Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ички аудиторларни сертификатлашни ўзгартириш таклиф этилмоқда

20.08.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартибини  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган. Қарор лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан тайёрланган.

 

Корпоратив бошқарув жараёнида самарали ички назорат тизимини ташқил қилиш ва юқори малакали ички аудиторларни тайёрлаш мақсадида “Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом”ни (кейинги ўринларда – Низом) тасдиқлаш ва 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга киритиш режалаштирилмоқда.

 

Қарор билан:

  • ички аудитор  сертификатини дастлаб 5 йиллик муддатга бериш, навбатдаги муддатини 10 йилга узайтириш ва ундан кейин муддатсиз даврга бериш;
  • халқаро сертификати мавжуд бўлганда ички аудитор  сертификатини беришни ва амал қилиш муддатини узайтиришни, шунингдек, 10 йилдан кам бўлмаган узлуксиз ички аудитор иш стажи мавжуд ички аудитор  сертификатининг амал қилишини муддатсиз даврга узайтиришни малака имтиҳонини топширмасдан амалга ошириш;
  • «бухгалтерия ҳисоби» ва «аудит» мутахассисликлари бўйича магистр дипломига эга бўлган ички аудитор  сертификатини олишга талабгорлар учун иш стажи талабини ўрнатмаслик назарда тутилмоқда.

 

Низом ички аудитор сертификатини бериш, амал қилишини узайтириш, тугатиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартибини белгилайди.

 

Сертификат эгаси ҳар йили малака ошириш курсларидан ўтади.

 

Низом талабгорларга малака имтиҳонини топшириш юзасидан қўйиладиган талабларни,  ички аудитор  сертификатини олиш учун ҳужжатлар рўйхатини, имтиҳон ўтказиш, сертификатни расмийлаштириш тартиби ва бошқаларни регламентлайди.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16