Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

1.01.2018 йилдан ногиронлар учун мослаштирилмаган транспорт харид қилиш тақиқланади

28.09.2017

 

ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

“Ногирон” атамаси ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс”дан фойдаланиш таклиф қилинаётир. БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясини (инг. Convention on the Rights of Persons with Disabilitie) ратификация қилишнинг зарурлиги қайд этилди. “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида эса “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади.

 

3 декабрь кунини мамлакатимизда Ногиронлиги бўлган шахслар куни, деб эълон қилиш таклиф қилинди. Шунингдек, Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, тахминан келгуси йилда қўшимча равишда қатор чора-тадбирлар қабул қилинади:

  • ногиронликни тайинлаш масаласи бўйича ҳамкорликнинг электрон тартиби жорий этилади (1 январдан). Натижада, ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилиш ва ҳужжатларни тақдим этиш мумкин бўлади;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг ягона электрон реестри жорий этилади, у ўз ичига ушбу шахслар, тайинланган пул тўловлари миқдори ва турлари, берилган реабилитациянинг техник воситалари ва протез-ортопедик буюмлар, дори-дармонлар, тақдим этилган ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар тўғрисида комплекс ахборотни олади (1 мартдан). Бу ушбу соҳада ишларнинг ҳолати тўғрисида тезкор ахборот олиш, давлат органлари ўртасида маълумотлар алмашишни амалга ошириш, бюджет маблағларини мақсадга номувофиқ сарфлаш ва суиистеъмолчилик фактларини олдини олиш имконини беради;
  • ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмаган  йўловчи транспортини харид қилиш тақиқланади (1 январдан). Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган, шу жумладан қайта жиҳозлаш имконияти билан автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш бошланади;
  • ногиронлик бериш ва ногиронлик бўйича пенсия тўлаш тартиби мезонлари қайта кўриб чиқилади (1 февралгача). Бу йўналишда халқаро стандартларга ўтиш амалга оширилиши керак;
  • олий таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган шахслар имтиёзли шартларда ўқишга кириши учун квоталар жорий қилинади (1 мартгача).

 

Лойиҳа Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ўз ичига олади. У 4 та асосий йўналиш бўйича 66 та чора-тадбирни амалга оширишни кўзда тутади:

 

I – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш;

 

II – ногиронликни профилактика қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам ва ижтимоий реабилитациянинг самарадорлигини ошириш;

 

III  - ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаш, уларни талаб бўлган касбларга ўқитиш тартибини такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларни махсус касбий тайёрлаш ва янги касбларга қайта тайёрлаш, шунингдек уларни  ишга жойлаштиришга ёрдам бериш;

 

IV – тиббий-ижтимоий муассасаларни моддий-техник жиҳозлашни яхшилаш, ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши имконияти бўлган ва қулай муҳитни таъминлаш.

 

 

Лойиҳа ўзгартирлиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.