МВ, ДБҚ, ДСҚнинг “Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳа Президентнинг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Хусусан, Йўриқноманинг тўловлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш параграфига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Айнан ДХМ, “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчига хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50%и уларга 1 иш кунида қайтарилиши ҳақида қўшимча киритиш. Мазкур маблағлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ариза берувчининг мурожаатига асосан қайтарилади.
Бунда қайтарилган маблағлар Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундирилади. Шунингдек, тегишли давлат хизмати учун очилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағига жорий тушумларнинг тегишли қисми ҳисобидан.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Наргиза Воҳидова.