Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Адлия вазирлиги топилмаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини жорий этишни таклиф қилмоқда

Адлия вазирлиги топилмаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини жорий этишни таклиф қилмоқда

08.11.2021

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳа билан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги топилмалар столи фаолиятини тугатиш ва йўқолган ашёларни қабул қилиш бўйича функцияларни Давлат хизматлари агентлигига ўтказиш назарда тутилмоқда.

 

2022 йил 1 мартдан бошлаб:

  • ДХМлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилишини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда;
  • йўқотилган ашёларни қидириш бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам қабул қилинади.

 

Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни жисмоний ва юридик шахслардан қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Бундан ташқари, “Топилмалар” автоматлаштирилган қидирув тизими жорий этилиб,  у Ички ишлар вазирлигининг “Буюм” ахборот тизимига интеграция қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16