Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Автомобилга ишончномаларни ваколатларни бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқи билан беришга рухсат этилиши мумкин

Автомобилга ишончномаларни ваколатларни бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқи билан беришга рухсат этилиши мумкин

11.09.2018

Рус тилида ўқиш


Транспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этишга ваколатларни расмийлаштириш қоидаларига киритиладиган ўзгартиришлар муҳокамага қўйилди.

 

Бошланишига 2001 йилдан амал қилаётган 2 та тақиқни бекор қилиш таклиф этилмоқда (28.08.2001 йилдаги 354-сон ВМҚга қаранг):

  • автомототранспорт воситаларига нисбатан ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал расмийлаштиришга бўлган тақиқ - айни пайтда бу ишончнома бўйича жисмоний шахсга тегишли бўлган транспортни бошқарадиган ҳар бир шахсга ишончнома фақат мулкдор томонидан берилади;
  • Ўзбекистон резидентлари бўлмаган шахсларга автомототранспорт воситалари ижара шартномаларини нотариал расмийлаштиришга бўлган тақиқ – бу тақиқ бўйича айни пайтда чет эллик фуқаролар автомобилларни ижарага ололмайдилар.

 

Бундан ташқари, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 30 кунгача бўлган муддатга автомобилнинг ижара шартномасини мажбурий нотариал тасдиқлаш бекор қилинганлиги муносабати билан бундай шартномаларни ЙҲХДХ органларида ҳисобга қўйиш талаб этилмаслигини белгиловчи аниқлаштиришни киритиш таклиф этилмоқда (Автотранспорт воситаларига доир битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом ва Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қаранг).

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16