланиши тезлашмоқда



