Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фуқаролик кодексига нималарни киритиш режалаштирилмоқда

15.02.2021

Рус тилида ўқиш

Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ушбу лойиҳа 1.01.2022 йилдан амалга киритилиши назарда тутилган.

 

ФК лойиҳасига мувофиқ «корпоратив шартнома» тушунчаси киритилмоқда. Ушбу шартнома хўжалик жамиятлари иштирокчилари ўртасида тузилади (масалан, МЧЖ иштирокчиларининг ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида шартнома, акциядорлик келишуви).

 

ФКга қуйидагилар тўғрисидаги моддаларни киритиш назарда тутилмоқда:

  • фуқаролик қонун ҳужжатларини талқин қилиш;
  • фуқаролик ҳуқуқларининг сиёсий ҳуқуқлардан мустақиллиги. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг императив нормалари;
  • фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш;
  • фуқаро тасвирининг ҳимояси;
  • фуқаронинг шахсий ҳаётини муҳофаза қилиш;
  • юридик шахслар органлари ва мансабдор шахсларининг фидуциар жавобгарлиги ва бошқалар.

 

ФК лойиҳасига «тадбиркорлик фаолияти» тушунчаси киритилди. Бу фойда олиш мақсадида қонуний ва доимий равишда амалга ошириладиган мустақил ва тартибга солинган фаолиятдир.

 

Лойиҳага мувофиқ юридик шахслар, ташкил этиш тартибидан келиб чиқиб, хусусий ҳуқуқ юридик шахслари ва оммавий ҳуқуқ юридик шахсларига бўлинади. Хусусан:

  • хусусий ҳуқуқ юридик шахслари ФК ва бошқа қонунларга мувофиқ таъсис ҳужжатлари асосида вужудга келади;
  • оммавий ҳуқуқ юридик шахслари Президент ва Ҳукумат, бошқа давлат органлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қарори асосида вужудга келади.

 

Шунингдек оммавий ва оммавий бўлмаган жамиятлар тушунчаларини киритиш режалаштирилмоқда. Акциялари ва акцияларига конвертланадиган қимматли қоғозлари оммавий жойлаштириладиган (очиқ обуна йўли билан) ёки қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунларда белгиланган шартлар асосида оммавий муомалага чиқариладиган акциядорлик жамияти оммавий акциядорлик жамияти ҳисобланади. Мазкур шарт МЧЖга нисбатан ҳам қўлланилади.

 

Шунингдек янгиликлардан яна бири йиғилиш қарорлари тўғрисидаги бобнинг киритилишидир. Унда қарор қабул қилиш тартиби, қарорлар ҳақиқий эмас деб топиладиган вазиятлар, қарор ўз ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳолатлари ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий ҳамжамият иштирокчилари томонидан судда низолашиладиган ҳолатлар келтирилган.

 

Шу билан бирга, қуйидаги параграфларни киритиш режалаштирилмоқда:

  • Қурилиш қилиш ҳуқуқи (суперфиций);
  • Шахсий фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи (узуфрукт);
  • Қайтиб сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди шартномаси;
  • Товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш (насияга товар сотиш шартномаси, товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш шартномаси) ва бошқалар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум