Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши тартибга солинади

18.06.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларини жойлаштириш, муомалада бўлиши ва тўловининг амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжат Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

 

Давлат қимматли қоғозлари (кейинги ўринларда – ДҚҚ) – Молия вазирлиги томонидан чиқарилган давлат ғазна мажбуриятлари ва давлат ғазна облигациялари. 

 

Ҳужжатда ДҚҚ қисқа муддатли (бир йилгача муддатга), ўртача муддатли (беш йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ муддатга) этиб чиқарилиши ҳамда тижорат банклари ва юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари орасида жойлаштирилиши назарда тутилади.

 

ДҚҚнинг номинал қиймати - 1000 (бир минг) сўм.

 

Низомда қуйидаги нормалар назарда тутилади:

  • чиқарилиши ва жойлаштирилиши тартиби;
  • ДҚҚнинг иккиламчи бозорда муомалада бўлиш тартиби;
  • ДҚҚга доир битимлар бўйича пул ўтказмалари ва ҳисоб-китоблар тартиби;
  • фоизли даромадларни тўлаш тартиби;
  • ДҚҚни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш тартиби;
  • ДҚҚ тўловининг амалга оширилиши тартиби;
  • Марказий банкнинг ДҚҚ бозоридаги ваколатлари;
  • ДҚҚ бозоридаги ахборотларни ошкор қилиш;
  • низоларни кўриб чиқиш тартиби.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум