Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнес ва фуқаролар учун электр энергияси қиймати қанчалик қимматлашиши мумкин

22.10.2018

Рус тилида ўқиш


Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини кўриб чиқишни якунлаймиз. У ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳужжатда электр энергияси тарифлари ўзгаришининг қуйидаги жадвали назарда тутилган:

 

Истеъмолчилар гуруҳи

Гуруҳга кимлар киради

Электр энергияси учун тариф (ҚҚСни ҳисобга олганда), 1 кВт/с учун сўмда

2018 йил 1 апрелдан

(амалдаги)

2018 йил 16 ноябрдан

 

2019 йил 1 июндан

 

I гуруҳ

Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно

228,60

331,0 

370,0 

II гуруҳ

Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилар бундан мустасно

228,60

III гуруҳ

Маиший истеъмолчилар

228,60

250,0

280,0

Электр плиталар билан жиҳозланган кўп хонадонли уйларда яшовчи маиший истеъмолчилар 

114,30

125

140

IV гуруҳ

I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари технологик мақсадда иситиш, шунингдек, хоналарни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш,мақсадида сарфлайдиган электр энергияси

241,5

350,0

392,0

Гуруҳдан ташқари

Президентнинг 8.11.2017 йилдаги ПҚ–3379-сон қарорида назарда тутилган Рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар:

 

365,0

409,0

уланган қуввати 750 кВА гача бўлган

технологик мақсадда иситиш, хоналарни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш,мақсадида сарфлайдиган электр энергияси учун

386,4

бошқа мақсадлар учун

365,76

уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган

технологик мақсадда иситиш, хоналарни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш,мақсадида сарфлайдиган электр энергияси учун

241,5

бошқа мақсадлар учун

228,60

 

Кўриниб турганидек, 16 ноябрдан бизнес учун электр энергиясининг энг кам тарифи 1 кВт/с учун 331 сўмни ташкил этиши, яъни 44,8%га ошиши мумкин.

 

Шу билан бирга, уланган қуввати 750 кВА гача бўлган умумий овқатланиш корхоналари, иссиқхона хўжаликлари ва қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчилар бирмунча енгилликни ҳис қиладилар. Ҳозир Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 йилдаги 1025-сон қарори ва электр энергияси учун амалдаги тарифлар (реестр рақами 19-03-2206-ЎзР-8-2018) бўйича улар 1 кВт/с учун 386,4 сўмгача ҳақ тўлайдилар, энди эса кўпи билан 365 сўм тўлашлари мумкин (21,4 сўмга ёки 5,5%га камаяди). Бироқ уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган худди шу хўжалик юритувчи субъектлар учун тарифлар 51,1–59,6%га оширилади. Яъни илгари 1,6 оширувчи коэффициенти қўлланмаган йирик корхоналарни электр энергиясидан катта молиявий йўқотишлар кутмоқда. Моҳиятан олганда, 8.11.2017 йилдаги ПҚ–3379-сон қарор билан тасдиқланган Рўйхатдаги ташкилотлар учун тарифларни белгилашда энди уланган қувват аҳамиятга эга бўлмайди.

 

Маиший истеъмолчилар учун тарифлар 9,4%га оширилади ва 1 кВт/с учун 250 сўмни ташкил этади. Хушхабар – кўп хонадонли уй электр плиталари билан жиҳозланганда 50 фоизлик чегирмани қўллаш учун унинг неча қаватли эканлиги аҳамиятга эга бўлмайди.

 

Газ билан бўлганидек, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида битта абонентга ойига 300 кВт/с ҳажмида аҳолининг электр энергияси истеъмоли базавий нормалари эксперимент тариқасида жорий этилмоқда. Бу ушбу лимитдан ортиқ энергия захиралари сарфи учун 1,2 оширувчи коэффициенти билан ҳақ тўланишини англатади (яъни тариф 20%га оширилади). Эксперимент натижаларига кўра истеъмолнинг базавий нормативларини бутун республика ҳудудида татбиқ этиш масаласи 2019 йил 1 июлгача ҳал этилади.

 

Шарҳ муаллифининг фикрига кўра, таклиф этилаётган электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси айрим камчиликларга эга.

 

Биринчидан, у битта абонентга мўлжалланган – битта шартнома доирасида белгиланади. Бундай ёндашувда турар жойда яшовчи шахслар сони ҳисобга олинмайди.

 

Иккинчидан, норма алоҳида турар жойларнинг ўзига хос хусусиятларни инобатга олмайди.

 

Масалан, 10 қаватлидан юқори бўлган кўп уйлар электр плиталари билан жиҳозланган. 300 кВт/с ҳажмидаги бир ойлик норма уларга тўғри келмайди.  

 

Бундан ташқари, Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ–2912-сон қарорида 2018–2022 йилларда 140 мингдан ортиқ хонадонларга якка тартибда ички иссиқлик таъминоти тизимини ўрнатиш назарда тутилган. Бундай тизимларда иссиқлик билан таъминловчи сувни иситиш учун табиий газдан ва у иситиш тизими бўйлаб айланиши учун электр энергиясидан фойдаланилади.  

 

Учинчидан, иқлим хусусиятлари инобатга олинмаган. Қаҳратон қиш ва жазирама ёз ўз-ўзидан аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини оширади. Иситиш мавсуми даврида ва чиллада базавий нормани оширган мақсадга мувофиқ.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16