Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Ҳокимликлар уларга хос бўлмаган ва бир-бирини такрорловчи функциялардан халос этилади

Ҳокимликлар уларга хос бўлмаган ва бир-бирини такрорловчи функциялардан халос этилади

03.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида тегишли мазмундаги қонун лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 17.08.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги ПФ–5515-сон Фармони билан ҳокимликларга хос бўлмаган ва бир-бирини такрорловчи функцияларни аниқлаш нуқтаи назаридан қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, натижаси бўйича уларни оптималлаштириш вазифаси топширилган.

 

Адлия вазирлиги юздан ортиқ қонунни таҳлил қилиб (айнан шунча ҳужжатда ҳокимликларнинг ваколатлари, функциялари ва вазифалари қайд этилган), уларнинг қарийб чорак қисмида маҳаллий ҳокимиятнинг асосий фаолиятига хос бўлмаган ёхуд бошқа давлат органларининг функцияларини такрорловчи талаблар борлигини аниқлади. Ҳокимликлар ресурслар озлиги ва малакали ходимлар етишмаслиги боис уларнинг аксариятини бажармайдилар.

 

Шу муносабат билан ишлаб чиқувчи муаммони ҳал қилиш йўлида иккита қадам қўйишни таклиф этади.

 

Биринчидан, НҲҲдан ҳокимликлар зиммасига юклатилган, уларга хос бўлмаган функциялар ва ваколатларни чиқариб ташлаш.

 

Масалан, ушбу рўйхатда:

  • кооперативлар ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) уставларини рўйхатдан ўтказиш;
  • табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятини тўхтатиб туриш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
  • совхозлар ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат турар жой фондини хусусийлаштириш тартибини белгилаш (уларнинг мулкдорлари билан биргаликда);
  • коммунал хизматлар ҳақини ва ХУМШга мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризалари билан судларга мурожаат қилиш;
  • депутатлар билан учрашиш ва уларнинг ҳисоботларини тинглаш учун сайловчиларни чақириш;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари;
  • давлат ер кадастри юритилишини монтиронг қилиш, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ва улар билан боғлиқ битимлар давлат рўйхатидан ўтказилишини ташкил этиш;
  • хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг счётларидаги пул маблағларидан фойдаланишни чеклаш ёхуд мажбуран ечиб олиш;
  • иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайдигини белгилаш, бу ҳақда алоҳида ёзганмиз.

 

Иккинчидан, бир қатор қонун ҳужжатларида ҳокимликларнинг жисмоний тарбия ва спорт, мудофаа, табиатни муҳофаза қилиш, сувга оид муносабатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалардаги ваколатлари улар томонидан соҳа вазирликлари ва идораларининг ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширилишини қайд этиш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16