Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Барча товар ва хизматларни ягона каталогга киритиш режалаштирилмоқда

18.09.2020

Рус тилида ўқиш

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган маҳсулотларнинг Ягона электрон каталогини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Ҳужжат товарлар ва хизматлар ҳисобини тизимлаштириш, маҳсулотлар ҳаракати ва таъминот занжири таҳлилини амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ахборот ечимларини жорий қилишга қаратилган.

 

Ушбу лойиҳани тайёрлаш доирасида Давлат солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектлари фойдаланадиган маҳсулотлар номларини унификациялаш бўйича ишлар олиб борилган. Бирламчи ҳужжатларда унификациялашган маҳсулот (товарлар, хизматлар) номларидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, маҳсулотларнинг ноёб кодларини (штрих-кодларини) маҳсулот номларига автоматик равишда боғлашни яратиш режалаштирилмоқда.

 

Қарор лойиҳасига иловада 885 та номни ўз ичига олган ТИФ ТН асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот, товар ва хизматлар асосий турларининг Ягона электрон каталоги келтирилган. Каталог тартиб рақамлари, товарлар ва хизматлар гуруҳлари, тасниф кодлари ва ўлчов бирликларини ўз ичига олган.

 

Ҳужжат лойиҳаси Товарлар, хизматларнинг Ягона электрон каталогини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ўз ичига олган. Низомнинг мақсади - Каталогга киритилган товарлар ва хизматларнинг стандарт тавсифлаштириш ҳамда тизимлаштириш. Aсосий таснифлагичлар ва стандартлар янгиланган тақдирда Каталогга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ДСҚнинг қарори билан амалга оширилади.

 

Каталогни ДСҚ юритади, шунингдек унинг вазифалари жумласига қуйидагилар киради:

  • Каталогга киритилган маълумотларни шакллантириш;
  • Каталогни янгилаб туриш;
  • Каталог фойдаланувчилари учун техник ёрдам;
  • Каталогни расмий сайтда нашр этиш.

 

Қарорга иловада Хўжалик юритувчи субъектларнинг тузилган шартномаларини Ягона шартномалар ахборот платформасида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом келтирилган. Ҳужжатда шартномаларнинг электрон реестрини шакллантириш тартиби, иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, каталоглаштиришнинг асосий қоидалари айтиб ўтилган. 2021 йил 1 февралдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларида,  Ягона электрон каталогда рўйхатга олинган товарлар ва хизматлар учун идентификация кодларининг автоматлаштирилган тарзда акс этилиши жорий қилинади.

 

Молия вазирлиги 2021 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда тадбиркорлик субъектларининг халқаро тизимда штрих-кодларни олиш учун йўналтирилган маблағлар миқдорини солиқ солинадиган базадан чиқариб ташлашни назарда тутиши керак.

 

Товарлар ва хизматларнинг бундай таснифини жорий этиш,  халқаро тизимда штрих-кодлардан фойдаланиш бизнес юритишни жадаллаштириш ва осонлаштиришга хизмат қилади, электрон тижоратнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар очади, шунингдек солиқ хизматлари ва бошқа давлат тузилмалари томонидан катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлашни жиддий равишда енгиллаштиради.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16