Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Адвокатларнинг 2 та мутахассислиги таклиф этилмоқда, махсус реестрга киритилганлар юридик маслаҳат беришига рухсат бермоқчилар

Адвокатларнинг 2 та мутахассислиги таклиф этилмоқда, махсус реестрга киритилганлар юридик маслаҳат беришига рухсат бермоқчилар

02.07.2018

Рус тилида ўқиш


ҚҲТБТ порталида Президентнинг 12.05.2018 йилдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5441-сон Фармонини амалга оширишга йўналтирилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, Фармонда назарда тутилганидек, фаолият юритаётган адвокатлар ва янгидан адвокат мақомини олган шахслар Адвокатлар палатаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланган ҳар бир танланган мутахассислик бўйича алоҳида лицензия асосида юридик ёрдам кўрсатадилар. Шарҳи – бу ерда.

 

Адвокатларнинг мутахассисликлари

 

Лойиҳани ишлаб чиқувчи – Адлия вазирлиги қуйидаги мутахассислик турлари назарда тутилишини таклиф этмоқда:

1) фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;

2) маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.

 

Бунда фақат фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий ишлар бўйича иш юритишда малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун мутахассисликлар талаб этилади. 

 

Лойиҳага доир таклифлар:

 

а) маъмурий ишлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар – турли тоифадаги ишлар. Лойиҳада бу инобатга олинмаган.

 

Ўзбекистон қонунчилиги ривожланиши тарихида маъмурий ишлар (давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қарорлари ёки хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар бўйича ишлар) фуқаролик ва иқтисодий (хўжалик) ишларига яқинроқ бўлган. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс қабул қилиниши билан маъмурий ишлар улардан ажратилди. Айни пайтда маъмурий ишларнинг салмоқли улуши тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари билан боғлиқ. Юриспруденция назариясида ушбу муносабатлар – хусусий ва оммавий ҳуқуқ кесишган нуқта бўлиб, бу ерда хўжалик ҳуқуқи фани юзага келади. 

 

Ва аксинча, жиноий ишлар билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўп жиҳатдан ўхшаш. Маъмурий ишларни жиноий ишлар билан битта мутахассисликка киритиш ноўрин.

 

Шу сабабли мутахассисликларни қуйидаги тарзда қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ:

1) фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш; 

2) жиноий ишлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш.

 

б) «юридик ёрдам» атамаси адвокатлик фаолиятининг камида 5 та турини қамраб олади («Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига қаранг). Улар сирасига, шу жумладан қуйидагилар киради:

  • ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар бериш; 
  • ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузиш. 

 

Кўп ҳолларда ушбу ҳаракатларни амалга ошириш чоғида ҳали муайян иш қўзғатилмаган бўлади. Шу сабабли таклиф этилаётган норма амалиётда турлича талқин қилиниши мумкин бўлиб, аниқлаштиришни талаб этади. Мутахассисликка қараб фақат вакилликни чеклаш мақсадга мувофиқ кўринади.

 

Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотлари реестри

 

Президентнинг 12.05.2018 йилдаги ПФ–5441-сон Фармонида тижорат ташкилотлари юридик маслаҳат хизматларини лицензия олмасдан амалга ошириши мумкинлиги ҳам назарда тутилган.

 

Лойиҳада юридик маслаҳатчилар ташкилотлари қуйидаги хизматлар рўйхатини кўрсатишига рухсат берилиши режалаштирилмоқда:

 

  • мижозга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат бериш;
  • юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш, қайта ташкил этиш, тугатишда, хорижий компаниялар ва ташкилотлар ваколатхоналарини аккредитациялашда, лицензиялар, сертификатлар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни олишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёрдам бериш;
  • бизнесга юридик жиҳатдан ҳамроўлик қилиш (хизмат кўрсатиш), шу жумладан ташкилот фаолиятидаги жорий масалалар бўйича маслаҳат бериш; 
  • ташкилий масалалар ва корпоратив бошқарув масалалари бўйича ташкилотнинг турли ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
  • шартномалар, контрактлар, битимлар лойиҳаларини, шунингдек аризалар, шикоятлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатларни тузиш ва экспертиза қилиш;
  • юридик масалалар муҳокама қилинадиган музокараларни ўтказишда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакили бўлиш;
  • норматив ҳужжатларни тўплаш ва тизимлаштириш, юридик масалалар бўйича маълумотномалар тузиш;
  • ҳуқуқ соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа юридик маслаҳат хизматлари.

 

Бунда, ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, тижорат ташкилотлари юридик маслаҳат хизматларини кўрсатишига лицензияларнинг бекор қилиниши ушбу соҳадаги рухсат берувчи тартиб-таомиллар тўлиқ бекор қилинишини англатмайди. Лицензиялаш ўрнига бундай ташкилотлар бир қатор шартларга риоя этганда уларни махсус реестрга киритиш таклиф этилмоқда. Ташкилот реестрга киритилиб, бу ҳақда билдиришнома олгандан кейин юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш ваколатларига эга бўлади.

 

Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низом ва Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатадиган тижорат ташкилотлари реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаларида реестрга киритиш учун бир нечта шарт қайд этилган:

 

а) тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш (АЖдан ташқари ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклга рухсат берилади);

 

б) штатида камида 2 та юридик маслаҳатчи бўлиши. Бунда:

  • юридик маслаҳатчиларнинг 50%и Ўзбекистон фуқаролари бўлиши керак;
  • юридик маслаҳатчиларнинг барчаси юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши керак;
  • Ўзбекистон қонунчилиги бўйича маслаҳат берувчи юридик маслаҳатчилар мамлакатимиз олий таълим муассасаси томонидан берилган олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломга ёки хорижда таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида гувоҳномага эга бўлишлари керак.

 

Ташкилот қонунбузарликларга йўл қўйганлиги сабабли реестрдан чиқарилса, юридик маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. 

 

Лойиҳага доир таклиф: Президентнинг 12.05.2018 йилдаги ПФ–5441-сон Фармонида юридик маслаҳат хизматларини кўрсатадиган ташкилотлар реестрини яратиш ва юритиш назарда тутилмаган. Шу сабабли тадбиркорлик фаолияти соҳасида амалда янги рухсат берувчи тартиб-таомилни жорий этиш зарурати шубҳа уйғотади. Амалиётда бошқа хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши бундай механизмларсиз ҳам муваффақиятли назорат қилинмоқда. 

 

Бундан ташқари, «юридик маслаҳатчи» ва «юрисконсульт» атамалари бир-бирига жуда ўхшаш. Шу сабабли юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи шахсларни белгилаш учун бошқа атама ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ кўринади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16