Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Хавфли объектлар суғурта қилинмаганлиги учун ЭКИҲнинг 15 бараваригача жарима жорий қилинади

Хавфли объектлар суғурта қилинмаганлиги учун ЭКИҲнинг 15 бараваригача жарима жорий қилинади

08.02.2018

 

ҚҲТБТ порталида қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Унга кўра хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш талаби бузилганлиги учун маъмурий жазо жорий қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси ва  Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисида низомга (10.12.2008 йилдаги 271-сон ВМҚга 5-илова) кўра суғурта қилиш талаб этилади. 

 

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари рўйхати бу ерда келтирилган. 

 

Бундай ҳуқуқбузарлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланадиган ташкилотларнинг мансабдор шахслари ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида жарима тўлайдилар. Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган тақдирда ЭКИҲнинг 15 баравари миқдорида жарима тўланади.  

 

Жазони қўллашни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари ваколатига киритиш таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, хавфли ишлаб чиқариш объектларини экспертиза қилишни рухсат бериш тартиб-таомили деб ҳисобламаслик режалаштирилмоқда. Тегишинча, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун бундай муносабатларга нисбатан қўлланмайди.

 

Лойиҳага таклиф: 3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон Қонун билан МЖТКнинг 245-моддасига ўзгартиришлар киритилди. Тузатишларга мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам маъмурий судлар кўриб чиқади.

 

Ишлаб чиқариш фаолияти аксарият  ҳолатларда тадбиркорлик фаолияти ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, МЖТКнинг янги 971-моддасини маъмурий судлар судловига тегишлилигини белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16